Ислом ва соғлом табиат: жинсий идентификациянинг асрлар бўйи аниқ бўлиб келаётгани

24
0

Матбуот баёноти

Ислом ва соғлом табиат: жинсий идентификациянинг асрлар бўйи аниқ бўлиб келаётгани

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّا خَلَقۡنَٰكُم مِّن ذَكَرٖ وَأُنثَىٰ﴾

«Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизни бир эркак ва бир аёлдан яратдик»

АҚШ президенти Дональд Трамп Байден маъмуриятининг гендер идентификатори бўйича мослашувчан сиёсатини бекор қилиб, давлат ҳужжатларида, жумладан, паспортларда жинсни фақат биологик жинсга қараб белгилаш ҳақида қарор қабул қилди. Кўпчилик томонидан олқишланган ушбу қарор «аёлларни экстремистик мафкурадан ҳимоя қилиш ва биологик моҳиятни қайта тиклаш» сарлавҳаси остида қабул қилинди. Жинснинг биологик жиҳатдан аниқланиши ва уни ўзгартириш мумкин эмаслиги, фақат иккита жинс, яъни эркак ва аёл жинси расман тан олингани таъкидланди.

Бу ўзгаришда жисмоний шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ёки уларнинг эркинликларини чеклаш мақсад қилинмаган. Унинг ягона мақсади, расмий ҳужжатларда аниқликни сақлашдир. Бироқ инсоннинг моҳиятини йўқ қилишга қаратилган тушунчаларни тарғиб қилиш нафақат шахсларга таъсир қилади, балки кенгроқ ижтимоий оқибатларга олиб келади. Бу тушунчалардан кўпинча ҳокимиятдагиларнинг манфаатларига хизмат қилувчи фикрий ва иқтисодий сиёсатларни жорий қилиш учун фойдаланилади.

Ғарбнинг инсон жинси каби энг оддий тушунчаларни белгилашда ҳам залолатга кирганлиги динни ҳаётдан ажратишдан келиб чиққан даҳшатли мафкуравий кризисни акс эттирмоқда. Бу эса инсон табиатидаги ўзгармас асосларни шубҳа остига қўяди. Бунинг акси ўлароқ, Ислом ўн тўрт аср давомида жинсий идентификациянинг аниқ ва ўзгармас тушунчасини баён қилиб келди. Аллоҳ Таоло бу ҳақда

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّا خَلَقۡنَٰكُم مِّن ذَكَرٖ وَأُنثَىٰ﴾

«Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизни бир эркак ва бир аёлдан яратдик»                                                                                                [Ҳужурот 13]

деган. Ислом гомосексуализм каби иллатлардан огоҳ этган. Ибн Умар Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«لَمْ تَظْهَرْ الْفَاحِشَةُ فِي قَوْمٍ قَطُّ حَتَّى يُعْلِنُوا بِهَا إِلا فَشَا فِيهِمْ الطَّاعُونُ وَالأَوْجَاعُ الَّتِي لَمْ تَكُنْ مَضَتْ فِي أَسْلافِهِمْ الَّذِينَ مَضَوْا»

«Қайсики қавм аввал очиқчасига қилинмаган фаҳш ишлари билан очиқ шуғулланадиган бўлса, уларда аждодларида кузатилмаган ўлат ва касалликлар юзага келади». (Ибн Можа ривояти). Ислом шахс билан жамиятга зарар келтирувчи залолатлардан огоҳлантириб, жамиятнинг табиий мувозанатини сақлайдиган аҳкомларни белгилаб берди.

Эй мусулмонлар!

Ғарбнинг бу секуляр материалистик анормал цивилизацияси инсон табиатини йўқ қилишни кўзлаган! Сизлар инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат фарзандларисиз, улуғ Ислом даъватининг ташувчиси ва оламларга ҳақиқат гувоҳисиз. Оламни қутқарувчи чамбарак ҳам, инсоният халоскори ҳам сизсиз. Сизнинг буюк Исломингиз мукаммал ишланган бинодир, унинг қарашларидаги асос қатъий кескин ақидадан иборат. Ушбу ёрқин қараш инсонда дунё ҳаёти ҳақида реал тасаввур уйғотади. Демак инсоннинг борлиги ва яшашининг бир сабаби, мазмуни ва мақсади борки, у ўз яратувчисининг ҳидоятига эргашиб, у орқали юксалади.

Эй мусулмонлар!

Эй тақводорлар, покдомонлар ва буюк Ислом даъватини етказувчилар, сиздан бошқа ҳеч ким бу бахтсиз оламни залолат ва машаққатдан қутқаролмайди. Фақат сиз бутун оламга буюк Исломни нур ва ҳидоят сифатида олиб чиқиб, ерни само билан боғлайсиз, шу орқали оламлар Парвардигорининг ризосига эришасиз.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Америкадаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here