Ўсмирлар ўртасидаги зўравонликларни қандай тўхтатиш мумкин?

0
69

Ўсмирлар ўртасидаги зўравонликларни қандай тўхтатиш мумкин?

Сўнгги пайтларда Қирғизистонда мактаб ўқувчилари ўртасида содир бўлаётган низолар туфайли одамларнинг ҳаётдан кўз юмиш ҳолатлари кузатилмоқда. Улардан бири Бишкек шаҳридаги 72-сонли ўрта мактабда, иккинчиси эса Ўш вилоятининг Қора-Сув туманидаги мактабда содир бўлди. Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасидаги можаролар Нориннинг Жумғол туманида, шунингдек, Ўзган тумани ва Боткен шаҳрида ҳам содир бўлган.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилда вояга етмаганлар томонидан 1552 та жиноят содир этилганлиги қайд этилган. Ўтган йили ўсмирлар ўртасидаги муштлашув оқибатида икки киши, 2025 йилнинг бошидан буён эса 3 киши ҳалок бўлган. Қирғизистонда ўтган йили ўн ойда 75 нафар бола ўз жонига қасд қилди. Болаларнинг яқинларига кўра, уларнинг ўз жонига қасд қилишларига муҳитдаги безорилик ва мактабдаги зўравонлик хатти-ҳаракатлар сабаб бўлмоқда.

Қирғизистон Омбудсман институти 2023 йили мамлакат бўйлаб мактабларда мониторинг ўтказган эди. Институтнинг жорий йил январ ойида берган баёнотига кўра, сўровларда иштирок этган ўқувчиларнинг 50 фоизи мактабда безорилик ва зўравонлик борлигини айтишган.

Изоҳ:

Бугунги кунда Қирғизистон ва бошқа барча мамлакатларда қўлланилаётган таълим дастурлари ё тўғридан-тўғри Ғарбдан олинган ёки Ғарб тамойилларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурлардир. Шу боис мазкур дастурларда ёшларга “Ислом ақидаси, Қуръони Карим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, Ислом тарихи, саҳобалар ҳаёти” каби Ислом маданиятини ўргатувчи дарсликлар мавжуд эмас. Буларнинг ўрнига талабалар учун асосий қўлланма сифатида демократик қадриятлар таълим дастурларига киритилган. Қолаверса, матбуот воситалари, кинофильмлар ва ижтимоий тармоқлар орқали жанжаллар ва зўравонликлар ўрнак сифатида тарғиб қилиниб, ўсмирларнинг турмуш тарзига тиқиштирилмоқда. Натижада жамиятдаги бузуқ қонунлар ва  бузуқ муҳит таъсирида ўсмирлар ўртасида рекетчилик, зўравонлик ҳолатлари кўпайиб боряпти.

Аслида, мусулмон ёшларга Қуръон ва Суннат асосида ишлаб чиқилган ва Ислом нуқтаи назаридан келиб чиққан билимлар берилиши лозим. Зеро, бундай дастур ёшларни Ислом маданияти асосида тарбиялаш, ўз динини онгли равишда англаш имконини беради. Шу асосда гуманитар фанлар, аниқ фанлар, технологик билимлар ўқитилса, жамият тараққиётига ва инсониятнинг юксалишига ҳисса қўшадиган ёшлар етишиб чиқади. Бу ёшлар Ислом аҳкомларини таълим олиш орқали зўравонлик шариатимизда қатъиян ман этилганлигини ўрганади. Шунингдек, мусулмоннинг жони, қони ва мол-мулки ҳаром эканини ҳам билиб олади. Ислом таълим бериш билан бирга амал қилишни ҳам талаб қилади. Бинобарин, ўқувчилар мактаб ёшидаёқ ақлияси ва нафсияси Исломга асосланиб улғаяди. Шундай экан, ёшларнинг ва бутун жамиятнинг фаровонлиги Исломни ҳаётга татбиқ этишга боғлиқдир.

Нурдин Асаналиев

NO COMMENTS