ҚОНУН ҚАЧОН КУЧЛИ БЎЛАДИ

0
159

ҚОНУН ҚАЧОН КУЧЛИ БЎЛАДИ

Бисмиллаҳирроҳманирроҳим

 Қонун бўлмаслик билан анархия, яъни ўрмон тузими, зўравонлар ҳукмдорлиги бўлади. Диктатура кучаяди, мазлум дардини кимга айтишини билмай қолади. Қонун бўлса-ю, унга ишонч, ҳурмат бўлмаса, қонунни ҳимоя қилувчиси, қўриқчиси бўлмаса ҳам анархия, диктатура бўлади.

Қонун кучли бўлиши, ҳамма риоя қилиши учун қуйидаги шартлар топилиши керак:

1). Қонун идеологияга асосланиши керак, қонундан аввал ҳар бир воқеълик қандай бўлиши тўрғрисида оммавий фикр бўлиши керак, шунда қонун кўпчилик томонидан қабул қилган фикрни амалга ошириб берувчи восита бўлади. Ҳар бир нарсани қандай бўлиши тўғрисидаги фикр бўлиши учун ҳаёт асосланадиган умумий ечим – ақида ва ундан келиб чиқадиган системаси бўлиш керак, яъни халқ томонидан қабул қилинган ҳаёт тарзини ифодаловчи идеология керак. Шунда қонунга бўлган ҳурмат хосил бўлади, чунки қонун эл хоҳлаган ҳаёт тарзини амалга ошириш учун хизмат қилади, ҳамда қонунга қарши иш қилиш – элнинг нафратига қолиш деган маънавий куч қонун ҳимоячига айланади.

2). Чиқарилган қонунлар адолатли бўлиши керак, зулм асосидаги қонунларнинг умри қисқа бўлади ёки умуман ижро қилинмайди.

3). Қонун ҳамма учун бир ҳил кучга эга бўлиши керак, яъни қонун шоҳга ҳам, гадойга ҳам, кучлиларга ҳам, кучсизларга ҳам ҳеч истисносиз тадбиқ қилиши керак, ҳатто биринчи рахбарга: президент, премьер-министр ёки халифа бўлсин, хоҳ ўзига, хоҳ бошқага – ҳам тўла тадбиқ қилиниши керак. Қонунга таслим бўлган раҳбарни кўрган фуқаролар қонун бузишга журъат қилолмайди, элда қонунларга ишонч кучаяди.

4). Чиқарилган қонунларни халқ қабул қилган идеологияга мувофиқ бўлиши керак. Ҳар бир қўшимча қонунлар асосий ечимига, конституцияга қарши эмаслигини, зулм бўлиб қолмаётганини – очарчилик даврларида халифалар ўғирининг қўлини кесиш қонунини ижро қилмасликни қонунга киритгани каби – ижро қилинаётган қонунни зулм бўлмаётганини доимий текшириб, омма халқни фикрига қулоқ солиб, уларни фикрини билиб туриш керак, чунки қонун ҳамманинг ҳаётига таъсир қилади, қонунга бўлган ишончсизлик мамлакатни қолоқлашиб, ҳаётни издан чиқишига, ҳатто халқ қўзғалонларига сабаб бўлади.

Идалогия бўлмаса, президент ҳам, ҳукумат ҳам одамларни қўрқитиб, зўравонлик билан хоҳлаганини қиладиган “рекет”лар бошлиғига, қонуний “ворзакон”га айланади. Хуқуқ-тартибот органлари қароқчилардан фарқ қилмайди, судя-прокурорлар улардан содир бўлган жиноятларни қонунлаштирувчиларга, депутатлар, уламолар эса, лаганбардорларга айланишади… айнан президент тайинлаган ҳокимлар, судя-прокурорларнинг, хуқуқ-тартибот органларининг ўзлари жиноятчилар, зулим қилувчилар бўлса мазлум-бечоралар дардини кимга айтади?! Президентларни муҳосаба қилса: қамоқларда, турмаларда чиритаман, қўлингни сидираман, тилингни суғуриб оламан – деб қўрқитса, қонунга ишонч, ҳурмат қоладими?! Дардини айтса, нарх-наво қимматлигидан нолиб, камбағалигидан шикоят қилганда, президент: камбағаллар юзтадан товуқ босқин деб турса ёки Халқининг норозилиги кучайганда президент бош бўлиб душман қўйнига қочиб қолса, ўзлари талаб қилаётган қонун ҳукмига таслим бўлишмаса қонун ўладию!? Қонунга ким ишонади?!

Абу Бакр р.а.ни закот бермаганларга қилган иши ҳақида муҳосаба қилишганда ишларини идалогия асосида қилаётгани ҳисоботини берган. Умар р.а. маҳр масаласида муҳосабадан кейин чиқарган қарорини бекор қилади. Али р.а. халифа бўлиб турганда ўғирини ишини Қозига топшириб, далиллаб беролмаганидан мулкини ололмаган, Қози ўғри фойдасига ечим чиқарган. Бу каби мисоллар жуда кўп. Шунинг Ислом қонунлари кучли, таъсирили бўлиб, ҳатто душманлари ҳам ишонган.

Халқимиз идеологияни тушунмаслигига бир неча асрлар бўлиб кетди. Ислом ҳукмранлик қилиб турган охирги даврларда ҳам ота-боболаримизда тақлид кучайган, Исломни фикрий тушуниш йўқолган бўлиб, фикрий колоклик даврида исломий идеологиядан бехабар, лекин шаръий ҳукмлар билан яшаб келишган.

Социализм келганда ҳам фикрий эмас, мажбурий тадбиқ қилишди, қарши чиққанларни қамоқ, сургун , ўлим билан тахдид остида қабул қилдириш, чунки озгина фикри борки мусулмон ҳудосизлик идеологиясини қабул қилгандан кўра ўлимни афзал билади. 1935-37 чи йиллардаги геноцид сиёсати ҳаммага маълум.

 Демократияни ҳам алдов-ёлғонлар билан ҳукумрон қилишди, ақида эркинлиги, фикр эркинлиги, шахс эркинли, мулк эркинлиги деган сўзларни фикрий тушунмадик, капитализмни идалогия қилиб қабул қилмадик, қилмаймиз ҳам, чунки: Аллоҳ ҳаётимизга аралашмасин, дин фақат ибодат, одоб-ахлоқ учун ёки аёлим, қиз-келинларим кўнглига ёққан эркак билан хоҳлаганини қилаверсин, ўғилларимиз эрга тегса ўзининг хоҳши, қизим тунги клубларда, фоҳишахонадарда ишлашни танласа, ўзининг ихтиёри каби демократия натижаларини тушунмасдан, баъзилар хозир ҳам маймунлардек, Европаликларга тақлид қилиб, ҳақиқий демократияни ривожлантирамиз деб жар солишяпти. Европада ҳеч бир эркак аёлига, балоғат ёшига етган қизларига ҳукмини ўтказа олмайди. Ҳукмини ўзказишга ҳаракат қилса, мажбурласа мамлакат қамаб қўяди, уларни қонун ҳимоя қилади, шунинг учун гей парадлар, мисс конкурслари, бузуқликлар, спид-сифилис касалликлари, бангилар, оилаларнинг бузилиб кетиши, отасини танимайдиган боллар, фарзансизлик, қиморлар ривожланяпти, ҳеч ким қаршилик қилмайдиган урфга айланиб бўлган, шуми бизнинг идеология?! 21 аср бошларида кичик Бушнинг Ироққа, Афғонистонга ёки АҚШ қўллови билан Исроилнинг Ғазога аҳлига қилган ваҳшиёна тажовузидан Европада ҳам демократияга бўлган ишонч йўқолмоқда, у билан фахрланиш аввалгидек бўлмай қолди.

Амалларда фойда-зиён ўлчов бўлса ким элди ўйлайди, файда чиқмаса кон-бойликларни элга сарифлашдан нима фойда, элга сарфлайдими?! аксинча, фойдани кўзлаган ҳукумдорлар элдаги бойликни қандай олиш учун ҳилма-ҳил йўлларини ўйлаб топишади. Мисол тариқасида “қустирасия” қонуни, яъни 2025 йилгача коррупцияда айблаб бойларни кучимиз етишича қонини сўрамиз, қустирасия бўлади, кейин 2025 дан камашни қўллаймиз деган қонун чиққанми? Мулкдорни қанча қусишини СУД қарори билан аниқланадими ёки ҳаммага малум бўлган, раҳбар ейиш учун креслони эгаллайди, уларни қусдириб тўғри қиляпти, бойлар ўшаларга шерик – деган оммавий фикргами?

Йўлларни янгилаб, “йўлга тушган жойлар олиняпти” деган баҳона билан қилган зулмларини оқлашни, мактабларни қуриш билан ўғирликларини яширишни хоҳлашади.

Армияни ҳам зулмдан, қимматчиликдан, ноҳақликлардан сабир косаси тўлган халқ қўзғалиб кетса, уни бостиришга, креслоларини сақлаб қолишга кучи етсин учун кучайтирилди.

Социализм келганда ҳамманинг мол-мулкини, яшаш учун зарур бўлган турар-жойдан бошқа ҳамма ерларини, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини тортиб олиб, ҳеч кимга ҳаққини бермаган эди, чунки Социализмда мол-мулкка фақат давлат эгалик қилиш ҳуқуқига эга.

Капитализм келиб ўша мулкларини: мол-қўйларни, ерларни, складларни, магазинларни, ишлаб чиқариш масканлари ва ҳоказоларни капиталистларга қайтариб беришга мажбур бўлди, чунки капитализмда ҳамма мол-мулк элдики, ким аввал эга бўлса, мулк ўшаники. Демократия таълимотларида давлат – ҳеч кимга зўравонлик бўлмаслиги, инсонлар эркин яшашлари учун ташкил қилинган, элди эркинликларини таминлаб берувчи ташкилот. Лекин капитализмнинг дастлабки йиллардаги янги ҳукумат мол-мулкларни элга имкон қадар сотиб, давлат буюжетини тўлдиришни мақсад қилди. Ўша вақтларда элда пул бўлмаганидан мол-қўйлар бўлиб берилди, бозорларда тери баҳосига сотилди. Пул йўқ, ҳамма нарса арзон бўлган эди. Шунинг қиммат иншоотлар, ер-масканлар арзимас пулга сотилган. Аммо хозирга келиб тахминан гўшт 20 баробар, уй-жойлар 30 баробар қиммат бўлган маҳалда 25-30 йил аввал давлатдан қонуний йўл билан олинган мулкларни коррупцияни баҳона қилиб, Халқининг конуний мулкларини куч билан олиб қўйиб, бошқадан қиммат нарҳларда сотиши зулм эмасми?  Ўша даврда давлат муассасасида қабул қилган, мулкларни расмийлаштирган қонун хозирга келиб алдов, коррупция бўлса, ижрочилари афирист, порахўр бўлган бўлса, у ҳолда элдаги уй-жой, машиналар, хайдовчилик хужжатлари, дипломлар, хуқуқ-тартибот органларининг хужжат-пагонларлари ва ҳоказолар ҳам ноқонунийми? Конституцияни ҳам ўшалар қабул қилганку, у ҳам бекор бўлдими …?!

Йўқ, албатта, уларни бекор қилишдан пул тушмайди, аксинча, муаммолар кўпаяди, шунинг учун улар қонуний, фақат бу янгича бошқариш йўли, “икки дўст” йўли ёки ўзимиз хоҳламасакда бизга тадбиқ қилинаётган капитализмнинг натижаларидан яна бир кўриниш.

“Дин ҳаётга аралашмайди”, “Дин шахсий ҳаётда, ибодат, одоб-ахлоқда, масжидларда бўлади, оммавий жойларда Динни аралаштириш мумкин эмас”, “Дин сиёсатга аралашмайди” – деган бало ҳам СССР даврида урф бўлган динга қараб конституцияга асос бўлганми ёки ўрта асрларда христян динидан, диндорларнинг зулмидан қутилиш учун бир ечим деган Европаликларнинг фикрларига маймундек эргашиш асосидами? Чунки христян динида ҳам одамлар ўзларига ёқмаган, ақллари етмаган жойларини золим раҳбарларига мослаштириш учун бир неча бор ўзгартиришган, мақсад золимлар зулмларини хотиржам қилсинлар, халқ зулмга қарши чиқмасин. Бунда дин уламоларидан фойдаланишди. Уларнинг хизматлари билан ўзгартирилган инжилга кўра золимга қарши чиққан Аллоҳга қарши чиққан, бесабр инсон бўлади. Улар ҳақида Аллоҳ Таоло нима деганини бир фикрлаб кўрингда:

فَوَیۡلࣱ لِّلَّذِینَ یَكۡتُبُونَ ٱلۡكِتَـٰبَ بِأَیۡدِیهِمۡ ثُمَّ یَقُولُونَ هَـٰذَا مِنۡ عِندِ ٱللَّهِ لِیَشۡتَرُوا۟ بِهِۦ ثَمَنࣰا قَلِیلࣰاۖ فَوَیۡلࣱ لَّهُم مِّمَّا كَتَبَتۡ أَیۡدِیهِمۡ وَوَیۡلࣱ لَّهُم مِّمَّا یَكۡسِبُونَ

У(дин)ни арзон баҳога сотиш учун китобни ўз қўли билан ёзиб, «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин!  [2:79].

