بسم الله الرحمن الرحيم
ФИКР ЭНГ ҚИММАТБАҲО БОЙЛИК
(6)
Жамиятни ислоҳ қилишда энг зарур иш
Жамиятни ислоҳ қилиш асосларини тўрт ишда: 1. фикрий ўрганиш. 2. фикрга ишониш ва амал қилиш, 3. тўғри йўлни кўрсатиш. 4. урфи оммни пайдо қилиш – эканини айтиб ўтдик. Шу ишларнинг ҳаммаси ҳам даъватсиз амал ошмайди. Даъват қилиш эса Ислом талаб қилган таълим-тарбия тариқати билан бўлади, яъни, Ислом асосида тарбиялашнинг маъноси мусулмонларга уларнинг туйгуларига таъсир қиладиган ва уларни Аллоҳнинг азоби ва ғазабидан қўрқитадиган суратда динларидаги ишларни ўргатишдирки, мусулмон Аллоҳнинг оятларини ўрганиш ва ўргатиш тариқати натижасида туйғулари ақлига боғланган пайтда таъсир қилувчи кучга айлансин. Шунда бу куч аввало ўзига, оиласига сўнгра жамиятга таъсир қилади. Шунинг учун Аллоҳ Таоло жиход учун инсон кучи жуда зарур бўлган вақтда ҳам нозил бўлаётган ваҳийларни таълим беришга тайёрланиб туришлари учун ҳар бир гуруҳдан бир жамоатни жиҳодга чиқишдан қайтаряпти, яъни диндан таълим беришда нуқсон бўлмаслигини амр қилмоқда, чунки даъват фарзларнинг онаси, шаръий ҳукмларнинг ҳаммасини ижро қиладиган халифалик тузумини ҳаётга қайтариш учун ҳаракат қилиш фарзларнинг тожисидир, Аллоҳ Таоло айтади:
۞ وَمَا كَانَ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ لِیَنفِرُوا۟ كَاۤفَّةࣰۚ فَلَوۡلَا نَفَرَ مِن كُلِّ فِرۡقَةࣲ مِّنۡهُمۡ طَاۤىِٕفَةࣱ لِّیَتَفَقَّهُوا۟ فِی ٱلدِّینِ وَلِیُنذِرُوا۟ قَوۡمَهُمۡ إِذَا رَجَعُوۤا۟ إِلَیۡهِمۡ لَعَلَّهُمۡ یَحۡذَرُونَ
Мўминларнинг барчаси бирданига жиҳодга чиқишлари жоиз эмас. Улардаги ҳар бир гуруҳдан бир тоифа жиҳодга чиқиб, қолганлари динни ўрганиб, жиҳодга кетганлар қайтганда ўзлари ўрганган нарсаларни уларra ҳам ўргатсалар бўлмайдими? Шояд улар ҳам Оллоҳдан қўрқарлар. [9:122].
Лекин имом-домлалар таъсирли чуқур ўргатиш тариқати ўрнига Исломнинг жамиятга алоқадор ҳукмларини беркитишиб, саёз ва сийқа маърузаларга чекланадиган ваъзу-иршод(шахсий масалаларнигина айтиб, натижаси фақат Охиратда ошкор бўлади деган асосидаги миссионерларнинг) тариқатини қўлламоқлар. Шу сабабли Ислом динини жамиятга: иқтисод, сиёсат, жазо чоралари, бошқарув кабиларга алоқаси йўқдек ёки у билан жамият муаммоларини муолажа қилиш орасида мувофиқлаштиришга муҳтож бўлган зиддият ёки зиддиятга ўхшаган нарса бордек бўлиб қолди. Натижада замонга мувофиқ бўлиши учун Исломни таъвил қилиш, шаръий ҳукмларни воқеъликка, сиёсатга мувофиқлаштириш одамлар орасида одатий ишга айланиб қолди. Натижада юртлари парчаланиб, қўғирчоқ давлатчаларга бўлиб ташланди, бойликлари талон-тарож қилинмоқда, ўзлари хор-зор бўлиб, иш истаб дунё кезадиган, кун ўтказиш учун ишлайдиган, куфр давлатлари ўзаро талашадиган замонавий қулларга айланишди, армиямиз халқни душмандан эмас, душманларга малайлик қилаётган ҳукуматни ўз халқидан ҳамия қиладиган, на гапни тушунади ва на сиёсий онгга эга бўлмаган манқуртлар бўлиб қолишди. Аёлларлар беҳаё бўлса, эркакларда на ғурури бор, на ор-номуси қолди.
Аслида мусулмонларда ер-жой, инсонлар, армия, кон бойликлари етарли, ҳуллас ҳеч нарсада камчилик йўқ, тасаввур қилиб кўринг-а, мусулмонлар Қуръон ва ҳадислар асосида бирлашса, куфр белгилаган сунъий чегаралар олиб ташланса қандай давлат бўлади: қандай маконга, бойликка, армияга, инсонларга эга бўлган жамият бўлади?!
Европаликлар 1648 йили “Вестфалия” конференциясида Умматдан ўзларини ҳимоялаш учун бирлашган эди, лекин 1850-йиллари, яъни 150-200 йил аввал унга касал Уммат деган ташхис қўйишиб, уни йўқотиш учун биргалашиб иш олиб боришди, холбуки Уммат ўзи ҳаётларида Исломни тушунишмай, “шайхул-Ислом”ларнинг фатволари билангина Ислом тадбиқ қилаётган аҳволда эдилар, ҳатто олимлар ҳам китоблардан кўчирилган сўзларни шарҳловчи мухбирларга айланиб қолишган эди. Ҳозирда куфр сақофатини, фикрлари-ю, туйғуларини мустаҳкамлаб, қонунларини тадбиқ қилишда жонбозлик кўрсатишяпти.
