Ҳизб ўзи нима

0
261

Ҳизб ўзи нима  

بسم الله الرحمن الرحيم

Шу кунларда “ҳизб ўзи нима”, “қандай мақсадни ишга ошириш учун ҳаракат қилади”, “унинг аъзолари кимлар”, “ҳизбийлар қандай инсонлар”, “ҳизб бўлиши шартми” деган саволлар яна кўпайиб қолди. Шунинг учун ҳизбни, унинг шаръий ҳукмини, мақсадини, унга қандай инсонлар аъзо бўлган ёки аъзо бўлиши мумкинлигини қисқача баён қилиб беришни тўғри деб билдик.

Ҳизб – мабдаъга иймон келтириб, уни ҳаётга олиб келиш учун жиддий ҳаракат қилаётган мўмин-мусулмонлардан ташкил топган сиёсий уюшма. Ҳизбни тушуниш учун таърифдаги ҳар бир сўзни яхши тушуниш керак:

а) Мабдаъ. Мабдаъ ўзидан тузум келиб чиқадиган ақлий ақида, у икки бўлакдан: фикрат ва тариқатдан ташкил топган бўлиб, дунё ҳаётида қандай яшаш тўғрисидаги бир лойиҳа. Бу умумий таъриф бўлиб, у социализмга ҳам, капитализмга ҳам, Исломга ҳам тўғри келади, яъни учови ҳам мабдаъ.

Исломга нисбатан фикрат – ақида, яъни Аллоҳ Таолога, Ўзи баён қилган ҳамма сифатларига, Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – ни Аллоҳнинг элчиси эканига, Қуръонга ва ундаги ҳамма хабарга дунё ҳаётининг асоси деб ишониш, ҳамда Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаёт тарзи, яъни қандай яшасак Аллоҳ рози бўлади, Аллоҳ бандаларидан қандай яшашларини талаб қилганлиги тўғрисидаги шаръий ҳукмларнинг тўплами.

Тариқат. Аллоҳ Таоло рози бўладиган ўша ҳаёт тарзини амалга ошириш, яъни 0 дан бошлаб, ҳаётга олиб келиш, уни йўқ бўлиб кетишидан, бузилиб кетишидан сақлаб қолиш ва Ер юзидаги Аллоҳнинг бошқа бандаларига етказиш йўлларини – бир сўз билан – тариқат дейилади.

Ислом тариқати ҳам фикрати каби, инсонлар ақлидан ишлаб чиқилган эмас, балки ҳаммаси Аллоҳ Таолонинг ҳукмларидир. Аллоҳ Таоло ҳар бир нарсани ҳукмларни баён қилган, Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – ҳамма нарсани: фикратни ҳам, тариқатни ҳам ўргатиб, ўз ҳаётида амалга ошириб кетган ва Қиёмат куни шу ҳақида гувоҳлик беради. Ундан бошқасини Аллоҳ Таоло қабул қилмайди, рози бўлмайди.  Аллоҳ Таоло айтади:

وَیَوۡمَ نَبۡعَثُ فِی كُلِّ أُمَّةࣲ شَهِیدًا عَلَیۡهِم مِّنۡ أَنفُسِهِمۡۖ وَجِئۡنَا بِكَ شَهِیدًا عَلَىٰ هَـٰۤؤُلَاۤءِۚ وَنَزَّلۡنَا عَلَیۡكَ ٱلۡكِتَـٰبَ تِبۡیَـٰنࣰا لِّكُلِّ شَیۡءࣲ وَهُدࣰى وَرَحۡمَةࣰ وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِینَ

(سُوْرَةُ النَّحْلِ, 89-آية)

Ҳар бир умматга ўзидан гувоҳ олиб келган кунимизда сени анавиларга (умматингизга) гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга китобни ҳар бир нарсани баён қилувчи этиб, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик. (Яъни, қиёмат куни ҳар бир умматга Пайғамбарини гувоҳ этганимиздек, сени ҳам умматингга гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга Қуръони Каримни нозил қилишдан мақсад ҳар бир нарсани баён қилиб беришдир. Қуръон мўминлар учун Аллоҳнинг раҳматидир, мусулмонлар учун ҳидоятдир. Қуръони Карим мўминлар учун хушхабардир, уларга иймонлари орқасидан келадиган яхшиликлар хушхабарини беради) [16:89].

 Яна шундай дейди:

وَأَنَّ هَـٰذَا صِرَ ٰ⁠طِی مُسۡتَقِیمࣰا فَٱتَّبِعُوهُۖ وَلَا تَتَّبِعُوا۟ ٱلسُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمۡ عَن سَبِیلِهِۦۚ ذَ ٰ⁠لِكُمۡ وَصَّىٰكُم بِهِۦ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ

Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд тақво қилсангиз. (Дунёдаги ягона тўғри йўл–Аллоҳнинг йўли. Инсон эргашмоғи лозим бўлган бирдан-бир йўл–шу йўл. Ундан бошқа йўлларнинг ҳаммаси нотўғри йўллар. Ким уларга ёки улардан бирортасига юрса, адашади. Нотўғри йўлга юрганлар Аллоҳнинг йўлидан адашган бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу нарсаларни бажаришга ҳукм қилиши ҳам бандалар тақво қилиб, тўғри йўлни топишлари учундир) [6:153].

Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – дан Оиша р.а. ривоят қилади:

من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه، فهو ردٌّ

Кимки бизнинг шу ишда ундан бўлмаган нарса қўшса у рад қилинган. Муслим ва Бухорий ривоятлари. Имом Муслимнинг яна бир ривоятида:

من عمل عملًا ليس عليه أمرنا، فهو ردٌّ

Кимки бизни амримиз бўлмаган ишни қилса у рад қилингандир – деган ҳадиси келган.

Фикрат ва тариқатга алоқадор шаръий ҳукмларни зарурийларини “иқтисод низоми”, “ижтимо низоми”, “талим-тарбия низоми”, “бошқарув низоми”, “ички-ташқи сиёсат”, “жазо чоралари низоми”, “соғлиқни сақлаш низоми” каби алоҳида-алоҳида қилиб, китоб шаклида ишлаб чиқилган ва оммага уларни тарқатганмиз, хоҳловчиларга, ўрганиб чиқишни мақсад қилганларга муаммо йўқ. Уни ўрганишга биз ёрдам берамиз, иншоАллоҳ. Бизни Умматга етказишимиз керак бўлган яширинча нарсамиз йўқ, ҳаммаси сайтларимизда бор.

 Шунинг учун ҳизбнинг қиладиган ишини Куръон ва ҳадисларга асосланган ҳолда қисқача “ҳизбут таҳрирнинг ўзгаришдаги манҳажи” номли китобимизда баён қилганмиз.

б) Мабдаъга иймон келтириш эса, Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаёт тарзи(фикрат)ни, ҳамда уни ҳаётга олиб келиш, сақлаб туриш ва бошқа халқларга етказиш йўли(тариқат)ни муфассал ўрганиб, угина ҳақ деб, Қуръон ва Суннатдан олинмаган, уларга асосланмаган бошқа ҳаёт ишларини ботил, ноҳақ деб ишонишдир. Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – дан Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади:

الإِيمانُ بضْعٌ وسَبْعُونَ، أوْ بضْعٌ وسِتُّونَ، شُعْبَةً، فأفْضَلُها قَوْلُ لا إلَهَ إلَّا اللَّهُ، وأَدْناها إماطَةُ الأذَى عَنِ الطَّرِيقِ، والْحَياءُ شُعْبَةٌ مِنَ الإيمانِ

Иймон етмиш қанча ёки олтмиш қанчадир бўлак бўлиб, энг афзали “ла илаҳа иллАллоҳ” калимаси ва энг қуйиси йўлдан зарарли нарса олиб ташлаш, ҳаё ҳам иймондан бир бўлакдир. Имом Муслим ривояти.

Шунинг учун Исломга тўлалигича ёки ундаги бир қатъий ҳукмни инкор қилиш куфр бўлади, унга тўлалигича ишониш мўминлик, таслим бўлиш мусулмонликдир.

Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантиради:

لا يُؤمِنُ أحدُكُم حتَّى يكونَ هواهُ تَبَعًا لما جئتُ بهِ

Хоҳиш-истаглари мен олиб келган нарсага тобеъ бўлмагунча бирортангиз мўмин бўлолмайсиз. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оъс р.а. ривоят қилган.

в). Исломни фикрат ва тариқатини ўрганиб, уни ҳақ эканига ишонган ва ҳаётнинг ҳамма соҳасига: ибодат, одоб-ахлоқ, шахсий, оилавий, жамоий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳоказоларга Исломни олиб келиш учун жиддий бел боғлаган, маломатчиларни гап-сўзлари, тана-маломатларидан, золимларни зулмидан кўрқмасдан яна Исломни тўлалигича ҳаётга қайтаришга, Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларининг ишини давом эттиришга онд берган мўмин – ҳизбийдир, яъни Исломни бошқаларга етказиш билан Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – нинг меросхўрларидир.

Ҳулоса қилиб айтсак, ҲИЗБ – Исломни ўрганиб, уни тўлалигича ҳаётга қайтаришга фикрий-сиёсий иш олиб бораётган мўмин-мусулмонлар жамоати, хозирги истилоҳда: исломий сиёсий партия – дейилади.

г). Ҳизбни ташкил қилиш Аллоҳ Таолонинг бандаларидан талаб қилган фарз ҳукмидир, уни инкор қилиш қуйидаги оятни инкор қилиш бўлади:

وَلۡتَكُن مِّنكُمۡ أُمَّةࣱ یَدۡعُونَ إِلَى ٱلۡخَیۡرِ وَیَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَیَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۚ وَأُو۟لَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ

Сизлардан яхшиликка(яъни Исломга) даъват қиладиган, амри маъруф–наҳйи мункар қиладиган бир уммат(жамоат) бўлсин. Ана ўшалар улар нажот топгувчилардир. [3:104].

Ўзининг зиммасига юкланган шарафли ва буюк вазифасини бажара оладиган Ҳизбни ташкил қилиш билан Аллоҳ Таолонинг фарзи бажарилади. Яъни уни ташкил қилиш фарзи: унга аъзо бўлиб, жиддий ҳаракат қилиш билан ёки аъзоларини кўпайишига, вазифасини адо қилгунларига қадар уларга ўзидаги имкониятини ишга солиб ёрдам бериш билан зиммаларидаги Аллоҳ Таолонинг фарзи адо бўлади. Унга бепарво бўлганлар нажот топмайди, яъни Аллоҳ Таолонинг азобидан қутилолмайди. Шундай буюк, асосий фарз, икки дунёда нажот топишимиздин асоси. Уни йўқ қилишга уринаётганларнинг аҳволи нима бўлишини, кимга қарши чиқаётганини ўзингиз тасаввур қилиб кўринг. Аллоҳим ўшандай инсонлар сабабли юртларимизга балолар юборишингдан Ўзингдан паноҳ сўраймиз.

Демак, олдимизда икки йўл: демократия номи билан куфр ёки Ислом бор, натижа дўзаҳ ёки жаннат. Ҳаёти учун йўллардан бирини танлашга Аллоҳ Таоло бизларга ақл, ихтиёр, имконият берди ҳамда жаннатга олиб борувчи ягона йўл бўлган Куръон ва ҳадисларни етказиб қўйди. Аллоҳ Таоло бандаларига зулм қилмайди:

ذَ ٰ⁠لِكَ بِمَا قَدَّمَتۡ أَیۡدِیكُمۡ وَأَنَّ ٱللَّهَ لَیۡسَ بِظَلَّامࣲ لِّلۡعَبِیدِ

Бундоқ бўлишлиги, сизнинг ўз қўлингиз ила қилганингиз туфайлидир. Албатта, Аллоҳ бандаларига зулм қилувчи эмас. [3:182].

Гориб

NO COMMENTS