Ҳақиқатни текшириб, нотўғрисини аниқлаб олинг

0
328

Ҳақиқатни текшириб, нотўғрисини аниқлаб олинг

Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ

“Эй муминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар!”. [49:6]

Эй Қирғизистоннинг мусулмон халқи! Аллоҳ Таоло Бу оятда мусулмонларга, жумладан, сизларга ҳам “Эй иймон кетирганлар, эй мўминлар”, деб хитоб қилмоқда. Шунингдек сизларга фосиқлар тарқатаётган хабарларнинг ҳақиқатини аниқлаб, нотўғрисини ажратиб олишни буюряпти.

Маълумки, айни пайтда ҳукумат оммавий ахборот воситалари орқали Ҳизб-ут-Таҳрир Исломий сиёсий партияси ҳақида турли хабарларни тарқатмоқда. Бундан аввал ҳукумат динимизга қарши қонун қабул қилмоқчи бўлганида Қирғизистондаги Ҳизб унга қарши ахборот кампанияси уюштириб, натижада ўнлаб йигитларимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. Бу каби зулмкор тадбирлар бугунги кунгача давом этиб келмоқда. Айни пайтда давлат томонидан ахборот ҳужуми кампанияси ҳам олиб борилмоқда. Бу кампаниядаги туҳматларга ойдинлик киритиб, ҳақиқатни аниқлаб олиш эса сизнинг зиммангизда.

Авваламбор бу хабарларни ким тарқатаётганига эътибор беринг. Албатта, бу иш ҳукумат томонидан амалга ошириляпти. Ҳукумат расмийлари эса аниқки, Аллоҳнинг шариатидан бошқа қонунлар билан ҳукм юритадиган ҳукмдорлар бўлиб, улар фосиқ ҳисобланади.

Аллоҳ Таоло айтади:

 وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

Кимда-ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқлардир”. [5:47]

Ҳа, улар фосиқлардир. Улар шариатни эмас, балки АҚШ, Европа, Россия ва Хитой раҳбарлари каби мушрик мустамлакачиларни ўзларига хўжайин қилиб олганлар. Бу хўжайинлар дунёни демократия ниқоби остида капитализм билан бошқариб, зўравонлик билан мустамлака қилмоқда. Уларнинг ҳукмронлиги фақат иккиюзламачилик, маккорлик ва очкўзликдан иборатдир. Бироқ, улар бу жиноятларини “қонуний”лаштириб олишган. Масалан, уларнинг экстремизм ва терроризм баҳонасида халқларга қарши геноцид уюштиришлари “қонуний”дир. Халқларни қирғин қилиш, ерларини босиб олиш, бойликларини талон-тарож қилиш ҳам “қонуний” ҳисобланади…

Мусулмонларнинг фосиқ ҳукмдорлари эса, ҳар соҳада ушбу кофир хўжайинларидан ўрнак олишади. Сармоя киритиш баҳонасида ерларни ва бойликларни хўжайинларига ҳадя қилишади. Ўз халқини капитализмга бўйсундириб, мустамлакачиларнинг қулига айлантиришади. Бунга қарши чиққан ва халқни капитализм зулматидан қутқариб, Ислом нурига олиб чиқишни мақсад қилган холис мусулмонлар эса экстремизмда айбланмоқда. Бу ҳокимлар халқни алдашда ҳам ўз хўжайинларидан ўзиб кетишди. Масалан, динга қарши қонунни “дин учун фойдали қонун” сифатида тақдим этмоқда. Улар бу жиноятларнинг барчасини “қонуний”лаштириб олишган. Ҳа, улар мана шундай фосиқлардир.

Энди бу фосиқлар олдида биз ҳам сизга ўзимиз ҳақимизда айтиб берсак: Биз Ҳизб аъзолари Аллоҳ ва Унинг Расулига ишонган, шунингдек Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннати билан яшашга ҳаракат қилаётган сизларнинг фарзандларингизмиз. Биз шариат талабига биноан инсонларни Исломга чақирувчи, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарувчи Исломий сиёсий ҳизбмиз. Шу доирада сизларни Исломий тузумнинг барча соҳалари – Исломда ибодат, сиёсат, иқтисод, таълим-тарбия, одоб-ахлоқ… барча-барчасини тўлиқ ўргатиш билан даъват қиламиз. Биз ҳокимларни муҳосаба қилиш орқали сиёсий фаолият олиб борамиз.

Дин душманларининг дин учун ҳаракат қилаётганларга қарши кураш олиб бориши -бу Аллоҳнинг суннатидир. Тарихдан маълумки, Пайғамбарлар ва уларнинг издошлари ёлғончига чиқарилган, қийноққа солинган, ҳатто қатл қилинган. Охирги Пайғамбар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратидан ҳам У зот ва саҳобаларининг мушриклардан қандай азоб-уқубатларга дучор бўлганини яхши биламиз. Улар фикрий-сиёсий кураш босқичида озорларга қандай сабр қилиб, даъватни давом эттирганликларини ҳам жуда яхши биламиз. Шунингдек Мадинада давлат барпо бўлгач, жиҳод ва фатҳларда ўша золимлардан қандай қасос олганликларини ҳам яхши биламиз. Биз бу ҳақда билмаганларни хабардор қилмоқчимиз…

Баъзан давлат амалдорлари муҳтожларга ёрдам бераётганини ва заифларга ғамхўрлик қилаётганини кўриб қоламиз. Бироқ, қуйидаги воқеалардан сўнг, булар хўжакўрсинга қилинган кўзбўямачилик эканлигига доир салбий гумон туғулади. Ҳизб аъзоларини қамоққа олиш ҳодисаларига бир қаранг, тонг отмасдан эшикни тепиб, синдириб кириб, ҳеч гап-сўзсиз калтаклай бошлайди… Ҳаттоки айрим йигитларни “тез ёрдам” машинасида олиб кетишди. Қайси жинояти учун: “Роббим Аллоҳ” дегани учунми? Ўша йигитларнинг баъзилари кекса оналарининг ёлғиз боқувчиси эди. Баъзилари эса 1-гуруҳ ногирон фарзандининг ёлғиз боқувчиси эди. Ҳукумат меҳр билан авайлаши керак бўлган ўша кекса онахон ва ногирон бола шу давлатнинг фуқаролари эмасми ахир… Ҳукумат боқувчисиз қолдираётган бу оила давлатга нима ёмонлик қилди?!

Эҳтимол ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари “салласини олиб кел, деса калласини” олиб келаётгандир. Улар бу жиноятлари учун Аллоҳнинг олдида ҳам, бандасининг олдида ҳам жавоб берадилар. Охират жазоларидан олдин Аллоҳ Таолонинг уларга бу дунёда берадиган жазолари ҳам бор. Эй ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари, динга душман бўлган Абу Лаҳабнинг итдай ҳор бўлиб ўлгани, Умму Амморнинг бош оғриғидан ит каби увиллаб қолган тарихини ўқиб кўринг. Аллоҳнинг охиратдаги жазосини яна бир бор сизга эслатамиз, у энг аламли азобдир! Буни таҳдид қилиш сифатида эмас, огоҳлантириш сифатида айтамиз. Аллоҳ Таоло айтади:

وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنفَعُ الْمُؤْمِنِينَ

“Ва (Қуръон билан) панд-насиҳат қилинг! Зеро у панд-насиҳатлар мўминларга нафъ етказур”. (51:55).

Ҳокимият ваҳшийлик қилишга буйруқ берадими ёки ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ўзи ҳаддан ошадими, фарқи йўқ, бу жиноятнинг жавобгарлиги бари-бир ҳокимият вакилларининг зиммасига тушади. Чунки улар раҳбардир ва қўл остидагилардан масъулдир. Бу раҳбарлар нима мақсадда динга қарши курашаётганини тушуниб бўлмайди. Сиз бу ишларни мансаб учун қиляпсизми? Сизнинг мансабингизни малайлик сифатисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Демак бу ерда ҳукумат ҳам йўқ! Шундай экан сиз малайлик “мансаби” учун динингизга хиёнат қиласизми?!

Бугунги кунгача қанчадан қанча дин душманлари ўтди. Улар ҳам ўз даврида ташқи кўринишидан кимгадир улуғвор, муносиб, қадрли ҳаёт кечираётгандек туюлган. Бироқ, улар хотиржам ҳаёт кечира олишмаган. Бу воқеаларнинг баъзилари тарих саҳифаларида ошкор бўлган бўлса, айримлари охиратдаги шармандалик кунларига қолган. Охират азоби эса азобларнинг энг аламлисидир. Бироқ, биз сизларни охиратгача бўлган жазолардан ҳам огоҳлантирамиз. Тарихдан Билол розияллоҳу анҳуни билмаган киши бўлмаса керак. У мушрикларнинг катталаридан бўлган Умайя ибн Халафнинг қули эди. Билол иймон келтиргач, Умайя унинг бошига не-не азоблар солмади?! Ниҳоят, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Билолни сотиб олиб, бу азобдан қутқарди. Мадинада мусулмонлар давлати барпо бўлгач, мусулмонлар билан мушриклар ўртасида Бадр жанги бўлиб ўтди. Ўшанда ўша золим Умайя Билол розияллоҳу анҳунинг қиличи остида қолиб жон берди… Бироқ, бошқача ҳолат юз бериши ҳам мумкин, гоҳида мусулмонлар қасос олишга улгурмасдан баъзи золимлар итдай ҳор бўлиб ўлиб кетади. Масалан, Саддам Ҳусайн, Муаммар Қаддафий каби. Биз сизларни шу аҳволга тушмасингиздан аввал ўзингизга келасиз дея огоҳлантиряпмиз. Динга қарши чиқиб кимни рози қилмоқчисиз?

