بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй Ислом Уммати, кўчиришми ёки озод қилишми?!
Америка тоғути Трамп 2025 йил 4 феврал сешанба куни қонхўр Нетаняху билан берган матбуот анжуманида «Қўшма Штатлар Ғазо устидан назоратни ўз қўлига олади, биз уни биргаликда ривожлантирамиз», деди. Кейин «вайрон бўлган Ғазони Яқин Шарқ Ривиерасига айлантирамиз», дея қўшимча қилди. Трамп Ғазо аҳлини кўчириш ҳақидаги олдинги баёнотларини такрорлаб, Миср ва Иорданиянинг бу масалада унга қарши тура олмаслигига ишора қилди: «Миср ва Иордания Ғазодан битта ҳам аҳолини қабул қилмасликларини айтгандилар, мен албатта буни қиласизлар, деб айтдим». Хўжайинларининг амрига бўйсунувчи малай ва расво ҳукмдорларнинг аҳволи шундай.
Трамп Фаластин аҳлига шундай бир фалокат билан таҳдид қилмоқдаки, бу 48 йилги накба (фожиа)дан ҳам, 67 йилги накбадан ҳам ёмон. У Фаластин гўё унинг томорқасидек ёки Америкадаги штатлардан биридек такаббурлик билан гапиряпти.
Шундай қилиб, мусулмонлар Фаластин масаласи Америка ва бошқа кофир давлатлар қўлига ўтиши билан қай даражада ёмонлашганини гувоҳи бўлмоқдалар.
Эй мусулмонлар, эй муборак замин аҳли!
Фаластин масаласини Исломдан ва Умматдан тортиб олиб, Америка ва тўртлик қўмитасига топшириб, халқаро резолюцияларга гаров қилиб қўйиш ушбу масаласини йўқ қилишдан бошқа оқибатга олиб бормайди. Аллоҳ Таоло бизни огоҳлантирган ҳақиқат мана шу. Шунинг учун У бизга нидо қилиб, бундай деди:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تُطِيعُواْ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يَرُدُّوكُمۡ عَلَىٰٓ أَعۡقَٰبِكُمۡ فَتَنقَلِبُواْ خَٰسِرِينَ + بَلِ ٱللَّهُ مَوۡلَىٰكُمۡۖ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلنَّٰصِرِينَ﴾
«Эй мўминлар, агар кофирларга итоат қилсангиз, сизни ортингизга (куфрга) қайтарадилар, бас, зиён кўргувчиларга айланиб қоласиз. Йўқ, (улар сизларнинг дўстингиз эмас, балки) Аллоҳ хожангиздир ва У нусрат берувчиларнинг энг устасидир» [Оли Имрон]
Фаластин масаласи ва Ақсо масжидини малай режимларга ва Фаластиндаги хоин маъмуриятга гаров қилиб бериш, шубҳасиз, яҳудий вужудига омон қолиш ва ўз аҳоли пунктларини кенгайтириш имконини берди, шунингдек, сизни қирғин қилиш ва тупроғингиздан кўчириб чиқариши учун қулайлик яратди. Бас, ҳукмдорларнинг кўчиришга рози бўлмасликлари тўғрисидаги сохта баёнотларига алданиб қолманг. Чунки бу ҳукмдорларнинг барчаси жиноятга шерикдирлар. Ким Ғазонинг вайрон қилинишига рози бўлса, кўчиришга ҳам рози бўлади. Ахир, улар хоинлик ва малайликка ботиб, ушбу тупроқдан воз кечишган бўлсалар-у, нега кўчиришга рози бўлишмасин?! Мудом, Фаластин масаласи Исломга ва Ислом Умматига қайтарилмас экан, мудом, исломий армиялар малай режимларни ағдариш ва Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканларини озод этиш сари жиҳод бошламас экан, Фаластин ҳам, мусулмон юртлари ҳам Америка, яҳудийлар ва малай ҳукмдорлар қўлида йўқ бўлиб кетаверади.
Эй мусулмонлар!
Трампнинг Фаластин, Канада, Панама, Хитой ва бошқа давлатларга нисбатан баёнотларидан капиталист тоғутларнинг нимани ўйлашаётгани очиқ кўриниб турибди. Улар учун олам манфаат ва даромаддан ўзга нарса эмас! Капиталистик системанинг асл моҳияти мана шу. Бутун Ғарб шу асосда фикрлайди. Капиталистик система манфаат ва худбинликка асосланган бўлиб, фақат шундай раҳбарларни етиштириб чиқаради. Мустамлака қилган давлатларида этник тозалаш ўтказганлар ҳам, инсониятга қарши қирғин ва тажовузларни содир этганлар ҳам мана шу система раҳбарларидир.
Бугунги кунда бутун олам капитализм зулми ва куфр зулматида яшамоқда. Уни Халифалик давлати қутқармагунича шундай зулматда қолаверади. У мана шундай кучли Халифалик давлати йўқ бўлгани сабабли ҳам иккита Жаҳон урушини бошдан кечирди, бу урушларда 100 миллион инсон ҳалок бўлди. Ҳалигача мустамлакачиларнинг қирғин машинаси турли шаклда ва кўплаб услубларда ишлаб турибди. Африкада 20 миллиондан зиёд қочқин бор. Улар очлик, касаллик ҳамда Ғарб давлатлари бошқараётган курашлар сабабли ҳалокатга юз тутмоқдалар. Бугун олам экин ва наслларни қуритувчи қирғинбарот урушлар бўсағасида турибди.
