Жамият бузулишининг асосий сабаблари

71
0

ФИКР ЭНГ ҚИММАТ БАҲО БОЙЛИК

(2)

Жамият бузулишининг асосий сабаблари

Жамият асослари: инсонлар, фикрлар, туйғулар ҳамда қонунлар, булар ҳар қандай жамиятнинг асослари. Подшоҳлик, қироллик, феодалистик, капиталистик, социалистик жамият бўлсин, ҳатто диктатура жамияти бўлса ҳам ҳеч фарқсиз, шу тўрт асосда бўлади ва бу асослардан энг таъсири кучлиси фикрлардир. Одамлар фикрлар билан шакилланадиган ҳомашё бўлиб, уларга қандай фикрлар ҳукмрон бўлса ўша фикрларнинг қолипи билан шакилланишга маҳкум. Шунинг учун сиёсий вазиятга баҳо берганда ўша ҳукумрон фикрларга аҳамият қаратиш керак, чунки туйғулар ҳам, қонунлар ҳам фикрларга муфовиқ бўлади.

Бизлар фикр неъматини йўқотган халқлар бўлиб қолдик. Фикрдан мақсад инсондаги фикрлаш жараёнини мақсад қиляпмиз. Фикрлаш – ҳис қилинган воқеъликка мувофиқ келадиган маълумотни топиш ёки аксинча, эшитган, ўқиган ҳар қандай маълумотни ўз воқеъсига боғлай олиш. Ўз воқеълигига тўғри келмайдиган хато фикрлар ҳукмрон бўлган жамият, агар ўша фикрларни ўзлари ишлаб чиққан ёки ўзлаштириб, ўзиники қилиб олишган бўлса моддий томондан юксак бўлиши мумкин, лекин маънавий, руҳий бузуқ жамият бўлади.

Фикрлашни йўқотиб, тақлидга одатланган халқ, ўзларининг ҳаёт йўлларини билмайдиган қолоқ жамият бўлади, бошқа халқларга тақлид қилиб ёки ҳўжайинларининг кўрсатмаси бўйича ҳаётларини шакиллантиришади, уларни буйруқлари билан ишларини бошқаради. Халқда фикрлаш бўлмаганда жамиятдаги ҳукумрон фикрни баҳс қилиш ёки тўғри фикрни излаш, фикрий баҳслар бўлмайди, балки ишончли раҳбар танлаш билан ўзларини сиёсий қилиб кўрсатади. Гап-сўзлар, баҳслар шу раҳбар устида кетади: тарафдорлари уни мақташ билан бирга хатоларини оқлашга уринадилар, ҳатто ёлғонлари, хиёнатларидан кўз юмадилар… Оппози́ция эса уни фақат айбларини излаш, ютуғларини ҳам арзимас қилиб кўрсатиш билан обрўсизлантириб, сиёсатига таъсир кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Жамият ислоҳи ёки юксалиши учун ўзлари ёқтирган бошқа шахсни номзодини кўрсатадилар: унинг программаси қандай, идиалогияга асосланганми – деб фикрларини, программасини текшириб кўрмайди, ҳатто умуман эътибор бермайди, чунки қолоқ халқлар шахслар тўғрисида баҳс қилишади, юксак ҳалқларда қонунлар устида баҳслар бўлади. Етакчи халқларда идалогия асосида баҳслашишлар, фикрий курашлар бўлади, қонунларни ҳам идиалогияга мувофиқ эканини текшириб, кейин қабул қилишади, узоқ келажакда эришиладиган ютуқлар бўйича қўйилаётган режалар хусусида тўғри фикрни, натижали режаларни ишлаб чиқиш тўғрисида фикр юритишади.

Агар халқимизда юксак эмас, лоақал оддий фикрлаш бўлганда ҳам жамиятдаги ҳукмрон бўлган кўп фикрлардан хижолат бўларди, у фикрларни тарғиб қилишдан тўҳтар, ундай фикрларни кўтараётган юртдошларига раҳми келган, хато фикрларини тўғрилаш билан олам олдидаги шармандаликдан халқимизни тезроқ қутилишларига ҳаракат қилган бўлар эди. Масалан: тўртала фаслни ҳам мужассам этган, ажойиб манзаралари билан бошқаларни кўзини қамаштирган юртларимиз, оламдаги энг гўзал жойлар, жаннат-макон ерлар, кон бойликларимиз, еримиз, сувларимиз, гўзал манзараларимиз бор, ҳуллас, Аллоҳ Таоло бизларга мукаммал, бенуқсон юртни инъом қилган деб мақтанамизу, кейин “Аллоҳ ва У Зотнинг Динини ҳаётимизга аралаштирмаймиз” деган фикрни конституцияга асос қилиб олишимиз, ҳар бир ишни, сиёсатни, қонунларни ўша асосга, яъни “Аллоҳни ҳаётимизга аралаштирмаслик”ка асослашимиз, Аллоҳ Таолонинг ҳукмларини тарқатаётганлар, халқ орасида Куръон ва ҳадисдан таълим берадиганларни “террорист”, “экстиртмист”лар, халқимизни душманлари деган фикрни ҳукмрон қилиб олишимиз ақлданми?!

Едириб, ичириб, ўқитиб, ҳунарли қилган, ҳатто машина, уй-жой қилиб бергандан кейин отасини қариялар уйига ташлаб кетган фарзандни ким деб ўйлайсиз? Отангни олиб кел, уйни тўриси уники, уни сўзидан чиқмайсан деганда: отамнинг мени ҳаётимга аралашишига ҳаққи йўқ деса нима деган бўлардингиз?!