 Менимча, Динни ҳаётимиздан чиқаришга бўлган уринишлар биздаги муфаккирлар фикридан ёки тақлиддан олинган эмас, балки ҳамма иш аввалда ҳам, хозир ҳам буйруқ билан бўляпти, депутатларга, муфтиётга буйруқ бўлса бас, қоилмақом қилиб ижро қилишади деган хулосадан, манкуртларга хўжайинларидан келган буйруқ асосида бўляпти, чунки Садир Жапаров: мен дин олими эмасман – деб ўзи айтдию, динни билмасдан қандай Динга аралашиши мумкин? Янада кулгилиси Динни билмайдиганлардан “дин комиссияси” тузилиши, Динни тартибга солиш ишлари уларга топширилиши, ҳанафия мазҳабини Ўрта Осиё мусулмонлари учун қабул қилиниши ёки ёки ёки лар кўп. Аслида Диний комиссияга аъзо бўлиш учун мужтаҳиди мутлоқ бўлиши, лоақал мужтаҳид бўлиши керак, чунки комиссия диний материалларни, домлаларни Қуръон-ҳадислар асосида аниқлайди-да, мужтаҳид бўлмаса қандай текширади?!

 Ё Садир Жапаров халифа бўлдими, яъни Исломни тушунмасдан мазҳабни табанний қиладиган халифа бўлдими? – дейманда.

Муфтиёт, уламолар кенгаши президентни роса алдади, чунки ҳанафия мазҳабида фарзни инкор қилган кофир бўлади, ишонса-ю риоя қилмаса, амал қилмаса фосиқ бўлиб – халққа раҳбар бўлиш қаёқда дейсиз – ҳатто уни гувоҳли эри-хотинни никоҳ битимига ҳам ярамайдиган ишончсиз, фосиқ инсон бўлади, шу асосда яшашни раҳбатлардан талаб қиламизми, бу қонун билан кучга кирадими?!

Динни яхши тушунган, алломаи-замон, мужтаҳиду мутлақ бўлганда ҳам Динни ўзгартиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, Дин мукаммал, ҳамма нарсани баён қилган, унга янгилик киритиш ҳаром, бидъат. Оиша р.а. онамиз Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – дан ривоят қилган ҳадисда буни аниқ айтиб қўйган:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ» رواه مسلم

Кимда ким бизнинг бу ишимизга ундан бўлмаган нарсани киритса, у қайтарилган. Муслим ривоят. Бу ҳақида жуда кўп ҳадислар бор.

Шаръий аҳкомлар билан чекланиш шариат ҳукмининг етакчилигини рўёбга чиқаради, ҳаётда амалларнинг ўлчовларини белгилайди. Демак, шариат ҳукмининг етакчилигини рўёбга чиқариш жамиятнинг барқарорлигини ҳамда инсонларнинг ҳаётларига, ҳақ ҳуқуқларига, манфаатларига бўлган ҳотиржамлигини таъминлайди.

Америка ва Европа каби моддий тараққий этган давлатларда доимо қонун устиворлигига ҳаракат қиладилар ва буни рўёбга чиқариш йўлида бор куч-ғайратларини ишга соладиган энг олий мақсад қилиб оладилар. Қонун устиворлиги ўз-ўзидан шахсни қонунга хилоф чиқмайдиган этиб қўяди. Чунки у қонунга бўйсунишга одатланади, яшаш тарзини ҳам қонун талабига биноан тартиблайди. Бу қонун устиворлиги шахсларнинг орасидаги алоқаларни ҳам ҳеч қийинчиликсиз тамомига етадиган қулай ва енгил қилади. Давлатни инсонларга ҳукмрон эмас, уларнинг муносабатларини бошқарувчи этади. Чунки ҳукм етакчилиги ҳокимники эмас, қонунники бўлади Яъни инсонларга ҳокимнинг ҳукми эмас, қонун ҳукми етакчилик қилади. Ҳоким ҳукмининг ўзи ҳам қонун ҳукмига бўйсунади.

Аммо мусулмонларнинг дилларида эса, шариат ҳукмининг устиворлиги учун маънавий султонлик бор албатта. Бундан ташқари уларнинг дилларида руҳий султон – тақводорлик ҳам мавжуд. Зеро, у шариат ҳукми яъни ваҳий орқали келган Оллоҳнинг ҳукмидир. Шунинг учун мусулмонлар дунёда, бошқалар олдида Ислом билан фахр ва ғурурланишларидан ташқари, улар шариат ҳукмига хилоф чиқишдан жаҳаннам азобидан қўрқадилар, шариатга эргашиш ва у билан чекланишдан эса, жаннат неъматларини умид қиладилар. Уларнинг тақводорлари бундан ҳам буюкроқ нарсани Оллоҳ Таолонинг ризолигини умид қилади. Шу боис, шариат ҳукмининг устиворлиги муслимни ақида ундови билан қонунга чекланадиган этади. Мусулмондаги ақида, яъни иймон қонунга чекланишга ундовчи, шариатдан чиқмаслигини ҳар доим кузатиб турувчи қоровул бўлиб туради. Ўзининг ҳаёт тарзини шу қонун талабига кўра тартиблайди, жамиятда ҳам Халқаро майдонда ҳам ҳамма алоқалар шариат аҳкомлари асосида тартибланишини назорат қилувчи посбонга, қонун қўриқчисига айлантиради: сизлар одамлар учун чиқарилган, яхшиликка буюрувчи ва ёмонликдан қайтарувчи энг яхши Уммат бўласизлар деб доимо эсига солади, Аллоҳ Таоло айтади:

