Уйғурлар ҳам энг яхши Умматнинг бир бўлаги, уларни ҳам унутманг

20
0

Матбуот баёноти

Уйғурлар ҳам энг яхши Умматнинг бир бўлаги, уларни ҳам унутманг

Халифалик давлати ағдарилганининг 104 йиллиги хотирасида дунёнинг барча тарафидан Умматнинг зулмга учраётганлиги ҳақида хабарлар келишда давом этмоқда. Фаластиндан Шомгача, Судандан Мисргача ҳамда Хитойдаги уйғур мусулмонларнинг ҳаётларининг ҳар жабҳасида унинг зулмга учраганлиги ҳақида хабарлар кўпаймоқда.

Хитой Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларига қилаётган зулмларини яшириш учун қалин деворлар қурса-да, баъзан ўша дард-аламнинг акс-садоси бизга қадар етиб келмоқда. Ибодат қилишлари тақиқланган, ҳар бир қадами назорат қилиниб, шахсий дахлсизлик ҳуқуқи тортиб олинган бу одамлар сукутли ҳайқириқлар билан яшаш учун курашмоқдалар. Бу хабарлар мусулмонларни ҳимоя қиладиган Халифалик давлатига бизнинг нақадар муҳтож эканимизга кундан-кунга тобора кўпроқ ишончимизни орттирмоқда.

Жорий ойнинг йигирманчи куни Би-Би-Си «Таиланддаги маҳбус уйғурлар Хитойга депортация қилинишдан қўрқмоқдалар» номли мақола нашр қилди. Маълумки, 2014 йил Таиланд Хитойдаги репрессиядан қочиб келган уйғур мусулмонларидан 48 нафар эркакни қамоққа олган эди. Туркияда 2015 йилдан бери яшаётган бир муслима ҳам ўшалардан биридир. Таиланд унга уч нафар фарзанди билан Таиланддан чиқиб кетишига рухсат берган, эрига эса рухсат бермаган. У ҳам эрининг Хитойга депортация қилиб юборилишидан қўрқмоқда ва уни қайтиб кўролмаслигини айтмоқда.

Таиланд – хабарларга кўра – 2015 йил репрессиядан қочиб келган мусулмон уйғурларни ушлаб, ниқоб кийдириб, оёқ-қўлларини занжирбанд қилиб суратга олган ва йирик сондаги хитойлик полиция кучлари ҳамроҳлигида Хитойга депортация қилган. Кейинчалик улардан ҳеч қандай хабар бўлмади, яширин суд қилиниб, узоқ йилларга ҳукм қилингани тўғрисида гаплар тарқалди.

Хитойда «Қуръон ўқиш, ўргатиш ёки Ислом аҳкомларини ўрганиш» узоқ йиллик қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин бўлган жиноят ҳисобланади. Уйғур мусулмонларининг ҳуқуқлари шафқатсизларча оёқ ости қилинмоқда. У ердаги мусулмон аёллар феминистик ҳаракатлар ва халқаро миқёсда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни даъво қиладиган CEDAW каби ташкилотларнинг доирасидан ташқарида. Ўтган июн ойида Хитой 49 ёшли Селихон Рузий исмли муслимани ўзининг ва қўшниларининг болаларига Қуръондан фақат намозлик учун таълим бергани сабабли қамоққа олиб, ўн етти йил қамоқ жазосига ҳукм қилди! «Селихон қонунга хилоф равишда диний фаолият қилганлиги сабабли қамалди», дейди Булоқсув шаҳар партия қўмитасидан бир расмий аёл!

Хитойда муслималар атиги Қуръон оятлари учун узун йилларга қамалмоқда. Ваҳоланки, бу инсоннинг халқаро қонунда кафолатланган табиий ҳуқуқидир. Аммо бу халқаро қонун матнларидан фақат Ислом ва мусулмонларга ҳужум қилишда фойдаланишяпти. Эркаклар ҳам қамоққа олиниб, ўзлари қочиб келган жаҳаннамга мажбуран депортация қилинмоқда, буни бутун дунё кўриб-эшитиб турибди. Уларнинг диний маросимларини бажаришдан иборат асосий ҳуқуқларига нисбатан бу очиқдан-очиқ ҳужумга эътироз билдирувчи ҳеч ким йўқ. Бир пайтнинг ўзида, куни-кеча мужоҳидлар ўнлаб йиллар давомида халқни даҳшатли қийноқларга дучор қилган Сурия режимини ағдариб ташлашга муваффақ бўлганда, бутун Ғарб ҳукуматлари у ердаги кичик миллатлар ҳуқуқлари учун қандай сафарбар бўлганига гувоҳ бўлдик.

Ҳа, мусулмонларни дунёдаги бутун давлатлар итдек талаётганлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари ва озчилик этник ҳуқуқлар каби шиорларни фақат бутга айлантириб олиб, истаган вақтда уларга сиғинишаётгани, манфаатларига тўғри келмай қолганда эса ўзлари эзиб-янчиб кетишаётганлиги ҳар қандай ақли расо киши учун сир бўлмай қолди.

Бироқ, биз мусулмонларчи? Уларнинг душманлиги ва мунофиқлиги энди яққол кўзга ташланди. Улар бизнинг ҳақ-ҳуқуқимизни тан олмай, қадр-қимматимизни оёқ ости қилишларини биламиз. Буларнинг барчасига қарамай, улардан ёрдам кутаётган ёки бизга севинч кўрсатишини ўйлайдиганлар борми?

Мусулмон уйғурлар Умматнинг бошқа халқлари каби етимдирлар. Мудом, мусулмонларнинг битта давлати барпо этилмас, ҳокимиятлари қайтарилмас, куч-қудратлари уларни мудофаа қилиб, зулмни даф қилмас экан, душман уларни итдек талайверади. «Аҳад, Аҳад», дея такрорлаган Билол розияллоҳу анҳунинг Умайя ибн Халафнинг қамчисидан қутқарган нарса иккинчи Ақаба байъати, Бадр такбирлари, у ердаги мужоҳидлар қиличлари ва Ислом давлатининг баланд кўтарилган роя-байроқлари бўлган. Бугун Уммат бераётган шунча қурбонликлар ва золим ҳукмдорлар ўз фарзандларига нисбатан қилаётган шунча жиноятлар, шубҳасиз, яқинда Ислом қалъаси бўлмиш рошид Халифаликни барпо этиш йўлини ёритувчи нурга ҳамда золимларни ёқадиган ва қиёматгача уларга лаънат ёғдириб турадиган оловга айланади.

﴿وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هُوَۖ قُلۡ عَسَىٰٓ أَن يَكُونَ قَرِيبٗا﴾

«У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар), «шоядки яқин бўлса», деб айтинг!»                                                                                                      [Исро 51]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here