Даъват етказувчининг вафоти

0
18

Таъзия

Даъват етказувчининг вафоти

﴿مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ رِجَالٞ صَدَقُواْ مَا عَٰهَدُواْ ٱللَّهَ عَلَيۡهِۖ فَمِنۡهُم مَّن قَضَىٰ نَحۡبَهُۥ وَمِنۡهُم مَّن يَنتَظِرُۖ وَمَا بَدَّلُواْ تَبۡدِيلٗا﴾

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»                [Аҳзоб 23]

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти ўзининг пешқадам эр кишиларидан бири ҳожи Али Иззуддин Даҳийнинг ҳижрий 1446 йил 9 шаъбон, милодий 2025 йил 8 феврал куни Минния шаҳрида вафот этганини чуқур қайғу ила хабар қилади.

Ҳожи Али роҳимаҳуллоҳ етмиш уч ёшни кўрган бўлса, ўзининг аксар умирини Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилиш билан ўтказди. Даъватни очиқ, эркин, ҳақни баралла айтиб, маломатчининг маломатидан қўрқмай, ботил қаршисида ўрнак кўрсатиб, маъруфга буюриб, мункардан қайтарган ҳолда етказди. Даъватни етказишдан у кишини на хасталиги тўса олди ва на кексалик.

Ушбу даъват чавандози Аллоҳ Азза ва Жалла ҳузурига кетар экан, ортидан ўз меҳнати самараси бўлмиш қатор даъватни етказувчи ёшларни қолдирди.

Биз марҳумнинг Ҳизб ут-Таҳрирдаги биродарлари Аллоҳ Азза ва Жаллага дуо қилиб, унга барча тортган мусибатларини гуноҳларига каффорат қилишини ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлида қилган меҳнатларини қабул айлаб, анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ айлашини сўраб қоламиз. Уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар гўзал бахтдир.

﴿إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ﴾

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»                                                                      [Бақара 156]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги

матбуот бўлими

NO COMMENTS