Ҳақиқатнинг табиати олий бўлишга, ёлғоннинг табиати эса йўқ бўлишга маҳкумдир
Иймон ва куфр, ҳақ ва ботил ўртасидаги кураш Одам алайҳиссалом яратилган кундан бошланган бўлиб, то қиёматгача давом этади. Ҳозирги кунда кофирлар ва уларнинг малайлари томонидан ҳақ динга қарши олиб борилаётган курашлар янгилик эмас. Кофирлар доимо Аллоҳга ва унинг динига қарши курашиб келган. Улар Пайғамбарларни ёлғончига чиқариб, ҳатто ўлдиришгача боришган. Оқибатда кофирлар бу дунёда хор бўлишди, охиратда эса уларни аламли азоб кутмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ ٱلَّذِینَ یَكۡفُرُونَ بِـَٔایَـٰتِ ٱللَّهِ وَیَقۡتُلُونَ ٱلنَّبِیِّـۧنَ بِغَیۡرِ حَقࣲّ وَیَقۡتُلُونَ ٱلَّذِینَ یَأۡمُرُونَ بِٱلۡقِسۡطِ مِنَ ٱلنَّاسِ فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِیمٍ
“Аллоҳнинг оятларини инкор қиладиган, пайғамбарларни ноҳақ ўлдирадиган ва одамлар орасидаги адолатга чақирувчи зотларни ўлдирадиган кимсаларга албатта аламли азоб «хушхабар»ини етказинг!”. (Оли Имрон: 21)
Ўтмишда кофирлар Росулуллоҳ ﷺнинг рисолатига турли хил йўллар билан қаттиқ қарши курашишди. У зотни ёлғончига чиқаришди, фитналар уюштиришди, тошбўрон қилишди ва ҳатто ўлдирмоқчи ҳам бўлишди.
Бугунги кунда ҳақ ва ботил ўртасидаги кураш бутун дунёда бўлаётгани каби Қирғизистонда ҳам давом этмоқда. Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Қирғизистонда Ҳизб етакчилари ҳибсга олинганини ва мандубларидан бири йирик миқдордаги фирибгарлик ҳаракатларини содир этганлиги учун халқаро қидирувга берилганини эълон қилди. Ҳукумат бундай ёлғон даъволар орқали Ҳизбни жамиятга ёмон кўрсатишни мақсад қилмоқда. Ҳизбга қарши сохта айбловлар хусусан, ўтган йил охирида “Дин тўғрисидаги қонун”га қарши ўтказилган акциялар ортидан бошланган эди. Чунки Ҳизб бу қонуннинг ҳақиқатини фош қилиб, уни жамоатчиликка, шу жумладан имом-хатиблар ва қозиларга тушунтириш мақсадида акция ўтказди. Акцияга қатнашган ўнлаб йигитлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Улар чидаб бўлмас исканжаларга дучор бўлди, электр токига қўйилиб, оғир қийноқларга солинди. Мазкур акция доирасида вилоятларда ҳам бир қанча йигитлар ҳибсга олинди. Ҳибсга олишлар ва зулмлар ҳеч қандай натижа бермагач, ўзларини мусулмон деб билган ушбу золимлар ҳозирда Ҳизбга қарши туҳмат ва ёлғон айбловлар кампаниясини бошлаб юборди. Айниқса, Ҳизбга алоқаси бўлмаган шахсларни ҳибсга олиш орқали уларнинг ижтимоий тармоқлардаги провокацион постларини Ҳизбга тегишли қилиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Албатта, улар бу ҳаракатлари билан ҳеч қандай натижага эриша олмайди! Чунки қирғиз жамияти кун сайин ўз Исломига қайтиб, уни мафкуравий асосда чуқур ўрганишга иштиёқи ортиб бормоқда. Улар ҳақиқат ва ёлғонни ажратиб, ҳукуматнинг бундай ифлос найрангларига ишонмай қўйишди. Хусусан, Ҳизб на бир золимнинг зулмидан ва на бир маломатчининг маломатидан қўрқмай, Исломни ҳаётга қайтариш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бир лаҳза ҳам тўхтатган эмас. Қонхўр Каримов қамоқхоналаридаги зулм туфайли шаҳид бўлган ва ногирон бўлиб қолган минглаб биродарларимизнинг ҳикоялари бунинг далилидир.
Ҳукумат буни яхши тушуниб етиши лозим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадислда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мусулмоннинг қони, номуси ва моли мусулмон учун ҳаромдир”, дедилар. (Муслим ривояти). Шунинг учун, эй ҳукумат расмийлари, капиталист хўжайинларнинг буйруғига эмас, Аллоҳнинг динига эргашинг. Ҳақнинг олий бўлиши ва ботилнинг йўқ бўлиши Аллоҳнинг қадаридир. Шундай экан, ҳибсга олишлар ва ёлғон айбловлар Ҳизбут Таҳрир аъзоларини асло тўхтата олмайди. Аксинча, бундай ишлар Ҳизб йигитларини ўз мақсадларига эришиш йўлида янада ғайратлантиради! Чунки биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларига чин дилдан ишонамиз:
لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الدِّينِ ظَاهِرِينَ، لِعَدُوِّهِمْ قَاهِرِينَ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ إِلَّا مَا أَصَابَهُمْ مِنْ لَأْوَاءَ حَتَّى يَأْتِيَهُمْ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ
“Умматимдан бир гуруҳ кишилар динда ғолиб бўлиб, душманларини мағлуб қилган ҳолда давом этадилар. Қарши чиққанлар уларга зарар етказа олмайди. Фақат уларга турли азоб-уқубатлар етади, холос. Аллоҳнинг амри келгунга қадар улар шундай ҳолатда давом этадилар”. (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими