Матбуот баёноти
«Кибержиноятларнинг олдини олиш тўғрисидаги қонун»га ўзгартириш киритилиши Умматнинг мустамлакачи АҚШга қарши тобора ортиб бораётган ғазабини ҳаргиз тўхтатолмайди
2025 йил 28 январда Покистон президенти Осиф Зардорий «Кибержиноятларни олдини олиш тўғрисидаги қонун»га тузатиш киритиш лойиҳасини имзолади. Бу тузатиш, асосан, кибержиноятларни олдини олиш тўғрисидаги қонуннинг ва бошқа қонунларнинг давоми бўлиб, ҳукмдорлар шу каби қонунлардан халқ ғазабини бостиришда ҳамда қамаш ва жаримага тортиш орқали одамларни маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш ишларидан тўсишда фойдаланишади. Аммо ҳозир уларнинг ниқоблари тушиб кетди. Улар Башар Асад, шайха Ҳасина, Ашраф Ғани каби ҳукмдорлар тақдиридан ибрат олмоқлари лозим. Чунки бу ҳукмдорларни на кибержиноятларни олдини олиш тўғрисидаги қонунлар, на терроризмга қарши кураш қонуни, на қийноқ камералари, на ғайриинсоний шафқатсизликлар, на одамларни ўғирлаб кетиш ва на қатли омлар қутқара олди.
Сўнгги вақтларда мухолифларнинг овозини ўчиришга қаратилган бу қонунларнинг пайдо бўлаётгани бежиз эмас. Айни қонунларда қўлланилган сўзлар бошқа давлатларда қўлланилган сўзлар билан бир хил: «терроризмни улуғлаш», «тақиқланган ташкилотлар фаолиятини рағбатлантириш» ва «нафратга чақириш», «секуляр ҳукуматлар ва муассасаларни ҳақорат қилиш», «ҳукумат расмийларини камситиш», «исломий юртлардаги малай раҳбарларни танқид қилиш» ва ҳоказо. Бу сўзлар кофир Ғарб томонидан ишлаб чиқилган ва уларнинг маъноси ҳам унинг томонидан белгиланган. Аслида, бу қонунлардан Ғарб тузумини, ҳозирги малай ҳукуматлар ва секуляр режималарни танқид қилишни олдини олиш кўзланган. Шунга қарамай, уларга маҳаллий характер бериш орқали «фейк хабарларга қарши кураш», деган нарса билан ниқобланди. Ажабланарлиси шундаки, бундай нотўғри маълумотларнинг энг катта манбаи ҳукмдорларнинг ўзлари ва уларнинг оммавий ахборот воситаларидир.
Ислом маъруфга буюриб, мункардан қайтаришни фарз қилган. Маъруф билан мункарнинг илдизи ҳукмдорларнинг бутун жамиятларга таъсир қиладиган ҳукмларни амалга оширишларига бориб тақалади. Ҳукмдорлардан ҳисоб сўраш ҳам шаръан фарздир. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْهُ، ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلاَ يُسْتَجَابُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур. Кейин Аллоҳга дуо қилаверасизлар. (Лекин) дуоларингиз ижобат бўлмайди». (Имом Аҳмад ва имом Термизий ривояти). Яна бундай марҳамат қилганлар:
«أَفْضَلُ الجِهَادِ كَلِمَةُ عَدْلٍ عِندَ سُلْطَانٍ جَائِرٍ»
«Энг яхши жиҳод, золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир». (Абу Довуд ва Термизий ривояти). Ҳукмдорлар ҳар қанча мустабид қонунлар ишлаб чиқмасинлар, Уммат улардан ҳисоб сўрашда мажбур бўлиб қолаверади.
Бугун мусулмон ўлкалари туб ўзгаришга тайёр бўлиб қолди. Ғазога қилинган уруш ана у ҳукмдорлар тахтларини ларзага келтирди. Трампнинг Ғазога ҳукмронлик қилиш эълони ва Ғарбий Соҳилни яҳудийларга топшириш учун ташлаган кескин қадами ҳукмдорларни шармандасини чиқарди. Уларнинг зулм чангаллари заифлашиб, ўзлари даҳшат ичида қолишди. Шу боис мазкур қонунлар одамларни қўрқитиш учун сўнгги чоралари бўлиб қолди. Бироқ Уммат бу каби ўйинлардан анча олдин ўзиб кетган.
Лекин Уммат ушбу туб ўзгариш ясашни бир ўзи қила олмайди. Балки куч-қудрат аҳлига кўз тикиб турибди. Чунки ҳукмдорларни гирибонидан олиб, тахтларидан улоқтириб ташлашга фақат куч-қудрат аҳли қодир. Шунинг учун эй Покистондаги зобитлар, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг. Фақат Халифаликкина бундай хорликка барҳам бериб, Фаластинни озод этади, яҳудий вужудини йўқ қилиб, Трамп бошчилигидаги мафия оламига якун ясайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги
матбуот бўлими