Адашганни қамаш керакми ёки унга Исломни ўргатишми

0
161

Адашганни қамаш керакми

ёки унга Исломни ўргатишми

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўрта Осиё халқлари, шу жумладан қирғиз Эли ҳам етмиш йил атеистлар даврида яшаб, Исломдан умуман бехабар қолишди. “Дин афюндир”- деган сиёсат асосида иш бошлаган совет ҳукумати 1937 йилга келиб оммавий қирғин қилди, нафақат олимларни, балки Аллоҳга ишонганки инсонни қиличдан етказишди, динни бутунлай йўқотиш учун мақсимал даражада иш олиб борди. 1943 йиллари уриш сабабли озгина енгиллик қилинди, олим ва толиби илмларнинг ишларига кўз юмилди, масжидларни очилишига рухсат берилган бўлса-да, Исломга қарши курашиш оммавий бўлиб, газета-журналларда, бола боғчалару-мактабларда, институт-университетларда, кейинчалик радио-телевидениялар орқали бир лаҳза ҳам тўҳтамади, ҳатто домлаларни тайёрлайдиган мадрасаларда ҳам: биз сизларни динни йўқотиш учун ўқитяпмиз – деган асосда таълим беришди, чунки атеистик идалогия шуни тақозо қилар эди. Хужраларда яширинча таълим олган устозларимизни ва уларни илмидан фойдаланиб қилганларни ҳисобга олмаганда деярли ҳамма Исломдан бехабар қолди.

1990 йилларга келиб, СССР парчаланганидан кейин давлат томонидан олиб борилаётган атеистик ташвиқотлар тўҳтади. Совет даврида қоралаб келинган, яъни фақат капиталистларни жиғилдонини тўйдиришни, ҳеч қачон тўймайдиган очкўзликларини қондириш йўлида оддий халққа зулм қилишидан, юрт бойликларини, ҳатто ўзга халқларнинг бойликларини талон-тарож қилиб, фақат ўзларигина фаровон яшашини мақсад қиладиган зўравонларни тузуми деб 70 йил таълим берилган, қораланган “демократия”ни бизларга ихтиёрий-мажбурий қабул қилдиришди, сизлар мусқатил бўлдинглар, бир кунни “истиқлол байрами” қилиб белгиланглар, янги конституцияни Европа давлатларидан нусҳа кўчириб, ўзингларга мослаштириб ишлаб чиқинглар-да, ўзингларча яшанглар, чегарангларни аниқлаб олинглар – деб, янгича услуб билан бошқаришга ўтишди.

Ўрта Осиё халқлари: эътиқодимиз, Китобимиз, Пайгамбаримиз, қибламиз бир, асосий урф-одатлартмиз бир ҳил, тилларимиз ҳам бир бирига яқин деган асосда бирлашиб, “Туркистон” деган давлатни қилишимиз керак, шунда ҳеч кимга қарам бўлмайдиган кучли давлат қурамиз деган фикр кучайиб бораётганини кўришгач, дарҳол ўзбек, қирғаз, тожик, қозоқ халқларини миллатчилик асосида бир бирига қарши қўзғадилар, неча йиллар тинч-тотув, яхши қўшничилик, қудачилигу-дўстлик асосида яшаб келган халқларда тўс-тўпалонглар чиқаришди, қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларни, қарияларни, аёллар ҳатто ёш болаларнинг қонлари тўкилди. Мақсад сейкс-пико режасининг Русларга қолдирилган томони асосида ишлаб чиқилган сунъий чераларни сақлаб қолиш, бирлашиб, кучли давлат қуришимизни олди олиш эди.

Ўз режалари бўйича жирканч демократияни қабул қилишимиз учун: “демократияда дин эркинлиги бор, ҳар ким ўз фикрини айта олади, давлат рахбарини, яъни президентни халқ сайлайди, ҳар қандай шахс эркин яшайди, ҳамма мулк элдики бўлади” – деган ёлғон-алдовлар билан янгича ҳаётга одатлантирди.

