Рамазон ойи мусулмонларни бир Уммат эканининг кўрсатувчи далили

0
31

Рамазон ойи мусулмонларни бир Уммат эканининг кўрсатувчи далили

    بسم الله الرحمن الرحيم

Уммат – ақидани қабул қилиб, ўша ақида асосида бирлашган одамлар.

Ақида – далилдан келиб чиққан қатъий тасдиқ, яъни иймон. Агар тасдиқнинг далили бўлмаса ёки далили қатъийликни ифодаламаса қатъий бўлмайди, яъни иймон бўлмайди, гумон бўлиб қолади. Ақида темасида гумонни олиш жоиз эмас.

Мўмин-мусулмонлар бир неча асрлардан бери бир Уммат бўлиб келяпти. Улардаги ихтилофлар Диннинг асосларида эмас, ҳатто фарз-ҳаром ҳукмларида ҳам эмас, балки Куръон ва ҳадисларни тушунишдаги баъси масалаларда халос. Бундай ихтилофлар саҳобаи-киромлар даврлардан ҳам бўлган. Аммо ақидага қарши чиқиш ёки Оятларни баъзисига иймон келтириб, баъзисини инкор қилиш куфр, масалан: Муҳаммад – соллалоҳу алайҳи ва саллам – Аллоҳнинг охирги росули эканини ёки Қуръон Аллоҳнинг Мукаммал китоби эканининг инкор қилган кофир бўлади, шунинг учун яҳудий ва насоролар кофирдирлар. Аллоҳ Таоло айтади:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤا۟ ءَامِنُوا۟ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَٱلۡكِتَـٰبِ ٱلَّذِی نَزَّلَ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَٱلۡكِتَـٰبِ ٱلَّذِیۤ أَنزَلَ مِن قَبۡلُۚ

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга, Расулига, Расулига туширган китобга ва бундан олдин туширган китобга иймон келтиринг. [4:136].

 أَفَتُؤۡمِنُونَ بِبَعۡضِ ٱلۡكِتَـٰبِ وَتَكۡفُرُونَ بِبَعۡضࣲۚ فَمَا جَزَاۤءُ مَن یَفۡعَلُ ذَ ٰ⁠لِكَ مِنكُمۡ إِلَّا خِزۡیࣱ فِی ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَاۖ وَیَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ یُرَدُّونَ إِلَىٰۤ أَشَدِّ ٱلۡعَذَابِۗ وَمَا ٱللَّهُ بِغَـٰفِلٍ عَمَّا تَعۡمَلُونَ () أُو۟لَـٰۤىِٕكَ ٱلَّذِینَ ٱشۡتَرَوُا۟ ٱلۡحَیَوٰةَ ٱلدُّنۡیَا بِٱلۡـَٔاخِرَةِۖ فَلَا یُخَفَّفُ عَنۡهُمُ ٱلۡعَذَابُ وَلَا هُمۡ یُنصَرُونَ

 Ёки китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирасизми?! Сизлардан ўшани қилганларнинг жазоси бу дунёда фақат расво бўлишликдир, қиёмат кунида эса, энг шиддатли азобга қайтарилурлар. Аллоҳ қилаётганингиздан ғофил эмас. Ана ўшалар дунё ҳаётини охират(эвази)га сотиб олганлардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас [2:85-85].

Ихтилофли мавзулар оммани иши эмас, балки фақат мужтаҳидларнинг мавзуси, улардан бошқасини бу мавзуга киришишга ҳақлари йўқ, кучлари ҳам етмайди. Уларга ихтилофли мавзуларни кўтариш ёки битта мавзуга ҳаммани мажбур қилиш тўғри эмас, акс ҳолда мусулмонлар билмасдан бир-бирларини кофирга чиқаришиб, ҳаромга журъат қилувчилар кўпаяди.  Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам – шундай деб огоҳлантирганлар:

«Бир киши (бошқа) бир кишини «кофир» деб чақирса ёки «Аллоҳнинг душмани» деб айтса ва у ундай бўлмаса айтган сўзлари ўзига қайтади» (Имом Муслим ривояти).

