Матбуот баёноти
Исломий ўлкалар ҳукмдорларининг Ғазо аҳлининг сургун қилинишини қоралашлари улардаги шармандаликни ўчиролмайди
Яҳудийлар муборак Фаластин заминини босиб олгандан бери, яъни 78 йил давомида мусулмон ўлкалардаги ҳукмдорлар ва уларнинг армиялари Ғазо ва Фаластин аҳлини ёрдамсиз ташлаб келишди. Қолаверса, сўнгги 15 ойдан бери давом этаётган қирғин қаршисида кўрсатган ночорликлари ўчмас шармандалик сифатида пешоналарига муҳрланиб қолди. Уларнинг Ғазо аҳлининг сургун қилинишини қоралашлари пешоналарига муҳрланган бу буюк хиёнатни ўчириш учун ҳеч қачон етарли бўлмайди! Қоралаш бир неча давлатлар ҳукмдорлари томонидан янгради, уларнинг сўнггиси Туркия президенти Эрдоган бўлди. Душанба куни у «Ҳеч кимса Фаластин халқини яна накба-сургун фалокатига олиб бора олмайди», деди. «Ғазони қайта тиклаш харажатлари Босқинчи Исроил зиммасига тушиши керак»лигини таъкидлади. «Фаластин халқига қарши ҳар қандай сургун ҳаракати»дан огоҳлантирди. Ундан олдин зараркунанда давлатлар ҳукмдорларидан бир нечтаси қоралаган эди. Улардан биринчилари Иордания билан Миср раҳбарлари бўлиб, Трамп улардан Ғазо аҳлини қабул қилишни талаб қилганда, рад этишди. Икковидан кейин Ибн Салмон билан Покистон бош вазири ҳам рад этишди. Айниқса, Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳоқ Дор яҳудий вужуди бош вазирининг Фаластинликларни Саудияга кўчириш кераклиги тўғрисида берган баёнотини қаттиқ қоралаб, «Фаластин халқини ўз аждодлари еридан қувиб чиқаришга ёки кўчиришга бўлган ҳар қандай уриниш қабул қилиб бўлмас» эканини таъкидлади.
Одатда бу малай ҳукмдорлардан бундан ортиқ нарса кутилмайди. Улар биладиган ягона нарса – қораловчи баёнотлар бериш ёки Умматнинг миллионлаб пулларини ўзларининг дабдабалари ва бузуқликларига сарфлайдиган йиғилишлар ташкил қилишдир. Қолаверса, бу саммитлардан фақат ҳар доимгидек, Ислом ва мусулмонларга зарар етказувчи қарорлар чиқади!
Мисол учун, Эрдогандан Ғазо аҳли учун бундан ортиқ нима кутиш мумкин, ахир, у ўн беш ой давомида уларни ёрдамсиз ташлаб қўйган бўлса?! У қаёқда ҳам уларга ёрдам берсин, ахир Туркия салибчи НАТОга аъзо бўлган ягона Ислом ўлкаси бўлса. Бундан ташқари, Эрдоган ўз ҳукмронлиги даврида яҳудий вужуди билан 60дан ортиқ шартнома имзолаган. Туркияда (Кония ва Измирда) бу вужуднинг иккита ҳарбий базаси бор. Туркия билан босқинчи вужуд ўртасида савдо айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 9 миллиард доллардан ошган. Ҳар йили бу вужуддан Туркияга ярим миллиондан зиёд яҳудий келиб кетмоқда, Туркия уларга визасиз кириш имконини бермоқда, фаластинликлар учун эса виза талаб қилинмоқда. Туркияда яҳудийларнинг катталик жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда турувчи йирик ҳарбий заводи жойлашган. Шундай экан, ақли расо инсон Эрдоганнинг бу қоралаши Ғазо аҳли учун бир ғалаба ёки Трампнинг амбицияларига қарши чиқиш эканига қандай ишонсин?!
Яна бир шармандаликларига мисол Покистон давлатидир. У ядровий қуролига ва ядровий каллакларни ташишга қодир баллистик ракеталарга эга ягона исломий мамлакатдир. У яҳудий вужудини ўзининг бир неча ракеталари билангина ер юзидан йўқ қилишга қодир. Хўш, Покистон бош вазирининг сохта қораловлари ёки Ғазо аҳлининг сургун қилинишидан ноқулайлик ҳис қилаётгани самимий эканига қайси ақли расо инсон ишониши мумкин? Ғазода ўн минглаб бегуноҳ инсон қирғин қилинаётган бир пайтда Покистон бош вазири бармоғини ҳам қимирлатиб қўймади, ҳатто битта ракета тугмасини босиш учун бармоғини ҳаракатга ҳам келтирмади?!
Исломий ўлкалардаги бошқа арабу ажам ҳукмдорларнинг аҳволи ҳам Туркия ва Покистон ҳукмдорларининг воқелигидан фарқ қилмайди. Уларнинг ҳар бири мунофиқ ва ёлғончилар бўлиб, америкалик хўжайинларининг изнисиз бир оғиз ҳам гапиришмайди.
Мусулмон ўлкалари ва у ердаги армияларнинг муборак Фаластин замини олдидаги вазифалари унинг аҳолиси сургун қилинишини қоралашдан иборат эмас. Балки ушбу заминнинг қирғин қилинган, азоб-уқубат тортган ва асирга тушган аҳлини озод этиш ва улар учун интиқом олиш сари армияларни ҳаракатга келтиришдан иборат. Агар шундай қилсалар, зиммаларига тушган вазифани адо этган ва шу тариқа бу дунё шармандалиги ва охират азобидан ўзларини сақлаган бўладилар. Аммо сусткашлик қилсалар, Аллоҳ Субҳанаҳу Ислом ва мусулмонларга нусрат бериш ва муборак Ақсо масжидини озод этиш тўғрисидаги Ўз ваъдасига хилоф қилмайди:
﴿إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ + يَوۡمَ لَا يَنفَعُ ٱلظَّٰلِمِينَ مَعۡذِرَتُهُمۡۖ وَلَهُمُ ٱللَّعۡنَةُ وَلَهُمۡ سُوٓءُ ٱلدَّارِ﴾
«Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда ҳам албатта нусрат берурмиз. У Кунда золим-кофир кимсаларга узр-баҳоналари фойда бермас ва уларга лаънат бўлур, уларга энг ёмон жой – дўзах бўлур» [Ғофир 51]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий
матбуот бўлими