Трамп Ғазони бевосита босиб олиш ва унинг аҳлини чиқариб юбориш билан таҳдид қилмоқда

0
20

Трамп Ғазони бевосита босиб олиш ва унинг аҳлини чиқариб юбориш билан таҳдид қилмоқда

Трамп 2025 йил 4 феврал сешанба куни кечқурун яҳудий бош вазири билан учрашуви чоғида «Фаластинликларнинг Ғазо секторини тарк этишдан бошқа танлови йўқ, мен Иордания ва Мисрнинг Ғазодаги фаластинликларни қабул қилишларини истайман, Ғазо сектори аҳолисининг у ерни тарк этишдан ўзга чораси йўқ», деди. Кейин «Иордания ва Миср Ғазо аҳолисини қабул қилишдан бош тортишди, лекин бирор ишдан бош тортиб, кейин уни маъқуллайдиганлар ҳам бор», дея қўшимча қилди. Трамп матбуот анжуманида «Ғазони Қўшма Штатлар ўз назоратига олади, биз у ерда ўз ишимизни амалга оширамиз. Керак бўлса, биз бу ишни қиламиз. Бу районга эга чиқиб, уни ривожлантирамиз, минг-минглаб иш ўринларини яратамиз, бутун Яқин Шарқ фахрланадиган ишларни қиламиз», деди. Келажакда у ерда ким яшайди, деган саволга «дунё халқлари», деб жавоб берди. Сўнг, Ғазонинг «Яқин Шарқ Ривиераси»га айланиши ҳақида ўйлаётганини, айтиб ўтди.

Трамп ўзини ҳозирги замон Фиръавниман, Ер курраси калитлари менинг қўлимда, деб ўйлаяпти. Ҳокимиятни қўлга олган биринчи кунданоқ ўнгу сўлга ваъда ва таҳдидлар йўллади, жумладан, Панама ва Гренландияга, ўз қўшниси Канада ва Мексикага, душманлари Хитой ва Россияга, ҳатто иттифоқчилари Европага ҳам. Бу давлатларнинг барчаси унинг такаббурлигидан ўз насибаларини олди ва аҳвол шундай давом этмоқда. Бутун дунёга нисбатан гўё ўзининг томорқасидек иш тутиб, ўзига бўйсуниши кераклигини, акс ҳолда, унинг ғазаби ва шафқатсиз санкцияларига, айниқса, иқтисодий санкциясига дуч келишини айтяпти!

Мана, Фаластин масаласи билан ҳам ўзининг қатор битимларидан биридек муносабатда бўлиб, Ғазо секторини босиб олиш ҳамда унинг вайрон этилган харобалари ва ҳалок бўлганларнинг суяклари устида ўзининг туристик шаҳрини қуриш билан таҳдид қилмоқда. Ажабланарлиси шундаки, у Ғазодаги вайронагарчилик ва ҳаёт кечиришнинг имконсизлиги ҳақида гапирар экан, гўё бу нарса ўз давлатининг ва яҳудийларнинг 15 ой давомида амалга оширган тажовузининг натижасида эмас, балки зилзила ва вулқон каби табиий офатнинг натижасида содир бўлгандек гапиряпти. У, шунингдек, Ғазо аҳлини юртларини ташлаб, кўчиб кетишга мажбурлаш мақсадида у ерда яшашни имконсиз ҳолга келтиришга тайёр эканига ҳам ишора қилмоқда. Унинг Яқин Шарқдаги вакили билан ташқи ишлар вазири ҳам бу секторни яшаш учун яроқли ҳолга келтириш учун қайта қуришга ўнлаб йил керак бўлиши тўғрисида гапиришди. Трампнинг вакили Стивен Виткофф «Ғазо секторининг Исроил ва Ҳамас ўртасидаги қирғинбарот урушдан сўнг кейинги беш йил ичида фаластинликлар учун яшашга яроқли ҳолга келишига ишониш кулгилидир», деб айтди.

Оташкесим кучга кирганидан бери сиқувни бошлаб юборишди. Масалан, яҳудийларнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамлари, чодирлар ва кўчма уйларнинг киришига рухсат беришни кечиктиришларига йўл очиб беришмоқда. У ердаги сув, озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш каби оғир вазиятни айтмаса ҳам бўлади. Бундан, албатта, Ғазода яшаш ва қолиш танловини қийинлаштириш, ҳатто имконсиз ҳолга олиб келиш кўзланган.

Трамп ва Американинг мусулмонларга, айниқса, Фаластин ва унинг аҳлига нисбатан душманлиги янгилик эмас. Бу ҳар қандай ақлирасо инсон учун маълумдир. Секторни яҳудий вужуди АҚШ ёрдамида босиб оладими ёки Американинг ўзи бевосита босиб оладими, фарқсиз, иккиси ҳам жирканчли душмандир, уларни на Фаластин аҳли қабул қилади ва на Ислом Уммати. Мусулмонлар такаббур Трампнинг қарорларини қабул қилмайдилар, аксинча, унинг орзу ва режалари Ислом Уммати ва Фаластин аҳлининг мустаҳкам позицияси қаршисида парчаланиб кетади. Фаластин аҳлининг муборак заминни маҳкам ушлаб, яҳудийлар ва уларнинг ортидаги барча мустамлакачи давлатлар қаршисида 77 йил давомида собит турганликлари шуни яққол кўрсатиб турибдики, Уммат қўрқоқ ҳукмдорлар каби эмасдир. Трамп ҳам ҳукмдорлардан олган ҳамкорлик ва розиликни Исломий Уммат ва Фаластин аҳлидан ҳеч қачон ололмайди.

Эй мусулмонлар!

Агар сизнинг Пайғамбарлик минҳожи асосида ҳукм юритадиган битта халифангиз бўлганда эди, бу нарса Трамп ва унга ўхшаганлар учун сиз ёки Ислом ҳақида оғиз жуфтлашдан олдин минг марта ўйлаб кўришга кифоя қилган бўлар эди. Шу боис, бугун дарҳол куч-қудрат аҳлини Халифаликни барпо этишга унданг. Чунки тарихингиз мобайнида юртингизга кўз олайтирганларни шайтон васвасасига солиб қўйган Халифалик армияси эди.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

NO COMMENTS