Ҳокимият Умматники номли маърузага нисбатан катта Порт-Судан бозорида жуда яхши муносабат билдирилди

149
0

Матбуот баёноти

Ҳокимият Умматники номли маърузага нисбатан катта Порт-Судан бозорида жуда яхши муносабат билдирилди

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти (ҳижрий 1446 йил 18 шаъбон, милодий 2025 йил 17 феврал душанба куни) катта Порт-Судан бозорида «Ҳокимият Умматники» номли сиёсий маъруза тадбири ўтказди. Тадбирда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи ўринбосари устоз Айман Жомеъ (Абу Айман) маъруза қилди. Устоз ўз маърузасида ҳокимият Умматники деган тушунча Исломдаги бошқарувнинг асосий қоидаларидан ҳисобланишини, бошқарувчи ҳукмдор ҳокимиятга Умматнинг фақат розилиги ва танлови билан, байъат орқали сайланишини таъкидлади.

Абу Айман «Байъат бу мусулмонларнинг халифаси билан Уммат ўртасида – халифа динни барпо этиб, шариатни татбиқ этиши, Уммат бу борада унга итоат қилиши шарти билан – тузиладиган рози-ризолик битимидир», деди. Сўнг бунга қатор далилларни келтирди. Жумладан, Уббода ибн Сомитнинг

«بَايَعْنَا رَسُولَ اللهِ ﷺ عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ فِي الْيُسْرِ وَالْعُسْرِ وَالْمَنْشَطِ وَالْمَكْرَهِ»

«Росулуллоҳ ﷺга енгилликда ҳам, машаққатда ҳам, хурсандчиликда ҳам хафачиликда ҳам қулоқ солиб итоат қилишга байъат қилдик», деган муттафақун алайҳи ҳадисини баён қилди.

Айман Жомеъ байъат этиладиган халифанинг йўқлиги хавфига эътибор қаратиб, шу сабабли Умматнинг гуноҳ ва азобга дучор бўлишини таъкидлади ҳамда Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган қуйидаги ҳадисни мисол қилиб келтирди:

«مَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Ким бўйнида байъат бўлмаган ҳолда вафот этса, жоҳилият ўлимини топади».

Устоз, шунингдек, ҳарбий тўнтаришнинг ҳаромлигини, чунки бу Умматнинг ҳокимиятини босиб олиш ҳисобланиб, мустамлакачилар ўз малайлари орқали Ислом Уммати устидан ҳукмронлик қилиш учун қўллаётган макр-найрангларидан бири эканини баён қилди. Исломдаги бошқарув тузуми Халифалик эканлигини, муаммо ва кризисларнинг манбаи фуқаролик ва ҳарбий шакллари билан секуляр демократик тузум эканини ва бу тузум динни мусулмонлар ҳаётидан олиб ташлаганини таъкидлади.

Устоз Абу Айман йиғилганларни Халифаликни барпо этишга ва шаръий байъат орқали мусулмонларга битта халифа сайлашга даъват қилиб, фақат шу орқали жоҳилият ўлими гуноҳидан қутуламиз, деди.

Иштирокчилар анча юқори бўлган тадбирда қизғин мулоқот бўлиб ўтди. Ҳар бир ҳадис айтилганда такбирлар ва Пайғамбаримиз ﷺга салавотлар айтиб турилди. Йиғилганлар Халифаликнинг барпо этилиши фарз эканлигини қаттиқ таъкидлаб, давлат бошқарувининг Исломда бир ибодат эканини урғуладилар. Демократия ғоясини рад этиб, Умматни исломий диний қоидалар асосида онгини уйғотувчи бу каби тадбирларни давом эттириш кераклигини талаб қилдилар.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here