Динга ҳам эркинликлар берилди, аста-секин масжидлар мусулмонлар билан, айниқса, ёшлар билан тўла бошлади, Қуръон-ҳадис илмларини ўрганиш, соқол қўйиш, фарзандларини қори-илмли қилиш, ота-онасини ҳаж-умра каби сафарларга жўнатишлари, аёл-қизларнинг рўмол, жилбоб қийишлари ҳам кучаймоқда, халқ узоқ йиллар йўқотиб қўйган Исломига қайтмоқда. Лекин мактаб ва олий ўқув юртларининг программаларида ҳам, масжидларда ҳам – ибодат, одоб-ахлоқни ҳисобга олмаганда – Ислом системасини тушунтириш ишлари йўлга қўйилмаяпти. Жамиятга, эканомика, ижтимо, бошқарув каби кўпчиликка алоқадор исломий ечимларни, Ислом тарихини, бизга Исломни келиш тарихини таълим бериш 30-35 йилдан бери йўлга қўйилмади.

Элимиз, асосан ёшлар Исломни Миср, Саудия ёки Туркия каби бошқа юртлардан ёки интернетдан ўрганишга ҳаракат қилишяпти. Ўзаро талаш бўлган масалаларнинг жавобини топганлар ижтимоий алоқа воситаларида, группаларда ўртоқлашди, бир-бирларига етказишди. Пул учун, ўз фойдасини ўйлаб бузуқлик, зино, бачавозлик, бангилик каби иллатларни ривожлантирадиган роликлар, кинофилмлар кўпайганлиги сабабли бир-бирларимизни иймонда сақлаб қолайлик деб, иймонни, шариатни, исломий туйғуларни кучайтирадиган материалларни тарқатиш ҳам 2009 йилга келиб қонунан тақиқланди, ошна-оғайниларини, ёшларни ҳар ҳил бузуқликлардан сақлаб қолиш учун диний темаларни тарқатиш ҳам жиноятга айланди, янги қонун билан ҳатто сақлаш ҳам жиноят.

Ибодатга ёки шахсий масалага алоқадор ишларда деярли қаршилик йўқ, лекин асосий муаммо бошқаларга қилинадиган муомиларда, масалан: намоз ўқимай, бузуқилик, зино каби жирканч ишлар билан шуғулланиб юрган, маст қилувчи ичимликларни, наркотик моддаларни истемол қилаётган дўстларимизга қандай муомила қилишимиз тўғри бўлади?

Уларни Аллоҳ Таоло бузуқликдан қайтаргунича кутишимиз керакми ёки Ҳаж сурасининг 10-Оятида келган:

ذَ ٰ⁠لِكَ بِمَا قَدَّمَتۡ یَدَاكَ وَأَنَّ ٱللَّهَ لَیۡسَ بِظَلَّـٰمࣲ لِّلۡعَبِیدِ

Бундай бўлиши ўз қўлларинг тақдим қилган нарсалардандир. Албатта, Аллоҳ бандаларга зулм қилгувчи эмасдир, каби оятлар асосида “амру-маруф ва наҳий мункар” ва насиҳат қилиш зарурми? Ёки бу таслим бўлиб, рози бўлишимиз керак бўлган Қазо ишларданми, яъни ҳидаят ва залолат Аллоҳ Таолоданми ёки инсонларнинг ўзларига боғлиқми, дунё ҳаётида ҳидоятни танлаб, жаннат учун ҳаракат қилиш ёки дўзахдан сақланиш инсоннинг ихтиёрий ишими ёки Аллоҳ Таолонинг хоҳиш-иродасими?

Исломдаги қатъий ҳукмни инкор қилиш куфр, уларни таоми, никоҳи жоиз эмас бўлиб қоладими ёки бошқачами, яъни қуйидаги оятлардан кайсинисига тўғри келади? Аллоҳ Таоло айтади:

 فَلَا تَخۡشَوُا۟ ٱلنَّاسَ وَٱخۡشَوۡنِ وَلَا تَشۡتَرُوا۟ بِـَٔایَـٰتِی ثَمَنࣰا قَلِیلࣰاۚ وَمَن لَّمۡ یَحۡكُم بِمَاۤ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُو۟لَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡكَـٰفِرُونَ

… Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Менинг оятларимни арзон баҳога сотманглар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир [5:44].