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

مَنْ أَرْضَى النَّاسَ بِسَخَطِ اللهِ، سَخَطَ اللهُ عَلَيْهِ، وَأَسْخَطَ عَلَيْهِ النَّاسَ. وَمَنْ أَرْضَى اللهَ بِسَخَطِ النَّاسِ، رَضِيَ اللهُ عَلَيْهِ وَأَرْضَى عَلَيْهِ النَّاسَ

“Ким Аллоҳни ғазаблантириш билан инсонларни рози қилса, Аллоҳ ундан ғазабланади ва инсонларни ҳам ундан ғазаблантиради. Ким инсонларни ғазаблантириш билан Аллоҳни рози қилса, Аллоҳ ундан рози бўлади ва инсонларни ҳам ундан рози қилдиради”. (Термизий саҳиҳ санад билан ривоят қилган).

Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ هَذِهِ تَذْكِرَةٌ فَمَن شَاء اتَّخَذَ إِلَى رَبِّهِ سَبِيلًا

Албатта ушбу (оятлар) бир эслатмадир. Бас, ким хохласа (бу насиҳатдан ибрат олиб) Парвардигорига йўл тутар”. [73:19]

Энди бизга келсак, Аллоҳ Таолонинг қуйидаги ояти доимо ёдимиздадир:

   أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ وَلَقَدْ فَتَنَّا الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَلَيَعْلَمَنَّ اللَّهُ الَّذِينَ صَدَقُوا وَلَيَعْلَمَنَّ الْكَاذِبِينَ

“Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?! Ҳолбуки Биз улардан аввалги (иймон келтирган барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку!! Бас (шу имтиҳон воситасида) албатта Аллоҳ («Иймон келтирдик» деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур”. (29:2-3).

Бундай синовлар Ҳизб учун ҳам ва унинг аъзолари учун ҳам янгилик эмас. Шунингдек ажабланарли ҳам, қўрқинчли ҳам эмас. Бу шунчаки синовдир. Ҳа, бу йўлдан кимлардир ростдан қайтиши мумкин, баъзилар эса тилида қайтиб, қалбини сақлаши ҳам мумкин. Бундай одамлар пайғамбарлар даврида ҳам бўлган. Бироқ, ўшанда ҳам мусулмонларнинг аксарияти ўз жамоалари билан бирга, баъзи қурбонлар бериб бўлсалар ҳам, бу ишни, яъни динни юзага чиқаришди. Ҳозир ҳам кўпчилик “ё бош кетади ёки бу иш ниҳоясига етади”, “Аллоҳ ё ғалабага ёки шаҳидликга етказади” деб, сабр ва жасорат билан ҳаракат қилаётганини кўрасиз… Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар айтадилар:

«عَلَيْكُمْ بِالْجَمَاعَةِ، فَإنَّ الذِّئْبَ لاَ يَأْكُلُ مِنَ الْغَنَمِ إلاَّ الْقَاصِيَةَ»

“Жамоатдан ажраманг. Чунки бўри фақат подадан ажралган қўйни ейди” (Абу Довуд ривояти).

Халифалик давлати тикланлгандан кейин Ислом аскарлари дин душманларининг ортидан тушиб, бункерларида яширинган бўлсалар ҳам топадилар… иншаАллоҳ.

Эй Қирғизистоннинг мусулмон халқи! Биз сизларга “мусулмонлар” деган этиборда мурожаат қиляпмиз. Қайси ҳукумат бўлишидан қатъи назар, у ўз кучини халқдан олади. Ҳатто зулм қилишида ҳам халққа таянади, халқдан дастак бўлмаса, тўхташга мажбур бўлади. Шундай экан, сиз ҳукуматни ёмон ишларидан қайтариб, яхшиликка буюринг. Бу сизнинг зиммангиздаги вазифангиздир. Золимларнинг қўлидан ушлаб, жиноят қилишдан тийиб қўйинг.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«إنَّ النَّاسَ إِذَا رَأَوْا الظَّالِمَ فَلَمْ يَأْخُذُوا عَلَى يَدَيْهِ أَوْشَكَ أَنْ يَعُمَّهُمُ اللهُ بعِقَابٍ»

