Осиё тараққиёт банки Қирғизистоннинг қарзини яна 222 миллион долларга оширади

0
37

Осиё тараққиёт банки Қирғизистоннинг қарзини яна 222 миллион долларга оширади

Осиё тараққиёт банки Қирғизистоннинг қарзини яна 222 миллион долларга оширади. Бу ҳақидаги битим Қирғизистон Жогорку Кенешининг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси томонидан тасдиқланди.

Қонун лойиҳасига кўра, Осиё тараққиёт банки грант сифатида 74,8 миллион доллар ва кредит сифатида эса, 147,2 миллион доллар ажратади. Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ушбу маблағлар қайси лойиҳаларга йўналтирилишини маълум қилди:

– 40 миллион доллар ирригация (сувсиз ерларга сув чиқариш, далалар ва экин майдонларини суғориш) ишларига, жумладан, республиканинг турли ҳудудларидаги каналларни модернизациялаш ва тозалаш учун;

– 65 миллион доллар ҳудудлардаги банклар орқали ипотекали кредит бериш учун;

– 1 миллион доллар бизнесга хизмат кўрсатиш марказини рақамлаштириш учун;

– 3 миллион доллар ижтимоий институтларни модернизация қилиш учун;

– 530 000 доллар Чуй вилоятидаги 5-ГEСда сузувчи қуёш электр станциясини қуриш учун;

– 37,5 миллион доллар Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида янги назорат пунктларини қуриш учун;

– 35 миллион доллар эскирган биноларни реконструкция қилиш ва изоляциялаш учун;

– 50 миллион доллар иқлим лойиҳаларига, жумладан, энергетика соҳаси учун ажратилади.

Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорлик 30 йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Шу давр мобайнида 80дан ортиқ шартномалар тузилди. Қирғизистонда 30 йил ичида 6 марта президент ўзгарди. Ҳар бир янги ҳукуматнинг келиши билан қарз юки ортиб бормоқда. “Муаммо ҳал бўладиган бўлса, қарз олишдан тортинмайлик” шиори остида халқаро жамғармалар ва банклардан олинган кредитларнинг оғир юки оддий халқ елкасига тушмоқда.

Халқаро молия институтлари жаҳон мустамлакачилик тизимининг асосий қуроли эканлиги азалдан маълум. Бу ташкилотлар қарз ва кредит бериш орқали ривожланишни тўхтатиб, қолоқ ҳолда ушлаб туради. 2024 йил охирида Қирғизистоннинг умумий қарзи 6 миллиард доллардан ошди. Биргина 2023 йилнинг ўзида ушбу қарзларнинг фоизини тўлаш учун бюджетдан 48,6 миллиард сом ажратилди. 2025 йилда қарзларнинг фоизи 75,6 миллиард сомга етиши кутилмоқда. Шу боис, кейинги 15 йилда ташқи қарзларни тўлашга сарфланган маблағлар қарийб 10 баробар ошди.

Қирғизистон ҳукумати иқтисодий ўсиш бўйича мустақил ҳисоботларга қарамай, қарзнинг ҳалокатли оқибатларини била туриб, нима учун яна кредит олмоқда?

Илгари мустамлакачилар давлатларни мустамлака қилиш учун бевосита ҳарбий кучни ишга солар эди. Бугунги кунда мустамлакачилик усуллари ўзгарди ва энди бунинг учун армияларни сафарбар қилишга зарурат қолмади. Халқаро тизим жаҳон миқёсида мустамлакачилик усулларини ўрнатди. Улар ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш шиори остида кредитлар, грантлар ва қарзлар бериш усулини қўлламоқда. Мустамлакачилар ўз таъсирини ўрнатиш ва кучайтириш учун кўпинча шундай усуллардан фойдаланади. Кейин эса кредит олган давлатлар зиммасига ўзларининг сиёсий манфаатларини юклаб, улар учун ҳеч қайдай фойдаси бўлмаган шартномалар тузади. Берилаётган қарзлар мамлакат иқтисодиётининг пойдевори ва ривожланишининг бошланғич нуқтаси бўлган бирон бир саноат тармоғини ривожлантиришга йўналтирилмайди. Масалан, “мустақиллик”га эришилгандан бери олинган қарзларнинг катта қисми энергетика, йўл қурилиши ва бюджет камомадини қоплашга йўналтирилган. Даромад келтирмайдиган лойиҳалар ва фойдасиз келишувлар туфайли яна қарз олишга мажбур бўлмоқда, акс ҳолда мамлакат турғунлашиб қолади. Бу қарзлар иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам бера олмагани камлик қилгандай, фоиз тўловларининг ошиб кетишига ҳам сабаб бўлмоқда. Оқибатда қарз тузоғига илинган давлат амалда чет эллик инвесторларни ҳимоя қилиш борасида қонунлар қабул қилиш ва мустамлакачилар сиёсатини амалга оширишга мажбур бўлади. Шундай қилиб, кредитлардан коррупция йўли билан фойдаланаётган турли соҳа мутасаддилари чўнтакларини қоппайтириб олишсада, бироқ бу қарзларни йиллар давомида тўлаш халқнинг зиммасига тушади.

Қирғизистон учун энг яхши ечим бу – Ғарб банклари билан барча алоқаларни узишдир. Чунки улар фақат Ғарб капиталистларининг манфаатларига хизмат қилади. Бунинг ўрнига, Исломнинг фикрий етакчилиги остида ўз иқтисодиётимизни, яъни тўлақонли исломий иқтисодий низом асосида барча саноат тармоқларини ривожлантиришимиз керак. Масъулиятли раҳбарнинг йўқлиги туфайли ҳукуматнинг ўзгариши беқарор вазиятни юзага келтирмоқда. Ўлка ташқи кучларнинг ўйинчоғига айланиб қолган. Ҳисобсиз олинаётган қарзлар мамлакатни мустамлакачиларга қул қилиш сиёсатининг бир парчасидир.

Албатта, Қирғизистон каби заиф давлатлар ёрдамга муҳтождир. Бироқ бу ёрдам талончилар ва ўғрилар тарафидан эмас, Исломий салтанат тарафидан кўрсатилиши керак. У бутун Умматни тўғри бошқариб, иқтисодий низом асосида бор кучи ва имкониятларини Умматнинг муаммоларини ҳал этишга йўналтиради. Бунга эришиш учун сиёсий фаолликни ошириш зарурлигини қабул қилиш ва шу билан бирга исломий тараққиёт лойиҳасини беш қўлдай билишга интилиш зарур. Мусулмонлар сиёсатнинг муҳимлигини, хусусан халқ номидан чиқиб, халқни иқтисодий қулликка тортаётган ҳукмдорларни муҳосаба қилиш зарурлигини тушунишлари керак.

Латиф Расих

NO COMMENTS