 وَمَن لَّمۡ یَحۡكُم بِمَاۤ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُو۟لَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلظَّـٰلِمُونَ

…Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир.  [5:45].

 وَمَن لَّمۡ یَحۡكُم بِمَاۤ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُو۟لَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡفَـٰسِقُونَ

… Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир. [5:47]. Шу оятлардан қай бирига тўғри келади?- деган эътиқодга алоқадор саволларга: улар алдов, ёлғон, тўҳмат каби Қуръонда ҳаром қилинган ишларга одатланиб олишиб, ишондан чиққанлигидан уларни “фосиқ”лар деймиз. Элга, бойу-камбағалларга зулм қилганликларидан “золим”лар деймиз, кофирлар эмас, чунки жуда кўп фарз-вожибларни қилишмасалар ҳам, ҳаромларни қилишса-да, улар Исломни инкор қилишмаяпти, фақат билмасдан хатоларга йўл қўйишяпти, уларга етарли, тушунарли қилиб етказилгандан кейин, ҳар бир гап-сўзинглар тарозига қўйилади, ё жаннатга ёки жаҳаннамга киришларинга сабаб бўлади, жаннат калити бўлади ёки дўзаҳда азобланишларига ҳужжат эканлиги тушуниб туриб, инкор қилишса ўшанда кофир бўлишади.

Ёлғиз аёл таксига ёки номаҳрам одамнинг машинасига чиқиши, кридит олиш, биткоин, криптовалюта каби электрон пуллар савдоси, тармоқ маркетинги, электрон бизнес, хиссадорлик, кооператив каби шерикчиликлар, суғурта қилдириш ва давлат томонидан буларни ҳужжатлаштириш, яъни шу ширкатларда ишлаш, тилла-кумуш тақинчоқларни насияга сотиш ҳалолми, тирик одам аъзоларини, қонини сотиши ёки бировга бериши, яъни донорлик қилиш, ўликларни аъзоларини олиш каби масалаларнинг ҳукми ҳанафия мазҳабида қандай?

Уламолар кенгаши, муфтиёт, яъни олим-домлалар шу каби масалаларнинг ечимини баён қилиниши керак, айниқса, рамазон келаяпти, масжидлар мусулмонлар билан обод бўлади, шайтонлар кишанланади, кўпчиликка Исломни ўргатишга, ўрганишига қулай фурсат, бунга имомлар тайёрланиши керак.

Исломни ҳаёти учун асос қилиб олганлар – мадрасаларда Исломдан таълим олган толиби илмлар қўшилганда ҳам – элнинг 1% ни ҳам ташкил қилмайди, кўпчилиги Қуръонни ёдлаганлару, Исломдан бехабар, даъватчи бўлганларнинг кўпчилиги ҳам исломий олий ўқув юртларида Исломни етарли даражада ўрганишган эмас. Лекин саҳобаи-киромлар каби қуйидаги ҳадисдаги дуога биз ҳам қўшилиб қолайлик деб, билган нарсаларига қаттиқ амал қилишга, қўлларидан келганича, имкони борича ўрганган ҳукмларини яқинларига етказишга ҳаракат қилишяпти. Росулуллоҳ с.а.в. шундай деб дуо қилганлар:

نضَّرَ اللَّهُ امرأً سمِعَ مقالتي ، فبلَّغَها ، فرُبَّ حاملِ فِقهٍ ، غيرُ فَقيهٍ ، وربَّ حاملِ فِقهٍ إلى من هوَ أفقَهُ منهُ

Мени сўзимни эшитиб, сўнг уни бошқаларга етказган инсонни Аллоҳ юзини ёруғ(чиройли, нафис) қилсин. Баъзилари фақиҳ(шаръий ҳукмларни билувчи олим) бўлмасалар ҳам фиқҳ(шаръий ҳукм)ни етказуачидир, баъзилари ўзидан фақиҳроқ бўлган кимсага етказувчи. Ибн Можжа ривояти.