Одамлар агар золимни кўриб, унинг қўлидан ушламасалар тезда Аллоҳ Таоло уларга ўз азобини оммавий қилиб юборур” (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Эсингизда бўлса, бундан бир неча йил аввал секуляр фаоллар золим амалдорларни мусулмон фаолларига қарши гижгижлаб, бир қанча қонунлар таклиф қилган эди. Масалан, “экстремистларнинг сохта аккаунтларига қарши кураш” каби. Энди ўша қонунларнинг ҳаммаси нафақат ўзларига, балки бутун халққа ҳам қарши ишлаяпти. Шунингдек Ҳизб йигитлари кўп йиллар давомида таъқибга учраганда, бошқа жамоа вакиллари бунга бефарқ қарашган эди. Кейинча эса бу иш “Яқинчилар”га етиб келди. Энди зулм уларнинг ҳар бирига қадамма-қадам яқинлашламоқда.

Агар золимнинг зулмидан тийиб қўйилмаса, унинг зулми чегара билмай давом этаверади. Зулм ҳар бир уйга кириб бориб, ҳар бирингизни ёқангиздан олади. Бугунги кундан мисол келтирсак, Акаев даврида хусусийлаштирилиб, кейин қўлдан-қўлга ўтиб кетган ерлар тортиб олинмоқда. Ушбу ноқонуний хусусийлаштиришни амалга оширган Акаев ва унинг тарафдорлари ҳеч нарса кўрмагандай юрган бир пайтда, у еларни ҳалол пулига сотиб олган одамлар мулкидан ажралиб қолмоқда. Ҳукумат ушбу шафқатсизлигида ҳам сизга таяняпти. Сиз эса “30 йил давомида қилинмаган ишларни қиляпти”, деган важҳ билан унинг барча ваҳшийликларини қўллаб-қувватлаяпсиз. Йўл қилаётган бўлса, мактаб қураётган бўлса, – бу уларнинг вазифаси. Ҳатто янада яхшироқ қилиб қуришлари керак. Қилган ишларини рўкач қилиб, халқни қул қилиб олмаслиги керак. Улардан олдинги ҳукуматлар шу ишларни қилмагани учун қувилган эди. Булар “биз қиламиз” деб ваъда бериб ҳукуматга келишди, энди нима учун буни рўкач қилиши керак?! (Баъзи бошқа мамлакатларда бундан ҳам муҳимроқ ривожланишлар юз берди. Уларнинг олдида бизнинг ҳукумат қилган ишлар ҳеч нарса бўлмай қолади. Бироқ ривожланишни фақат моддий тараққиётга чеклаб, уни фақат капиталистик иқтисодий тараққиётга боғлаш нотўғридир. Бундай қилиш халқнинг аксар қисмини капиталистларнинг қулига айлантириб қўяди). Аслида, сизнинг яхши ҳаётингизнинг асоси бошқа жойда. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَىٰ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ

Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) ахли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. [7:96]

Ҳозирда ҳукумат вакиллари аввалгидек ўзларини муҳосаба қилишга йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда. Масалан, Хитойга қанча ер ва қанча кон берилмоқда… Кўмир конларини олиб кўрсак: Заргара конида содир этилган жиноятлар фош этилиб, иш тўхтатилди. Бунга маҳаллий аҳолининг қаршилиги сабаб бўлди. Агар халқ эътироз билдирмаса, хитойлик сармоядорлар зарарли ишларини давом эттираверардилар. Энди эса, ҳукумат аста-секин “инвесторларни ҳимоя қилиш” баҳонасида халқнинг бундай эътирозларини олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Яна бир мисол, давлат солиқ устига солиқ солишни бошлаган эди, лекин халқнинг қаршилиги туфайли бироз ортга чекинишга мажбур бўлди. Яъни солиқлар орқали халқни талашда “уч қадам олдинга, ярим қадам орқага” кетди…

Бинобарин, халқнинг бурчи: ҳукуматнинг яхши ишларини қўллаб-қувватлаш, ёмон ишларидан қайтаришдир. Шу ўринда, “уламолар”га ҳам қисқача сўзимиз бор: Сизлар Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеъий, Имом Аҳмад (розияллоҳу анҳум) каби Раббий уламоларининг золимлар қаршисида тутган позициядай бир позицияда туриш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ёки ҳеч бўлмаса, бир ният қилиб кўрганмисиз?

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً ۖ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

“Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.” [8:25]

Энди эса сўзимизга якун ясаймиз: Ҳукумат сизларга биз ҳақимизда ўз хабарини берди, биз ҳам ўзимиз ҳақимизда айтиб бердик. Ҳақиқатни текшириб, нотўғрисини аниқлаб олинг…

Абдулҳаким Қорахоний

NO COMMENTS