Ҳизб ут-Таҳрир – Кения Халифалик ағдарилишининг 104 йиллиги хотирасида қатор тадбирлар уюштирди

17
0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Кения Халифалик ағдарилишининг 104 йиллиги хотирасида қатор тадбирлар уюштирди

Ҳижрий 1446 йил ражаб ойида Ҳизб ут-Таҳрир – Кения Халифалик ағдарилишининг 104 йиллиги хотиралари доирасида оммавий кампания бошлади. Ражаб аввалида бошланган ушбу кампания оммавий маърузалар, форумлар ва норозилик намойишлари каби кенг қамровли тадбирларни ўз ичига олди. Бундан Умматга ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 март куни Халифалик ағдарилганидан бери унинг таассуфли вазиятда эканини эслатиш мақсад қилинган.

Халифаликнинг йўқлиги сабабли Ер юзида мусулмон аҳоли икки миллиарддан зиёд бўлишига қарамай, денгиз кўпигига ўхшаб қолдилар. Уммат ўзининг иззат-ҳурмати, куч-қудрати ва ҳимоячисини йўқотди. Қонхўр Ғарб режимлари томонидан қўллаб-қувватланаётган жинояткор яҳудий вужуди Ғазо аҳлига қарши геноцид содир этди. Сурияда муборак қўзғолон тоғут Башар Асадни ағдаришга муваффақ бўлди, бироқ Ғарб яна либерал ва секуляр раҳбариятни тиклаш устида ишлаяпти.

Халифаликнинг ағдарилиши, шубҳасиз, Умматни парчалаган энг ёмон зулмат ва дарду алам ҳодисасидир. Умматни бирлашиши ўрнига парчаланишига ва ерлари бўлиб ташланишига эса мустамлакачиларнинг Сайкс-Пико лойиҳаси сабаб бўлди. Ислом қўрғони бўлмиш Шомда тўкилган шунча мусулмонлар қонига исломий юртлардаги армияларнинг қони қайнамади, уларни мужоҳидларга ёрдам беришга ундамади. Ўзларини Шомга дўст кўрсатган раҳбарлар шунча мусулмонларнинг ҳалок бўлишига сукут қилишди!

Биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан тезроқ Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишимизга ёрдам беришини сўраб қоламиз.

﴿وَٱللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰٓ أَمۡرِهِۦ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»                                                                                                    [Юсуф 21]

 Шаъбон Муаллим

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Кениядаги матбуот бўлими вакили

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here