Матбуот баёноти
Бурҳон собиқ секуляр режимдан нусха олишга уриняпти
﴿أَوَلَا يَرَوۡنَ أَنَّهُمۡ يُفۡتَنُونَ فِي كُلِّ عَامٖ مَّرَّةً أَوۡ مَرَّتَيۡنِ ثُمَّ لَا يَتُوبُونَ وَلَا هُمۡ يَذَّكَّرُونَ﴾
«Кўрмайдилармики, улар ҳар йили бир-икки марта балога-фитналарга йўлиқмоқдалар. Шундан кейин ҳам на тавба қиладилар ва на панд-насиҳат оладилар»
Бугун Судан суверен кенгаши раиси армия бош қўмондони генерал Бурҳон ўз нутқида «келгуси даврда ўтиш даври вазифаларини ҳал этиш учун бир ҳукумат тузилади. Уни муваққат ҳукумат деб аташ мумкин. Конституциявий ҳужжат тасдиқлангач эса ҳукумат тузилиб, давлатнинг ижроий аппаратини бошқариш бўйича ўз вазифаларини ҳеч кимнинг аралашувисиз амалга оширадиган бош вазир сайланади», деди.
Бу сўзлардан кўриниб турибдики, Бурҳон экину наслни вайрон қилган урушнинг сабабчиси бўлмиш собиқ секуляр режимдан нусха кўчиришга уриняпти, фақат шахсларни янги қилмоқчи, холос. Бугунги кундаги урушга аввалги режимдан нусха кўчирилганлиги ва Аллоҳнинг шариати билан бошқарилмаганлиги, золимларга таянилганлиги сабаб бўлди. Шунингдек, мустамлакачи кофир Ғарбнинг динни ҳаётдан, бинобарин сиёсат ва бошқарувдан ажратувчи тузумини татбиқ қилинганлиги, ҳатто Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло нозил қилган аҳкомлар билан бошқариш ўрнига, Унинг буйруқларига парво қилмасдан раҳбарлар нафс-ҳавоси билан ҳукм юритилганлиги, мана шуларнинг барчаси бугунги урушга сабабчи бўлди. Аммо бундан на Бурҳон ибратланди, на унинг ортида турганлар.
﴿وَأَنِ ٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ وَٱحۡذَرۡهُمۡ أَن يَفۡتِنُوكَ عَنۢ بَعۡضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَۖ﴾
«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» [Моида 49]
Исломда бошқарув шакли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдир. Пайғамбаримиз ﷺ шунга қарор қилганлар ва бундай деганлар:
«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمْ الْأَنْبِيَاءُ كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لَا نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ…»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади…».
Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти сифатида Аллоҳ Таоло олдидаги масъулиятимиз талаб қилганидек, Бурҳонга, сиёсий кучларга ва барча мусулмонларга ваҳийга асосланган Халифалик давлати конституцияси лойиҳасини тақдим этамиз. Бу конституция Аллоҳнинг Китоби, Росулининг Суннати ва бу иккиси кўрсатган саҳобалар ижмоси ва шаръий қиёс асосида тайёрланган. Унинг биринчи моддасида бундай дейилган:
«Ислом ақидаси давлатнинг асосидир, яъни унинг таркибида, жиҳози, муҳосаба қилиниши ёки унга тааллуқли барча ишларда бирор нарсанинг вужудга келиши учун фақат Ислом ақидаси асос қилинади. Бир вақтнинг ўзида Ислом ақидаси конституция ва шаръий қонунларнинг ҳам асосидир, яъни бу иккисининг ҳар қайсисига алоқадор бирор нарсанинг мавжуд бўлишига фақат Ислом ақидасидан келиб чиқсагина рухсат берилади».
Одамлар ўз истакларига қараб талашиб-тортишадиган конституция ҳужжати ўрнига, биз манбаи буюк ваҳий бўлган, ҳикматини Ўзи билувчи Ҳаким ва ҳар ишдан хабардор Хобир зот томонидан келган конституцияни тақдим этяпмиз. Ушбу буюк конституцияда худди Росулуллоҳ ﷺ томонидан баён қилиниб, татбиқ этилгандек ҳамда Росулуллоҳ ﷺ қуйидаги ҳадисда бизга эргашишни буюрган рошид халифалар амал қилганидек маъмурий ва бошқарув органлари белгилаб берилган:
«فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُمْ بَعْدِي فَسَيَرَى اخْتِلَافًا كَثِيراً، فَعَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ الْمَهْدِيِّينَ، فَتَمَسَّكُوا بِهَا وَعَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ»
«Мендан кейин яшайдиганлар кўп ихтилофларга гувоҳ бўлади. Шунга биноан, менинг суннат-йўлимни; тўғри йўлдаги рошид халифалар йўлини маҳкам тутиб, уни оғиз тишларингиз билан маҳкам тишланглар». Шундай экан, бунда Уммат учун ҳаёт бор бўлса, усиз ҳалокат бор.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи