Эй мусулмон армиялар! Бу икки аҳмоқни ким тўхтата олади?

0
24

Матбуот баёноти

Эй мусулмон армиялар!

Бу икки аҳмоқни ким тўхтата олади?

Кеча тунда барча сунъий йўлдош каналлари АҚШ президенти Доналд Трампнинг яҳудий вужуди бош вазирини қабул қилиш маросими ва уларнинг музокараларидан олдинги матбуот анжуманини намойиш этди. Трамп экранларда Ғазо сектори ҳақида аҳмоқона баёнотлар бериш, секторни аҳолисидан бўшатиб, Америка назоратини ўрнатиш ниятини билдириш билан томошабинларни кулдирувчи масхарабоз сифатида намоён бўлди.

Биз Америка халқи ўз президентининг бундай бемаъни баёнотлари туфайли қандай шармандали вазиятга тушиб қолгани ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эмасмиз. Уларнинг президентлари ўз халқини бутун дунё олдида кулгига айлантиргани кўриниб турибди. Дунё давлатлари президентлари ва ташқи ишлар вазирларининг бундай телбанамо баёнотларни рад қилиб, уларни халқаро қонунга зид, дейишларини ҳам, Халқаро Амнистия ташкилотининг Трамп баёнотларини абсурд деб таърифлашини ҳам шарҳлаб ўтирмаймиз!

Бизни бу ерда кўпроқ қизиқтирган ва биз учун муҳим саналиб, шарҳлашимиз керак бўлган нарса Ислом Умматидир. Чунки у айни телбанамо баёнотлар билан нишонга олинди ва ҳужумга учради. Хўш, Умматнинг ҳукмдорлари томонидан юзаки билдирилган қоралашлар кифоя қиладими? Нима деб ўйлайсиз, бу икки аҳмоқни тўхтатиш учун ҳукмдорларнинг халқаро қонунларга риоя қилишлари ва уни бузмасликлари кифоя қиладими?

Йўқ, албатта. Ислом Уммати бунга ҳақиқий жавоб бериши керак. Бу жавоб тарихда Росулуллоҳ ﷺнинг позицияларида ҳамда Умматнинг ҳақиқий эр кишилари бўлмиш халифалари ва саркардалари тутган мавқеда намоён бўлади. Масалан, Росулуллоҳ ﷺнинг Қайнуқо яҳудийларига нисбатан тутган позицияларини олайлик. Ўшанда улар бир муслимага ҳужум қилиб, бир мусулмонни ўлдиришганда Росулуллоҳ ﷺ уларга қарши бутун қўшинни сафарбар қилганлар ва уларни қамал қилиб, сўнг Қайнуқо яҳудийларини Мадинадан Азраотга сургун қилганлар. Халифа Ҳорунар Рашид Уммат душманига кофирнинг боласи деб хитоб қилиб, бошланиши душманнинг олдида, охири эса халифанинг ҳузурида бўладиган катта қўшин тортиши ҳақида айтган. Натижада душман тиз чўкиб, қайта жизя тўлай бошлаган. Мўътасим Биллаҳ эса, бир муслима ёрдам сўраб мактуб ёзганида, у учун ўч олиб, Амурияни фатҳ қилган. Султон Абдулҳамид II Фаластинни ҳимоя қилиш позициясини тутган. Булардан бошқа яна Умматнинг қатор буюклари ҳам Фаластин учун шунга ўхшаш улуғвор позицияда турганлар. Аллоҳ барчаларини раҳмат қилсин.

Ғазо ва унинг аҳолисини қирғин қилиш ва вайронагарчиликлар Американинг бевосита кўмаги, ҳимояси ва ҳомийлиги билан яҳудий-Америка ҳарбий машинаси томонидан амалга оширилди. Агар мусулмон армиялари мана шу яҳудий вужудини муборак Фаластин тупроғидан супуриб ташлаш ва юртларимиздан Американинг думини қирқиб ташлаш сари қўзғалганда эди, бу қирғин ҳам, вайронагарчилик ҳам содир бўлмас эди.

Эй мусулмон қўшинлари!

Ғазодаги, сўнг Ғарбий Соҳилдаги шунча вайронагарчилик ва қирғинларга гувоҳ бўляпсиз-у, буларга қонингиз қайнамаяптими?!

Сиз анави телба Трампнинг уруш жиноятчиси бўлмиш Нетаняхуни қаҳрамон сифатида кутиб олаётганини кўра туриб, Умматингизни ғазаблантирувчи баёнотларини эшита туриб, Мўътасимлар ғурури сизда уйғонмадими, бу иззат-нафсингизга тегмадими, ахир, сиз Умматнинг қўшини, таянчи, мудофаачиси ва сақловчи қалқонисиз-ку?!

Рувайбиза ҳукмдорларни илдизи билан қўпориб ташлашингиз, малай режимларни йўқ қилиб, Ислом бошқарувини барпо этишингиз, Умматингиз шон-шарафини тиклашингиз вақти келмадими?! Адолатсизликни кўриб ухлолмайдиган, ботилни кўриб сукут қилолмайдиган, ўз Исломида, Умматида, юртида ва муқаддас нарсаларида хорликни кўриб рози бўлмайдиган ҳақиқий эр кишилари орангизда йўқми?! Сизга қулай имконият келди, уни қўлдан бой берманг. Мана, аниқ сиёсий шаръий қарашларга эга Ҳизб ут-Таҳрир сиздан нусрат сўраяпти. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиши учун унга нусрат беринг. Сиз шундай қилсангиз, бутун Уммат анави икки тентакларга қарши бир мушт бўлиб оёққа туради ва уларни шайтон васвасасига солиб қўяди.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

NO COMMENTS