«Бир киши бошқа бировни фосиқлик ёки куфр билан айбласа. Агар у кофир ёки фосиқ бўлмаса айтган сўзи ўзига қайтади» (Имом Бухорий ривояти).

«Мўъминни кофирлик билан айблаган киши(нинг гуноҳи) уни ўлдириш кабидир» (Имом Бухорий ривояти).

«Киши ўз биродарига: «Эй кофир!» — деса, улардан бири кофир бўлади» (Имом Бухорий ривояти

Бир даврлар хаворижлар, мўътазилалар бир райга мажбурлашлар бўлган, ҳатто ўша райлари асосида, оят-ҳадислар кўтармайдиган маънолар билан қатъий ҳукмларни таъвил қилишган. Имомларнинг қуёши – “شمس الأئمة” – деб танилган Сарахсий -раҳимаҳуллоҳ- умуман шундай мавзуъларда ҳатто мужтаҳидларга ҳам эслатма бериб шундай деган:

قال شمس الأئمة السرخسي رحمه الله: “ففي هذين النوعين من الانتقاد للحديث علم كثير، وصيانة للدين بليغة؛ فإن أصل البدع والأهواء إنما ظهر من قِبَلِ ترك عرض أخبار الآحاد على الكتاب والسنة المشهورة، فإن قوماً جعلوها أصلاً مع الشبهة في اتصالها برسول الله عليه السلام ومع أنها لا توجب علم اليقين، ثم تأوّلوا عليها الكتاب والسنة المشهورة فجعلوا التبع متبوعاً، وجعلوا الأساس ما هو غير متيقّن به فوقعوا في الأهواء والبدع. من هنا فإن الصواب أن تعرض أخبار الآحاد الواردة في القبر على الكتاب والسنة القطعية، فتفهم على ضوئها، وحين فعلنا ذلك وجدنا حاجة لتأول الفهم، ولإيجاد مخارج للتعارض، مما جعلنا نهبط بما في هذه الأخبار عن درجة التواتر المعنوي إلى درجة التصديق غير الجازم.”

«…албитта, бидъатларнинг асли оҳод ҳабарларни Китоб ва машҳур суннат асосида текширишликни тарк қилишликдан зоҳир бўлади. Албатта, баъзи одамлар у(оҳод ҳабар)ларни шубҳали бўлса ҳам уларни асос қилиб олишади-да, кейин уни асосида Китобни ва машҳур суннатларни таъвил қилишади, буларни унга тобеъ қилишиб қўйишади ва (юзда-юз) аниқ бўлмаган нарсани асос қилишиб олиб, бидъатларни келтириб чиқаришади. … ».

Уммат бирлиги заифлашса ҳам у сақланиб қолади, Уммат душманлари Уммат бирлигини йўқ қилиша олмайди. 57 бўлакка бўлиб ташлашиб, сунъий чегаралар, миллатчилик, ватандошлик каби турли-туман хилалар қилишса ҳам шариат уларни яна бирлаштириб қўяверади, рамазон ойи Умматни бир эканлигига оламга кўрсатувчи бир далил. Биз мўмин-мусулмонларнинг фақат Аллоҳимиз, Китобимиз, Пайғамбаримиз, қибламизгина бир эмас, балки муаммоларимиз ҳам, душманларимиз ҳам бир, дардимиз ҳам, яшашдан бўлган мақсадимиз ҳам бир. Қанчалик Исломни яхши тушунсак, шариатга амал қилсак, шунча тез бирлашамиз, кучли бўламиз, икки дунё хорликларидан тезроқ қутиламиз, иншоАллоҳ.

