Жапаров ШҲТ Бош котиби билан учрашди
18 март куни Садир Жапаров Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби билан учрашди. Учрашув чоғида Жапаров Қирғизистон ўзининг ШҲТдаги аъзолигига алоҳида эътибор қаратишини ва ташкилотга аъзо давлатлар билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади. Ўз навбатида, ШҲТ Бош котиби ҳам Қирғизистон ташкилот фаолиятида фаол иштирок этаётганини билдирди.
Бугунги кунда дунёнинг йирик давлатлари ўз манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида ҳарбий, сиёсий, тижорий ва бошқа турдаги ташкилотлар тузиб келмоқда. Бу ташкилотлар фақат ўша йирик давлатларнинг манфаатларига хизмат қилади. Бундай ташкилотларга аъзо бўлган мамлакатлар эса уларнинг ортидан эргашиб юришдан бошқа чораси йўқ. Масалан, НАТО, КХШТ, QUAD, (Тўрт томонлама хавфсизлик диалоги), ШҲТ каби ташкилотлар фақат қудратли давлатларнинг манфаатларини таъминлашга қаратилган.
Ўлкамиз аъзо бўлган ШҲТ ҳам ана шундай ташкилотлардан биридир. Россия ва Хитой ушбу ташкилотда катта таъсирга эга бўлиб, ўз сиёсатини амалга ошириш учун ундан фойдаланиб келади.
Масалан, Россия ШҲТнинг 2014 йилда бўлиб ўтган йиғилишида Қримни Россияга қарашли ҳудуд деб тан олиш масаласини кўтарган эди. 2022 йили Украинада уруш бошланганида ҳам Россия БМТда Украина масаласи бўйича овоз беришда ШҲТ аъзоларининг ягона позиция эгаллаши учун ҳаракат қилди. Шу тариқа Россия ШҲТдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда.
Хитой учун “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси жуда муҳимдир. Чунки ушбу лойиҳа доирасида Хитой товарлари мамлакат ғарбидан (Марказий Осиё орқали) Европа ва Осиё давлатларига етказиб берилади. Шу боис бу лойиҳага зарар етказмаслик учун Марказий Осиё давлатларида Хитойга қарши кайфият пайдо бўлмаслиги керак. Шунинг учун ҳам Хитой ШҲТ доирасида Марказий Осиё, жумладан, Қирғизистон билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Хитой ва Марказий Осиё давлатлари иштирокидаги ҳарбий машғулотлар ШҲТ доирасида доимий равишда ўтказиб келинмоқда. Бундан ташқари, терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳам давом этмоқда. Терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг асл мақсади Исломга қарши курашдир. Хитой Исломнинг кучайишини ва мусулмонларнинг бирлашишини асло хоҳламайди. Чунки Исломнинг ривожланиши Марказий Осиё мусулмонларининг уйғур мусулмонларига нисбатан бирдамлик ва меҳр-шафқатини кучайтиради ва албатта Хитой режимига қарши кайфият уйғотади. Шунинг учун Хитой ШҲТ доирасида терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш баҳонасида турли машғулотлар ўтказиб келмоқда.
Кўриниб турганидек, ШҲТ фақат қудратли давлатлар манфаатларига хизмат қилади. Улар бу ташкилотлардан ўзларининг босқинчилик сиёсатини амалга ошириш учун қурол сифатида фойдаланмоқда. Бундай ташкилотларга аъзо бўлиш хатарлидир. Чунки бизнинг ички сиёсатимиз ва стратегияларимиз бу давлатларга қарам бўлиб қолади. Қолаверса, ушбу ташкилотларнинг буйруғи билан динимиз “маъқул Ислом” ва “хавфли Ислом”га ажратилиб, мусулмонлар ўз ўлкаларида босим ва таъқибларга учрамоқда.
Ҳорун Абдулҳак