Фикрлар, туйғулар ҳатто қонунлар ҳам исломий бўлиши учун шаръий далилларга асосланган бўлиши керак. Лекин тақлид оммалашиб, қонун чиқаришга “тақнин”(оддий фикр кўпчилик овози билан депутатлар мажлисида қабул бўлиши натижасида давлат қонунига айланиш) услуби жамиятда ҳукмрон бўлгандан кейин фикрлар, туйғулар ҳамда қонунлар исломий бўлмай ёки баъзилари номигагина исломий бўлиб қолди.
Шунинг учун Исломни: фикрларини, туйғуларини ҳамда қонунларини Қуръон ва ҳадислар асосида ёки саҳиҳ ижтиҳоддан келиб чиққан далиллар асосида таълим бериш энг зарурий ишга айланди. Даъват фарзи кифоя, лекин одамлар Исломни тушунишлари учун етарли шароитлар йўқ бўлса ёки хозиргидек фақат шахсий масалалар ўргатилаётган бўлса, жамиятни ислоҳ қилиш учун ҳар бир мўмин билганича, тоқати борича Исломни тушунтиришлари фарз. Абдуллоҳ ибн Амр р.а. Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – дан ривоят қилади:
بلِّغوا عنِّي ولو آيةً
Мендан бир оят бўлсада етказинглар. Бухорий ривояти. Аллоҳ Таоло айтади:
فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ مَا ٱسۡتَطَعۡتُمۡ وَٱسۡمَعُوا۟ وَأَطِیعُوا۟ وَأَنفِقُوا۟ خَیۡرࣰا لِّأَنفُسِكُمۡۗ وَمَن یُوقَ شُحَّ نَفۡسِهِۦ فَأُو۟لَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ
Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини) тингланг ва итоат қилинг ва яхшиликни инфоқ қилинг – ўзингизга яхши бўлади. Ва кимки нафсининг қизғанчиқлигидан сақланса, ана ўшалар нажот топувчилардир. [64:16].
Бошқаларга инфоқ қилинадиган яхшиликларнинг энг қадирлиси Исломни фикрий тушунтиришдир, чунки у бу дунё хорлигидан ҳам, абадий ҳаётдаги Охират азобидан ҳам сақлайди. Оилангизга нафақа қиляпсиз, бошқаларга, муҳтожларга эҳсон ёки беморларга дори-дармондан ёрдам қилдингиз, хорликларидан, қийинчиликлардан қутилишяптими?! Булар шу дунёдаги аҳвол, лекин абадий ҳаётдаги аҳволини ўйладингизми, ўзингиз туғри йўлни топиб олдингиз, оилангизчи, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар, дўст-биродарларчи?, абадий дузаҳда бўлишига розимисиз?, сиз унда қандай инсон бўласиз?! Аллоҳ Таоло зиммангизда оммани ҳаққини сўраганда аҳволингиз улардан-да оғирроқ бўлиши мумкин, шуни фикрлаяпсизми?!
Фикр энг қиммат баҳо неъмат бўлиб, у билан инсон ўзини ҳидоятдами ёки залолатда эканини билади, хатосидан қайтиб, бу дунё хорлигидан, зулматидан қутилади, дўзахдан сақланади, жаннатга эга бўлади. Ислом икки дунё саодати, уни тўғри тушуниб, жамиятда Аллоҳ рози бўладиган фикрлар ҳукмрон бўлса, Аллоҳ Таоло рози бўладиган ишлардан оммавий розилик, ғазабланадиган ишдан нафрат-ғазаб туйғулари оммавий бўлса, кейин шаръий қонунлар тадбиқ қилинсагина жамият исломий бўлади, чунки жамият фақат инсонларгагина қараб баҳоланмайди, балки тўрт асосга қараб белгиланади.
Даъват ҳаммага, ҳамма жойда: ўз юртидами ёки бошқа жойга ҳижрат қилганми ҳеч фарқсиз фарз бўлиб, уни қилмай қўйиш ёки даъватни ташлаб, юртидан қочиб кетиш оғир гуноҳ, ҳаром. Фарз-вожибларни, айниқса даъват қилишга ўз юртида имкон бўлмаса унда бошқа юртга ҳам фарз-вожибларни, даъватни қилишга имконият излаб, ҳижрат қилиши вожиб бўлади. Даъват фарзини қилмаслик фақат имконияти йўқ бўлган заиф-бечораларга жоиз, улар ҳам лоақал дуода бўлишлари керак.
Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ ٱلَّذِینَ تَوَفَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةُ ظَالِمِیۤ أَنفُسِهِمۡ قَالُوا۟ فِیمَ كُنتُمۡۖ قَالُوا۟ كُنَّا مُسۡتَضۡعَفِینَ فِی ٱلۡأَرۡضِۚ قَالُوۤا۟ أَلَمۡ تَكُنۡ أَرۡضُ ٱللَّهِ وَ ٰسِعَةࣰ فَتُهَاجِرُوا۟ فِیهَاۚ فَأُو۟لَـٰۤىِٕكَ مَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ وَسَاۤءَتۡ مَصِیرًا
Ўзига зулм қилувчи ҳолида (яшаганларни) жони олинаётганларга фаришталар: «Нима қилаётган эдинглар?» дерлар. Улар: «Ер юзида бечора эдик», дерлар. Уларга: «Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!» дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой! [4:97].
Муфаккир Абдулҳақ