Матбуот баёноти
Қуролсиз инсонларни намойишга чақириш эмас, балки армияни ҳаракатга келишга чақириш лозим!
Афтидан, Трамп Миср режимига тазйиқ қилиб бўғзидан олаётган кўринади. Миср режими эса, унинг Ғазо аҳлини кўчириш талабини – у ҳар томонлама хавфли бўлишига қарамай – унинг таклифини рад этолмаяпти. Мана шундай бир пайтда, Трамп берган навбатдаги баёнот ўртадаги муомаланинг хўжайин билан қул муомаласи эканини фош этди. Яъни у ўз талабининг Иордания ва Миср режимлари томонидан очиқ рад этилганидан кейин «Биз Миср ва Иорданияга кўп яхшилик қилганмиз, энди улар Ғазо аҳолиси хусусида бизнинг истагимизни қиладилар… Истагимизни қиладилар, ҳа, албатта қиладилар», деди. Трамп бу ҳукмдорларнинг рад эта олмайдиган қуллар эканини яхши билади. Рад этганликлари масаласига келсак, буни иккала режим оммавий ахборот воситаларини шу билан овора қилиш ҳамда кейинчалик бу америкалик ковбойга қарши тура олмасликларини даъво қилиш билан ўз итоатгўйликларини оқлаш мақсадида рад қилишган, холос. Ўз халқларини бунга қарши намойишга чақиришаётганига келсак, бу ўзларининг тил бириктирувларига қарши чиқиш эмас, балки бор-йўғи халқдаги стрессни енгиллаштиришга қаратилган. Бу билан икки режим ўзларини буйруқни рад этишга қўлдан келганича қаттиқ ҳаракат қилган қилиб кўрсатишмоқчи. Ҳолбуки, бир неча ой аввал Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишчиларни қамоққа ташлаган шу Миср режими бўлади! Агар бу масала Миср, унинг аҳли ва армияси ихтиёрига қўйиб берилганда эди, улар босқинчи вужудни илдизи билан йўқ қилиш ва Фаластинни озод этиш, унинг аҳлига нусрат бериш сари дарҳол ҳаракатга келган бўлардилар.
2025 йил 31 январ жума куни Рафаҳ ўтиш пунктида намойиш бўлди. Унда мисрликлар Ғазо секторидан фаластинлик қочқинларни Миср ва Иорданияга қабул қилиш борасидаги Трампнинг таклифига қарши чиқишди. Бу намойишлар Миср президентини жамоатчиликни бу таклифни рад этишга чақириши ортидан бўлиб ўтди. Намойишчилар Миср ва Фаластиннинг (яъни Сайкс-Пико шартномасининг) байроқларини кўтариб чиқиб, «Яшасин Миср!», дея ҳайқиришди. Ҳар қандай оммавий намойишни бостириш билан танилган Миср режими кутилмаганда Рафаҳ ўтиш пункти намойишларига рухсат берди. Рухсат бердигина эмас, балки намойишни ўзи уюштириб, қулай транспорт билан таъминлади, ҳатто намойишчиларга пул тарқатди. Буларни қилишдан мақсади, Миср – кўчиришга норози, деган нарса билан мамлакат ичини ҳам, хорижни ҳам алдашдир. Ваҳоланки ўша режим Мисрнинг турли вилоятларида Ғазони қўллаб-қувватлаш учун бўлиб ўтган барча норозилик намойишларини бостирган эди. Шунингдек, босқинчиликка ёки Мисрнинг бу босқинчилик билан ҳамкорлик қилишига қарши овозини кўтарган бегуноҳ одамларни бирин-кетин ҳибсга олди. Ҳатто Миср режими шу даражага етиб бордики, фаластинликларга хос кийим-кечак сотувчи дўконларни ёпиб ташлади, Фаластин аҳлига ҳамдардликни ифодаловчи ҳар бир нарсани йўқ қилди! Шундай экан, Ғазога ҳамдардлик билдиришни жиноят санаётган бу режим бугунга келиб қандай қилиб Трамп талабига норози бўлиши мумкин?! Аслида, бу намойишлар масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Мақсад, Оқ уй билан бўлган тил бириктирувни рўёбга чиқариш ва ундан келган буйруқларни бажариш.