Биз ақидани – инсон ҳаётигинг асоси, уни кофир ёки мусулмон деб ажратадиган далил деб биламиз. Исломни тан олса мўмин-мусулмон, Уни ёки асосларини, ундаги бирорта қатъий ҳукмни инкор қилса кофир бўлади. Мотурудия, Насафий ёки Тоҳовия деб ҳар қанча номланмасин, Ислом гуллаб-яшнаган даврлардаги етук олимлар ўртасида бўлган баҳсларни, улар ўртасидаги фарқни кўтариб, улардан кимиси тўғри эканини исботлашни, бахслашишни жоиз эмас деб биламиз, чунки Аллоҳ Таоло ақидада мавзусида асос қилиб фақат қатъийларни олишимизга буюрган, гумонга эса эргашишдан қайтарган: Аллоҳ Таоло ақида мавзусидаги бир неча оятларда гумонга эргашишни қоралаган, масалан:

إِنۡ هِیَ إِلَّاۤ أَسۡمَاۤءࣱ سَمَّیۡتُمُوهَاۤ أَنتُمۡ وَءَابَاۤؤُكُم مَّاۤ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلۡطَـٰنٍۚ إِن یَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَمَا تَهۡوَى ٱلۡأَنفُسُۖ وَلَقَدۡ جَاۤءَهُم مِّن رَّبِّهِمُ ٱلۡهُدَىٰۤ

У(бут)лар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)лар Роббиларидан ҳидоят келганига қарамай гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос [53:23].

Уламолар кенгаши, муфтиёт ҳодимлари элга исломий ечимларни – майли ўзинглар қабул қилган – Мотурудий ақидаси асосида, ҳанафия мазҳаби бўйича ечиб беришинглар зарур. Биз куфр эътиқодларидан, инсонлар ўйлаб топган тузумлардан қайтарамиз. Лекин Исломга асосланган, саҳиҳ ижтиҳоддан келиб чиққан ҳар қандай амалга, ҳаракатга қаршилигимиз йўқ. Мусулмонлар ҳаётларида дуч келишаётган ишларини шаръий ҳукмларини билишни, топган ризқларини ҳалол бўлишини хоҳлашади, Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаёт тарзини билишга интилишади.

Ҳукумат ҳам сиз уламоларни бир жойга тўплаб, муаммоларни ечиб беришга, давлат томонидан ёрдам беришга, даъватни тартиб билан кучайтиришга чақиришди. Фосиқлик қилишмасдан, айтган сўзлари рост бўлса, Исломга бўлган эътиборидан билинади, қалбларидагини билмаймиз, лекин ошкор қилган гап-сўзлари шунга далолат қилади.

Эй уламолар кенгаши аъзолари ва муфтиёт ҳодимлари!

Ҳозир бўлаётган сиёсатга асосий жавобгар сизларсизлар, Чунки президент ҳам, депутатлар ҳам, ҳукумат вакиллари ҳам сизлардан сўраб иш қилишяпти.

Халк Исломни ўрганишни, тўғри йўлни, ҳидоят йўлини топишни хоҳлашади, лекин даъватчиларни қамаш, минбарлардан қувиш, уларни элга: террорист, экстиртмистлар, буларни қамаш керак – деб, тўҳмат-ёлғонлар тўқиб душман қилиш билан муаммо ечилмайди. Муаммо элди бўлиб, оммани даъватчиларга қарши қилиш билан эмас, балки даъватчилар ҳам, домлалар ҳам адашиб кетмасликлари ҳамда бошқаларни ҳам адаштирмасликлари учун уларга фақат китобга асосланиб ўргатишларини, ҳамда далил билан даъват қилишларини талаб қилишинглар кифоя.

Аммо ёшлар Исломни, уни бизларга келиб қолиш тарихини, ақида-мазҳабларни, усул фиқҳ илмларини, таклифий ёки вазъий ҳукмларни, ижтиҳод шартларини, араб тили, ҳадис илмларинии мактабданоқ тўғри тушунишлари учун таълим программасида Ислом асосий ўринга қўйишларини ҳукуматдан талаб қилишинглар керак, чунки ёшларни тўғри йўлда юришлари асосий иш, яхши яшаш эса, тўғри ҳаёт тарзини танлашнинг самараси.

