Халифаликнинг ағдарилишини хотирлаш ғам-қайғуга ботиш билан эмас, балки уни қайта барпо қилишга жиддий ҳаракат қилиш билан бўлади

22
0

Матбуот баёноти

Халифаликнинг ағдарилишини хотирлаш ғам-қайғуга ботиш билан эмас, балки уни қайта барпо қилишга жиддий ҳаракат қилиш билан бўлади

Шу кунларда Халифаликнинг ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 март куни аср жиноятчиси Мустафо Камол қўли билан ва хоин араблар ҳамкорлигида ағдарилганини хотирламоқдамиз. Ўша санадан бугунги кунгача Ислом Уммати Халифаликсиз яшамоқда. Халифалик Умматнинг ҳайбатини ва улуғлигини сақлаб келар эди. Аммо биз бугун Фаластинда насли маймун ва тўнғизлар бўлган кимсаларнинг аҳлимизга қарши қатли ом ва вайронагарчилик жиноятларини содир этаётганини, бир вақтнинг ўзида, Фаластин масаласини яҳудий вужуди фойдасига ҳал этувчи аср келишуви ҳақида гапирилаётганини ўз кўзимиз билан гувоҳи бўляпмиз. Ислом Уммати Шарқий Туркистон, Кашмир, Мьянма, Марказий Осиё, Судан, Яман, Сурия ва бошқа мусулмон юртларида ўз фарзандларига халифанинг йўқлиги сабабли бўлаётган таъқиб, қон тўкиш ва ҳалокатлардан бехабар эмас.

Эй буюк Уммат!

Халифалик ағдарилишини хотирлаш унга кўз ёш тўкиш билан бўлмайди. Шунингдек, у билан дунёни етаклаган буюк Уммат бўлганимизни, усиз эса поймол қилинган, ҳеч қандай қадр қиммати ва вазни йўқ, мустамлакачи ва унинг малайлари қўлида қадрият ва шаъни поймол қилинган, қонлари дарё каби оқизилган халқ бўлиб қолганимизни ҳикоя қилиб бериш билан бўлмайди. Унинг хотираси гўзал сўзларни айтиш билан эмас, балки энг юқори энергия ва максимал тезлик билан Халифаликни тиклаш вожиблигини тушунтириш билан бўлади. Нега ҳам шундай бўлмасин, ахир, у Ислом давлати, Исломнинг сиёсий вужуди ва уни татбиқ қилишнинг шаръий тариқати бўлса.

Эй буюк Уммат!

Аллоҳ ўзининг Росули ﷺга мусулмонлар ўртасида Ўзи нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни буюриб, бундай деди:

﴿فَٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُۖ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ عَمَّا جَآءَكَ مِنَ ٱلۡحَقِّ﴾

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритинг ва Сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!»     [Моида 48]

﴿وَأَنِ ٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ وَٱحۡذَرۡهُمۡ أَن يَفۡتِنُوكَ عَنۢ بَعۡضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَ﴾

«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!»                                                                          [Моида 49]

Аллоҳнинг ўз Росули ﷺга қилган хитоби – агар хос хитоблиги тўғрисида далил келмаган бўлса – бутун Ислом Умматига қилинган хитоб ҳисобланади. Бу ерда хос хитоб эканлиги тўғрисида далил келмаган, шу боис у бутун мусулмонларга Халифаликни тиклаш фарзлигига бўлган хитобдир.

Суннатга келсак, бу ҳақда имом Муслимнинг Нофеъ орқали қилган ривояти келган: Менга Ибн Умар розияллоҳу анҳу бундай деди: Мен Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини эшитгандим:

«مَنْ خَلَعَ يَداً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لَا حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Ким итоат қилишдан бўйин товласа, қиёмат куни Аллоҳга ҳужжатсиз ҳолда йўлиқади. Ким зиммасида байъат бўлмаган ҳолда вафот этса, жоҳилият ўлимини топади». Набий ﷺ ҳар бир муслимнинг бўйнида байъат бўлишини шарт қилдилар ва бўйнида байъатсиз вафот этишни жоҳилият ўлими деб атадилар. Маълумки, байъат фақат халифага қилинади. Демакки, байъат ҳар бир мусулмон зиммасида бўлиши шарт. Яъни ҳар бир мусулмон байъат қиладиган халифа бўлиши фарздир.

Мовардий «Аҳкомус Султония» китобида «Имомат-Халифалик динни сақлаш ва дунё ишларини бошқаришда Муҳаммад ﷺнинг ўрнига ўринбосар бўлиш учун қонунийлаштирилган. Уммат ичида бу фарзни адо этадиган кишига байъат қилиш ижмога кўра вожибдир», дейди.

Нававий Имом Муслимнинг шарҳида саҳобалар «мусулмонларга битта халифа сайлаш фарз эканлигига ижмо қилганлар» деган.

Бугун Исломий Халифаликни барпо қилиш ва Уммат калимасини Пайғамбарлик минҳожи асосида Аллоҳнинг шариати билан бошқарувчи битта султон остида жамлаш мусулмон ҳаётидаги энг олий мақсад ҳисобланади. Шунингдек, бу Исломнинг энг буюк мақсадларидан бири ҳамда бирдамликнинг энг улуғи бўлиб, Аллоҳ ва Росулининг арқонини маҳкам тутишдир. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَإِنَّ هَٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱتَّقُونِ﴾

«Шак-шубҳасиз сизнинг бу умматингиз ягона Умматдир. Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман. Бас, Мендангина қўрқингиз!»            [Мўминун 52]

Яна Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бўлиниш, парчаланиш ва хор бўлишдан қайтариб бундай деди:

﴿وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْ﴾

«(Эй мўминлар) барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланинг ва бўлинманг»  [Оли Имрон 103]

Эй мусулмонлар!

Халифалик Парвардигорингизнинг фарзи, Пайғамбарингиз ﷺнинг башоратларидир. Шунингдек, сизнинг куч-қудратингиз манбаи, душманингизнинг мағлубияти, ҳақни ёювчи ва адолат улашувчи ҳамдир. Шундай экан, уни барпо этиш учун ҳаракат қилаётганларга қўшилинг. Ахир, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга интиқ сиз эмасмисиз?!

Ҳизб ут-Таҳрир барпо этишга ҳаракат қилаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка бўлган даъват Усмоний Халифалик қулатилгандан кейин мусулмон юртлар ўртасига мустамлакачилар томонидан ўрнатилган чегараларда тўхтаб қолмайди. Демак бу даъват ер юзидаги барча мусулмонларга тегишли оламшумул даъватдир. Чунки Халифалик уларнинг барчасининг раҳбарлигидир. Дарҳақиқат Ҳизб Қуръон ва Суннатдан истинбот қилинган дастур лойиҳасини ишлаб чиққан бўлиб, у иқтисод, ташқи ишлар, ҳарбий, ижтимо, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасига тааллуқли ҳамда Халифалик тикланганидан кейин биринчи кунданоқ амалда татбиқ қилиш учун керакли бошқа барча соҳага оид моддаларни ўз ичига олади. Ҳозир Аллоҳнинг изни ила барпо бўлажак Халифаликнинг башоратлари зоҳир бўлиб, барча мусулмонлар унга муштоқ бўлиб турибди.

Бас, Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломига жавобан, сиз мусулмонларни, ушбу Халифаликни барпо этиш учун биз билан бирга жиддий ва холис ҳаракат қилишга даъват қиламиз:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»                                                                          [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иордания вилоятидаги

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here