Фиқҳ гуллаб-яшнаган, мужтаҳид-олимлар кўпайган, мазҳаблар шакилланган даврларда бир фикрга келинмаган ихтилофли мавзуларни мусулмонлар орасида хозирга келиб кўтарилиши бу АҚШ бошчилигидаги куфр сиёсатидир. АҚШнинг 44 чи президенти Б.Обама ўзидан аввалги президент кичик Д.Бушнинг Афғонистондаги мағлубиятини кўргач, Ислом ва мусулмонга қарши курашда харбий қаршилик фойда бермаслигини, балки сиёсий томонга чекланиш керак эканлигини айтиб, шу иш бўйича программалар ишлаб чиқишни талаб қилди. Шундай кейин ишнинг бошида Мисрдаги ал Азҳар каби машҳур исломий илмий даргоҳларда иҳтилофли мавзулар, усули фиқҳга оид райлар ўқув программаларига киритилди. Кейинчалик бу ихтилофлар мусулмонлар орасида баҳс мавзуларига айлантирилди.

Қирғизистондаги уламолар, имом-домлалар иштирокидаги йиғинлар, ундаги мавзулар, имом-хатибларни мусулмонларга қарши қўзғаш, даъват ишларини диндан беҳабар бўлган комиссия рухсатини шарт қилиш, диний таълим олишга, даъватга бўлган тўсиқлар, айниқса ёшларни исломий билимларни олишига бўлаётган қаршиликлар, буларнинг ҳаммаси мусулмонлар орасида ўзаро низоларни кучайтириб, Исломни ўрганишдан тўсиш учун ишлаб чиқилган сиёсий планнинг кўринишлари.

Хоҳ Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам мерожга кўтарилганда: жасади билан чиққанми ё фақат руҳи чиққанми ёки ўликлар эшитиш-эшитмаслиги, қабр азоби, жаннат-дўзаҳ сифатлари тўғрисидаги каби ишонишга алоқадор бўлсин, хоҳ шаръий ҳукмларни тушунишга алоқадор бўлсин, Уммат бир фикрга келолмаслиги – модомики Қуръон ва ҳадисни ҳаётлари учун асос қилишар экан – уларни фирқаларга бўлиб кетганлигини англатмайди, балки тунушдаги инсон табиати шундай эканлигини билдиради.

Бир жамиятда яшаётган одамларнинг баъзиси медицинага ишониб, даволаниш учун врачларга мурожаат қилиши, бошқалари табобатни танлаб, табиблардан муолажа олишларини: халқда бўлиниш бўляпти – деб ҳисобланмайди, бири адашди – деб қораланмайди ҳам. Халқ ўз мутахассисликлари бўйича: медиклар, педагоглар, хуқуқ-тартибот органлари ёки савдорлар, усталар каби касб-ҳунарлари билан ажралиб қолишганига қараб, халқ парчалиб кетяпти дейилмайди-ю, аҳир.

Уммат бирлигини сақлаб қоламиз, уларни адашишдан қайтаришимиз керак – деб жонбозлик кўрсатаётган муфтиёт, уламолар кенгаши ёки диний комиссия аъзолари аввало Исломни яхши ўрганиб, халққа тушунарли қилиб баён қилсанглар на фақат қирғиз Эли, балки Ўрта Осиё халқлари бирлашади, куфр балосидан: хоҳ Россия бўлсин, хоҳ Еврапо ёки Хитой бўлсин – сақланишга кучи етадиган кучли Умматга айланамиз, бошқа ўлкаларда хор бўлиб юришлар тугайди, хуллас, икки дунё саодатига эришамиз, иншоАллоҳ.

Исломни Аллоҳ Таолонинг бандалири инъом қилган неъмати, икки дунё саодати – деб ишонсанглар, жамиятга, Халқаро сиёсатга, иқтисод-ижтимога, бошқарувга алоқадор ҳукмларини ҳам етказинглар.

