Матбуот баёноти
Ислом Уммати Ғазо аҳлини ёлғиз ташлаб қўйгани каби Ғарбий Соҳил аҳлини ҳам яҳудийлар зулмига ташлаб қўядими?!
Яҳудий армияси Ғарбий Соҳилда «Темир девор» номли жанговар операция бошлади. Буни 21 январ куни Жанин шаҳри ва у ердаги қочқинлар лагерида бошлаган эди. Сўнг Тулкарм ва унинг лагерига қадар кенгайтирди. У бу операцияни келгинди яҳудийларни ҳимоя қилиш ва Ғарбий Соҳилда, айниқса, шимолдаги «терроризм»ни йўқ қилиш, деган даъвоси доирасида амалга оширмоқда. Операцияда ҳозирга қадар 17 инсон шаҳид бўлди, ўнлаби яраланди ва асирга олинди. Яҳудий кучлари, шунингдек, нишонга олинган ҳудуддаги оилаларни у ердан қувиб чиқариб, уйларни портлатди, инфратузилмани вайрон қилди, касалхоналарни қамалга олди. Маҳаллий ахборот воситалари Жанин шаҳри ҳокими Муҳаммад Жаррорнинг бундай деганини келтирди: «(Исроил) армияси 15 минг фуқарони лагерни бўшатишга мажбур қилди. Операция бошланганидан буён лагер ичидаги 100дан зиёд хонадонни портлатди, уйларга ўт қўйиб, вайрон қилди. Масалан, 70-80та уйни ёқиб юборди, 30-40 уйни бутунлай кулини кўкка совурди, юзлаби қисман ёқилди. Бундан ташқари, Жанин кўчаларини бульдозер билан суриб, сув, электр, канализация ва алоқа тармоқларини йўқ қилди. Бу ҳарбий операциянинг энг оғриқли томони Жанин қочқинлар лагеридаги одамларнинг оммавий равишда мажбурий кўчирилиши ва вайронагарчиликнинг тўхтовсиз давом этишидир». Буларнинг барчаси Ғарбий Соҳил юзлаб назорат-ўтказиш пунктлари ва дарвозалар билан тўсиб ташланган бир пайтда содир бўлмоқда. Бу тўсиқлар ҳар бир шаҳар ва қишлоқни кичик қамоқ лагерига айлантирди ва муборак замин аҳлининг танг-бахтсиз вазиятини янада кучайтирди. Бундан ташқари, Ғарбий Соҳил бўйлаб уй-жойлар ва иншоотларни вайрон қилиш давом этмоқда.
Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви эълон этилиши биланоқ яҳудий вужуди Соҳилнинг шимолида жанговар операция бошлади. Шундоқ ҳам, Ғазо геноциди чоғида бу жиноятларини тўхтатмаган эди. Устига-устак, бу ёқда Фаластин маъмурияти ҳам «Ватан ҳимояси», деган сохта, ёлғон ном остида ва Американинг буйруқларининг ижроси сифатида операция бошлаб, яҳудийлар операцияси билан мусобақалашди ҳамда Жанин лагерини 48 соат қамал қилиб, у ердаги мужоҳидларни йўқ қилишга уринди. У «Қонунга қарши чиққанлар», деганда мана шу мужоҳидларни назарда тутяпти. Ҳатто бу маъмурият ҳозирда Жанин билан Тулкармга ва уларнинг лагерларига қилаётган ҳужумлари билан яҳудий вужудига ёрдам бермоқда, шу орқали хўжайинини рози қилиш эвазига ундан қўлга киритган нарсаси атиги ушоқлар бўляпти.
Ғарбий Соҳилдаги тажовузлар худди яҳудий армиясининг Ғазодаги геноцид урушига ўхшайди. Масалан, яҳудий армияси тинч аҳолини нишонга олиб, аёллар, болалар ва қарияларга бомба ташлаяпти, инсонлардан тирик қалқон сифатида фойдаланяпти, масжидлар, уй-жойларни вайрон қилиб, ёқиб юборяпти ва аҳолисини қамал қилиб, кўчишга мажбур қиляпти, улардан сув, электр ва озиқ-овқат йўлларини кесиб, инфратузилмани ишдан чиқаряпти, касалхоналарни қамал қилиб, тез ёрдам гуруҳининг яраланганларга етиб боришига тўсқинлик қиляпти.
Бу жинояткор вужуд мўмин тўғрисида на аҳдга боқади ва на бурчга. Бундай жиноятлари унинг Ислом ва мусулмонларни нақадар қаттиқ ёмон кўришини кўрсатиб турибди. У ўз залолатига ботиб, хомхаёллари ва тавротий режаларини амалга оширишда давом этяпти. Нега, чунки у ўзига Американинг исломий юртлардаги ўз малайлари билан ёрдам бераётганини, куч ва омонлик сабаблари билан таъминлаётганини, Ислом Уммати ва унинг армияларининг эса Росулимиз ﷺнинг Исро масканларига нусрат бериш ва муборак заминни озод этишга бирорта ҳам ҳаракат қилмаётганини кўриб турибди.
Эй Ислом Уммати!
Сен муборак заминни яҳудийлар ифлослигидан поклаш учун етарли куч-қудратга, моддий ва инсоний потенциалларга эгасан. Аммо шундай бўла туриб, ҳеч нарса қилмаётганинг жуда уят ва шармандаликдир. Сен ҳатто яҳудийларни Ғарбий Соҳилда изғиб, бузғунчилик ва жиноят қилиб юришларига қўйиб беряпсан, Ғазо секторидаги ҳодисаларга миқ этмай қараб турибсан. Биз сенга шуни эслатиб огоҳлантириб қўймоқчимизки, бу қонхўр вужуд муборак замин билан ҳам кифояланмайди, балки эртага ўзининг тавротий орзуларига ушалишиш йўлида ҳаракат қилади. Бу ишда уни (Исроил)нинг майдони кичик эканини ва кенгайтириш кераклигини даъво қилаётган Трамп қўллаб-қувватлайди. Биз сўзимизни хоссатан Иордания билан Миср аҳлига ва қўшинларига қаратамиз. Чунки Трамп Ғазо аҳлини шу икки юртга кўчирмоқчи бўляпти, худди бу юртлар ўзиникидек, мамлакат аҳли унинг қўғирчоқларидек. Шундай экан, эй Уммат, сен муборак замин аҳлига етиб олиб, уларга зудлик билан нусрат бермоғинг ҳамда яҳудийлар билан Америка томонидан тузилаётган режаларни чиппакка чиқармоғинг лозим. Бунинг учун аввало анави ювиндихўр ҳукмдорлардан қутулишинг, сўнг муборак заминга юриш қилишинг керак. Агар шундай қилмасанг, дунёда ҳам, охиратда ҳам Аллоҳнинг ғазаби ва катта йўқотишга гирифтор бўласан.
﴿وَإِن تَتَوَلَّوۡاْ يَسۡتَبۡدِلۡ قَوۡمًا غَيۡرَكُمۡ ثُمَّ لَا يَكُونُوٓاْ أَمۡثَٰلَكُم﴾
«Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангиз, У (ўрнингизга) сиздан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)!» [Муҳаммад 38]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қаноти