Тўғри яшашни таълим бериш, ҳаммага тўғри йўлни ўргатиш авваллари росул ва пайғанбарларнининг асосий васифаси бўлган. Ҳозирда пайғамбарлар йўқ, энди келмайди ҳам, охиргиси Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам бўлди. Бу вазифа Ислом уламоларига Росулуллоҳ с.а.в.дан мерос бўлиб қолди, энди бу масъулият олимлар, яъни уламолар кенгаши ва муфтиёт зиммасида. Аллоҳ Таоло айтади:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوا۟ لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفۡعَلُونَ ()كَبُرَ مَقۡتًا عِندَ ٱللَّهِ أَن تَقُولُوا۟ مَا لَا تَفۡعَلُونَ

Эй, иймон келтирган зотлар, Нима учун қилмаган нарсангизни гапирасиз. Қилмаган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир. [61:2-3].

Ҳукуматга ҳам, хуқуқ-тартибот органларига ҳам қилаётган ишларини, нотўғри сиёсатларини, яъни Қуръонга, Аллоҳ Таоло Оятларига, Динга қарши бўлиш оғир гуноҳ, икки дунё халокати эканини, эшик-деразаси бўлмаган икки метрлик жойга берганидан бошлаб ҳар бир ишларига, зулмларига жавоб бериш бошланади деб эслатишинглар, қониқарли қилиб тушунтиришинглар керак. Зулмларидан, нотўғри сиёсатларидан қайтишмаса, эл олдида ўзингларни оқлаб, Охиратга ҳужжатингларни тайёрлаб қўйиш билан Росулуллоҳ с.а.в.ни йўлига эргашган ҳақиқий меросхўрлари бўласизлар.

Қолаверса, инсонни эътиқодини, тушунчасини қамаш, уриш, калтаклаш балан ўзгартириб бўлмаслигини, айниқса, Аллоҳга ишонган, унинг ҳукмларини ҳаётига асос қилганларни ўлим ҳам қайтара олмайди деб, Исломда мажбурлаш йўқлигини, мусулмонга зулм қилиш оғир гуноҳ эканини тушунтириш керак. Хуқуқ-тартибот органлари ҳам умматнинг бир бўлаги, Аллоҳимиз, Китобимиз, Пайғанбаримиз, қибламиз ҳатто мозоримиз ҳам битта, бир юрт фарзандларимиз. Улар ҳам Исломини ўрганишни хоҳлашади, Охират ҳаётига ишонадилар, шунинг учун уларга динга қаршилик қилиш, мусулмонларни бир-бирига қарши қўйиш куфрни режаси деб фикрлатиш, зулмдан қайтариш керак. Анас ибн Молик р.а. Росулуллоҳ с.а.в.дан шундай ҳадис ривоят қилади:

انْصُرْ أَخَاكَ ظَالِمًا أَوْ مَظْلُومًا، قالوا: يا رَسُولَ اللَّهِ، هذا نَنْصُرُهُ مَظْلُومًا، فَكيفَ نَنْصُرُهُ ظَالِمًا؟ قالَ: تَأْخُذُ فَوْقَ يَدَيْهِ

Биродарингга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер. Шунда: эй, Росулуллоҳ, мазлум бўлганда ёрдам беришимиз тушунарли. Аммо золим бўлганда қандай ёрдам берамиз – деб сўрашди. Зулмидан уни ушлаб қоласан, шу унга қилган ёрдамингдир – дедилар. Бухорий ривояти.

Ноҳақликлардан, золимларни зулмларидан тўҳтатиб қолишни Росулуллоҳ с.а.в. буюряпти. Аллоҳ Таоло айтади:

 وَتَعَاوَنُوا۟ عَلَى ٱلۡبِرِّ وَٱلتَّقۡوَىٰۖ وَلَا تَعَاوَنُوا۟ عَلَى ٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡعُدۡوَ ٰ⁠نِۚ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَۖ إِنَّ ٱللَّهَ شَدِیدُ ٱلۡعِقَابِ

Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ жазоси шиддатли зотдир. [5:2].

Абу Масрур ибн Муҳаммад

NO COMMENTS