Шунга ўҳшаб Ердаги барча нарсаларни бизлар учун яратиб, ақл неъмати билан бизни жамиийки махлуқотларидан афзал қилган, Ислом неъматини Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – орқали таълим бериб, ҳаётда адашиб кетмаслигимизни кафолатлаган Аллоҳ Таолони, Исломни ҳаётга аралаштирмаймиз деган фикрни қайси ақл маъқуллайди, озгина фикр юритмайсизларми?! Ким Динни мукаммал ўрганиб, кейин ҳаётга аралаштириб бўлмайди деган фикрга келди ёки мен ҳаётингларга аралашмайман – деб Аллоҳ Таоло Ўзи ваҳий қилдими?!

Аҳмоқона фикрлар бизга ҳукумронлик қилаётганига яна бир мисол: бутун борлиқни, шу жумладан Ерни ҳам Аллоҳ яратди деб биламиз, бунга атеистлардан бошқа ҳеч ким қарши чиқмайди, ҳатто бизга Аллоҳ жаннат макон ерларни берган деб мақтанамиз-у, лекин ўша Ердан кимга қанча улуш текканини, қайси ер кимга тегишли эканини Эгасидан сўрамаймиз, Китобидан изламаймиз?! Ўзаро келишиб олсак ҳам хато бўларди-ю, лекин уят, шармандалик бўлмасди. Аммо душманларни бизга қарши: “бўлиб ташла, ҳукмрон бўласан” шиори асосида ишлаб чиқилган “сайкс-пико шартномаси”ни асос қилишлари, Сталин бобом ўлгани билан сўзлари ўлмайди, доимо ўз кучида қолади – деган маънода юртимизда қиргинлар қилган, Динимизни йўқ қилиб, ўрнига динсизликни, ароқни, бузуқликни олиб келган босқинчиларни қарорларини асос қилиб, сунъий чегаралар тортиб, бир Умматнинг ўртасига тўсиқлар қўйиш, унга қанчадан-қанча сафр-харажатлар қилиб, кеча-ю, кундуз қўриқлаш, талаш бўлиб қолса ўша куфр қарори асосида бу жой кимга қарашли эканини аниқлаш шармандалик эмасми?! Бу чегараларни кимга фойдаси бор, халқни қийнашдан бошқа нарса эмаску?! Шу чегара балосидан қанчадан-қанча инсонлар қийналяпти, ҳатто бегуноҳ қонлари тўкиляпти, бу яна қачонгача давом этади?!

Фикрлаб кўриб, далил билан айтинг! Бу чегаралар бўлиши зарур, чегара бўлмаса ҳаётимиз изидан чиқади – деган фикрни озгина ақл юритган, тарихимизни ўрганган инсон нақадар аҳмақона экани билади, бундай чегаралар бўлмаса ҳам ўтган асрнинг 90 йилларигача ҳеч қандай уриш-жанжалсиз, қудачилигу-дўстлик асосида яшаганимиз ёрқин далил эмасми?! Яшаш тарзи бошқача бўлганлар ўртасида, душманлар билан чегара бўлади, Роббим Аллоҳ, диним Ислом, китобим Қуръон, қибламиз бир, мозоримиз бир бўлиб, бир-бирларига биродар бўлган халқлар ўртасида чегара бўлиши Умматга бало, шармандалик, икки дунё хорлиги. Бундай сунъий чегаралар фақат душманларнинг мақсади, ҳамда уларнинг режаси, Умматни бўлиб, бир-бирларига қарши қўйишга ишлатиладиган заҳар, ўзи нуфузларини ўтказишга фойдаланадиган қурол халос.

Яна бир мисол: “қиз фарзанд жаннат калити”- деб қизларни улуғлаган, “сизларнинг энг яхшингиз аёлига яхши бўлганидир”- деб аёлларни эъзозлаган, “яхшиликни онанга, яна онанга, яна онанга, кейин отанга қил”, “жаннат оналар оёғи остида” – деб оналаримизни кўкларга кўтарган динимизни четга суриб, “аёллар ҳақ-ҳуқуқлари”, “аёллар эркин бўлиш керак”, “тенг ҳуқуқлик” каби ялтироқ сўзлар билан нималарга мубтало бўлдик?! Аёл эрига итоат қилмасдан шармандаларча кўча-кўйда юришлар, эркаклар оила масъулиятини эмас, “эркин қизлар”ни овлаш билан тунги клубларда топгани сарфлаш, вақтларини оиласи, фарзандлари билан эмас, фоҳишалар билан ўтказиши натижасида оилалар бузилиб, фарзандлар ота-онасиз қолиши, фарзандлар вояга етганда ота-онасидан нафратланиш, уларга умуман беэътибор бўлишлар куфр фикрларининг заҳарлаётган меваларидан эмасми?!

Бу мисоллар бизларга ҳукмрон бўлган, жамиятимизни заҳарлаётган баъзи фикрлар халос. Бундай заҳарли фикрларни бизга ҳукмрон бўлиб қолишига нафақат депутатлар, ҳукумат, президент айбдор, балки шу фикрларни конституциямизга асос бўлишига, ҳаётимизда ҳукмдор бўлишига рози бўлиб, уни ўзгартириш учун ҳаракат қилмаётганлар ҳам жавобгардир. (давоми бор).

Муфаккир Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here