Бу режимнинг позицияси маълум. Гарчи расман «Миср фаластинликларнинг кўчишига рози эмас», дея баёнот бераётган эса-да, бироқ ҳақиқат бунинг аксини кўрсатиб турибди. Американинг режаларига рози бўлмайдиган бирор ҳақиқий ният унинг хатти-ҳаракатларида кўринмаяпти. Аксинча, барча кўрсатгичлар шуни кўрсатяптики, режим бошқа масалаларда бўлгани каби кўп баҳоналар ва билвосита усуллар билан кўчиришни босқичма-босқич амалга оширмоқчи. Рафаҳ ўтиш пунктида кузатилган бугунги сохта намойишлар ҳам айни сиёсатнинг бир қисми. Режим тартиблаштирилган режани амалга оширишда Америка ва яҳудий вужуди учун итоаткор воситачи ролини ўйнашда давом этар экан, Фаластин масаласининг ҳимоячиси сифатида кўринишни истамоқда.
Эй Кинона қўшинлари!
Муборак Фаластин замини, у четидан бу четигача, денгизидан дарёсига қадар, фақатгина ҳарбий масаладир. Бу сизнинг масалангиздир. Биз қалбингизда бу масала оланга олаётганини, Ислом Умматининг бир бўлаги сифатида муқаддас нарсаларнинг бузилишига қарши ғазабга тўлаётганингизни биламиз. Сиз бу тенгламада ҳал қилувчи рол ўйнайдиган асосий тошсиз. Бу тенглама режим ва Америка учун қанчалик қийин бўлмасин, сиз учун кўз юмишдан ҳам осонроқдир. Бор-йўғи Умматингиз тарафига ўтиб, Аллоҳнинг ва Умматнинг душманларига қарши қилич ва қалқон бўлсангиз, кифоя. Ана шунда тепангиздаги режим ҳали уни илдизи билан қўпориб ташлаш учун ҳаракатга келмасингиздан олдин қулайди. Зеро, бу режим сизни кўп яхшиликлар қилишингизга тўғоноқ бўляпти, Исломни татбиқ қилишингизга тўғоноқ бўляпти, Умматни бирлаштиришингизга тўғоноқ бўляпти, Фаластинни озод этиб, унинг аҳлига нусрат беришингизга тўғоноқ бўляпти. Буларнинг барчаси мана шу режимни қўпориб ташлаш билан рўёбга чиқади. Шундай бўлгач, у билан бўлган алоқани узиб, Ҳизб ут-Таҳрир билан алоқа ўрнатинг. Ҳизб сизга Умматни бирлаштирадиган, муборак заминни ва барча босиб олинган исломий ерларни озод этадиган Ислом лойиҳасини таклиф қилмоқда. Бас, Ҳизб билан бирга бўлинг ва унга нусрат беринг! Шояд Аллоҳ сизларга ғалаба-фатҳ берса ёки Ўз ҳузуридан бир яхшилик келтириб, қилган ишингиздан шодлансангиз ҳамда Ислом адолати, куч-қудрати ва ҳокимияти Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида қайта барпо бўлганидан қувонсангиз.
﴿وَلَيَنصُرَنَّ ٱللَّهُ مَن يَنصُرُهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ + ٱلَّذِينَ إِن مَّكَّنَّٰهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَوُاْ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَمَرُواْ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَنَهَوۡاْ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۗ وَلِلَّهِ عَٰقِبَةُ ٱلۡأُمُورِ﴾
«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларга нусрат берур, шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир. Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни барпо қиладилар, закотни адо этадилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» [Ҳаж 40-41]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Миср вилоятидаги
матбуот бўлими