كُنتُمۡ خَیۡرَ أُمَّةٍ أُخۡرِجَتۡ لِلنَّاسِ تَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَتَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَتُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِۗ

„Одамлар учун чиқарилган умматларнинг Энг Яхшиси бўлдингиз. Зеро, сиз маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз”. [3:110].

Яъни инсоният шариат билан чекланишларига қўриқчи бўлдингиз. Шунингдек шариат ҳукмининг устиворлиги шахслар орасидаги алоқаларни фақат қулай ва енгил этибгина қолмай, балки шариатда инсонлар орасидаги низоларни, келишмовчиликларни кўтарадиган ҳукмлар билан ҳам таъминлаган. Шунинг учун инсонлар орасидаги алоқалар – модомики шариат ҳукмининг устиворлиги дилларга ҳукмрон экан – низо чиқмаслиги таъминланган ҳолда осонлик ва енгиллик билан. тамомига етади. Буларга қўшимча бу устиворлик ҳокимнинг султонлигини зўравон қуввати эмас, муносабатларни бошқариш қилиб қўяди. Чунки инсонларнинг энг олий мурожаат манбайи ҳоким эмас, шариат ҳукмидир. Демак, шариат ҳокимнинг ҳам, халқнинг ҳам мурожаат манбайи, ҳақ билан ботилни ажратувчи тарозисидир. Ҳоким фақат инсонларнинг муносабатларини шариат аҳкомлари билан бошқарадиган бошлиқдир, холос. Шунинг учун ҳам шариат уни бошлиқ деб атаган.

Аллоҳ Таоло айтдики:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا یُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ یُحَكِّمُوكَ فِیمَا شَجَرَ بَیۡنَهُمۡ

Парвардигорингизга қасамки, «Йўқ, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларида сизни ҳакам қилмагунларича мўмин бўла олмайдилар».

Бу билангина кифояланиб қолмай, шариатни ҳакам қилишга қўшимча дилда чиқарилган ҳукмдан бирор ғашлик бўлмаслигини ва унга мутлақ таслим бўлишни шарт қилди. Оят давоми айтдики: «Сўнг сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч бир танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар».

Бу шариат ҳукмининг устиворлигини рўёбга чиқаришга ундаш борасидаги тасаввур қилинадиган нарсанинг Энг етугидир. Бунга қўшимча Қуръон шариат ҳукмининг устиворлигини халқ билан ҳоким орасидаги алоқаларга ҳам ҳукмрон бўлишини амр этди. Айтдики:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

„Эй мўминлар, Оллоҳга итоат қилинг ва Расулига ва ўзингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз. Бордию бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз агар ҳақиқатан Оллоҳга ва Охират кунига иймон келтирсангиз уни Оллоҳга ва Расулига қайтарингиз. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир”. [4:59]

Шундай қилиб Қуръон халқ ва ҳокимни arap бирор нарсада тортишиб қолсалар у нарсани Оллоҳ ва Расулига қайтаришга амр этди ва буни иймоннинг аломати деб белгилади. «Бас уни Оллоҳга ва Расулига қайтарингиз» деди. Бунинг сўнгидан эса «arap Оллоҳга ва Охират кунига иймон келтирсангиз» деб иймонни шарт қилди. Шу билангина кифояланиб қолмай, балки бу амални: “шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир” деган сўзлар билан мадҳ этди. Бу ишни шариат ҳукмига қайтаришдаги Қуръоннинг таъкид ва қатъийлигига далолатидир. Бу эса, шариат ҳукмининг устиворлигини рўёбга чиқаришнинг энг етугидир. Мана шуларнинг барчасидан шариат ҳукми устиворлигини рўёбга чиқаришнинг Ислом назарида нақадар аҳамиятли экани маълум бўлади.

Туркистон

NO COMMENTS