Бугунги кунда бутун олам Муҳаммад ﷺнинг Умматига муҳтож. Чунки инсониятни қутқаришга қодир ягона уммат Ислом Умматидир. Зеро, бутун оламлар Парвардигорининг рисоласи бизнинг қўлимизда. Зулматларни тарқатадиган, одамларнинг танг-бахтсиз ҳаётларини яхшилайдиган ушбу рисола Аллоҳнинг бутун оламга раҳмати бўлган Ислом шариатидир.
Эй мусулмон юртларидаги қўшинлар, эй зобит ва ҳарбийлар!
Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа бўйсуниш вақти келмадими?! Сизга ва Умматингизга турли хорликларни тоттираётган ҳукмдорларни тахтдан ағдариб, қадр-қимматингизни тиклаш вақти келмадими?! Умматингиз Муҳаммад ﷺ Уммати бўлиб, бутун инсониятни қутқаришга қодир эканини англамоқ вақти келмадими?! Американи қувиб солишга, Қуддусни озод этиб, одамлар ўртасида адолат ўрнатишга қодир инсонлар сиз эканингизни англамоқ вақти келмадими?!
Аллоҳ Таолонинг ушбу нидосига жавоб бермоғингиз вақти келмадими:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَا لَكُمۡ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ٱنفِرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱثَّاقَلۡتُمۡ إِلَى ٱلۡأَرۡضِۚ أَرَضِيتُم بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِۚ فَمَا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ + إِلَّا تَنفِرُواْ يُعَذِّبۡكُمۡ عَذَابًا أَلِيمٗا وَيَسۡتَبۡدِلۡ قَوۡمًا غَيۡرَكُمۡ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيۡٔٗاۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ﴾
«Эй мўминлар, сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангиз, (Аллоҳ) сизни аламли азоб билан азоблайди ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтиради. Сизлар эса Унга бирон зиён етказа олмайсиз, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» [Тавба 38-39]
Эй Росулуллоҳ ﷺнинг инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммати!
Фаластин аҳли бугун қирғин билан кўчиш ўртасида қолди. Шу боис сизнинг олдингизда озод қилиш учун сафарбар бўлишдан бошқа вариант йўқ. Яъни ўзингизни тоғут ҳукмдорлар ва Ғарб малайларидан озод қилиб, қўшинларингиз билан бирга Қуддусни озод этиш ва уни босқинчилар ифлослигидан поклаш сари юриш қилинг. Бу малай ҳукмдорларни ағдаришда қанчалик секинлик ва иккиланишга йўл қўйсак, бунинг тўловини қонимиз, ўғлонларимиз ва молларимиз билан тўлашда давом этаверамиз!
Ислом сизга инсониятдан жавобгарликни юклаган экан, бу нарса бор кучингиз билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишни ҳамда мусулмонлар юртларини бирлаштириб, инсониятга душманлик қилаётган капитализм ва АҚШга қарши туришни буюради.
Ҳеч шубҳа йўқки, Аллоҳга бўлган чин иймон ва таваккал, шунингдек, шайтон ва унинг дўстлари билан бўлган барча алоқаларни узиш бизни Аллоҳ Таолонинг нусратига лойиқ қилади.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ﴾
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур»
[Муҳаммад 7]
Агар Аллоҳ бизга нусрат берса, ҳеч ким биздан ғолиб келолмайди:
﴿إِن يَنصُرۡكُمُ ٱللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمۡۖ وَإِن يَخۡذُلۡكُمۡ فَمَن ذَا ٱلَّذِي يَنصُرُكُم مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ﴾
«Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Иймон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]
Ибратланишингиз учун мўғул татарларнинг ўзи етарли. Улар миллионлаб инсонни қириб ташлашди, бироқ Айн-Жолут жангида содиқ мўминларнинг қатъияти ва эътиқоди туфайли мағлубиятга учраб, қуладилар.
Қудрати улуғ Роббимизга бўлган ишончимиз, Аллоҳ Ўз Китоби ва ваҳийсини омонат қилган Умматимизга бўлган ишончимиздан алоҳида эмас. Шу боис Американинг қудрати ва зўравонлигидан қўрқманг. Эсингизда бўлсинки, Аллоҳ ҳамма нарсадан устундир ва Унинг қудрати сиз билан ва сизни қўллаб-қувватлайди. Шундай экан, эй кучли мўминлар, туринг, ҳақни баралла айтинг, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқманг, малай ҳукмдорларни ағдаринг ва орангизда динни барпо қилувчи халифага байъат қилинг. Аллоҳ Таолонинг Ўз динини ғолиб қилиш ҳақидаги ваъдаси албатта рўёбга чиқади:
﴿هُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِينِ ٱلۡحَقِّ لِيُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُشۡرِكُونَ﴾
«У Ўз Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар истамасалар-да – барча динлардан ғолиб қилиш учун юборган зотдир» [Саф 9]
Тамим Дорий розияллоҳу анҳу бундай ривоят қилади: мен Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини эшитгандим:
«لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأَمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ, وَلاَ يَتْرُكُ اللَّهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلاَ وَبَرٍ إِلاَّ أَدْخَلَهُ اللَّهُ هَذَا الدِّينَ بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ, عِزًّا يُعِزُّ اللَّهُ دِينَ الْإِسْلَامِ, وَذُلاًّ يُذِلُّ بِهِ الْكُفْرَ»
«Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ биронта ҳам ўтроғу кўчманчининг уйини қолдирмасдан унга бу динни азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Ислом динини азиз қилади. Хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади».
Аллоҳим, бу яхшиликни биздан етказгин ва мусулмонларнинг қалбини унг очиб бер ва Ўз даргоҳингдан бир мададкор султон ато қилгин. Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Ҳизб ут-Таҳрир 07 шаъбон 1446ҳ
Муборак Фаластин замини 06 феврал 2025м