Ёки буйруқ Россия ёки АҚШдан келиш керакми?! Улар бизга дўст эмас, фақат халокатга етаклайдилар, дунёда бўлаётган ишлар бунга ёрқин далилдир. Уларнинг сиёсатига мувофиқлаштирамиз деб қилаётган уринишингларни мўминлар билиб турибди, биз ислоҳ қилувчилармиз деб ўзингларни алдаганинглар қолади, халос. Охирртда аламли азоблар бор, Аллоҳ Таоло айтади:

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن یَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَبِٱلۡیَوۡمِ ٱلۡـَٔاخِرِ وَمَا هُم بِمُؤۡمِنِینَ () یُخَـٰدِعُونَ ٱللَّهَ وَٱلَّذِینَ ءَامَنُوا۟ وَمَا یَخۡدَعُونَ إِلَّاۤ أَنفُسَهُمۡ وَمَا یَشۡعُرُونَ () فِی قُلُوبِهِم مَّرَضࣱ فَزَادَهُمُ ٱللَّهُ مَرَضࣰاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِیمُۢ بِمَا كَانُوا۟ یَكۡذِبُونَ () وَإِذَا قِیلَ لَهُمۡ لَا تُفۡسِدُوا۟ فِی ٱلۡأَرۡضِ قَالُوۤا۟ إِنَّمَا نَحۡنُ مُصۡلِحُونَ () أَلَاۤ إِنَّهُمۡ هُمُ ٱلۡمُفۡسِدُونَ وَلَـٰكِن لَّا یَشۡعُرُونَ

Одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Ва ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдайдилар. Уларнинг қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва уларга ёлғон гапирганлари учун аламли азоб бор. Ва агар уларга, ер юзида фасод қилманг, дейилса, биз фақат ислоҳ қилувчилармиз, дейдилар. Огоҳ бўлинг, улар, фақат улар фасодчилардир, лекин сезмайдилар. [2:8-12].

Қуръон ва ҳадислар асосда элга Исломни етказиш учун жамоат бўлиб, ўзларига: “таблиғ”, “ихвонул муслимин”, “ҳизбут таҳрир” каби номларни қўйиш билан Умматдан чиқиб ёки адашган бўлиб қилмайди, балки асосни танлашда хато қилиш билан адашади, шунда уларга Ислом таълимотларини етказиш кифоя, чунки кўпчилик билмасдан қиляпти. Масалан: миллатчиликни асос қилганларга Исломнинг миллатчиликга бўлган ҳукмларини, таълимотларини ёки ватанпарварлик билан Умматни бўлаётганларга бу сейкс-пико режаси бўлиб, Исломда мусулмонлар бўлиниши ҳаром эканини ёки демократияни тарғиб қилаётганларга Исломда ҳукм Аллоҳники, ҳавои-нафсига эргашиш ҳам маҳфий ширк, кечирилмас гуноҳ эканини тушунтириш билан Уммат бирлигига зиён етмайди, мўминларга эслатма кифоя, Аллоҳ Таоло айтади:

وَذَكِّرۡ فَإِنَّ ٱلذِّكۡرَىٰ تَنفَعُ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ

Эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур [51:55].

Бизнинг эл ҳам, олим-домларимиз ҳам ҳақни эшитган заҳоти: эшитдик ва итоат қилдик(سَمِعۡنَا وَأَطَعۡنَا) – деб, Қурънода сифатлаганидек шариатга қулоқ соладиган ҳақиқий мўмин-мусулмонлардан, иншоАллоҳ.

Аллоҳ Таоло айтади:

ءَامَنَ ٱلرَّسُولُ بِمَاۤ أُنزِلَ إِلَیۡهِ مِن رَّبِّهِۦ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَۚ كُلٌّ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَمَلَـٰۤىِٕكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ لَا نُفَرِّقُ بَیۡنَ أَحَدࣲ مِّن رُّسُلِهِۦۚ وَقَالُوا۟ سَمِعۡنَا وَأَطَعۡنَاۖ غُفۡرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَیۡكَ ٱلۡمَصِیرُ

Пайғамбар унга ўз Роббидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Барча Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз мағфаратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир, дедилар. [2:285].

Абу Масрур ибн Муҳаммад.

NO COMMENTS