Таъзия

64
0

Таъзия

Даъватни етказувчилардан бирининг вафоти

﴿مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ رِجَالٞ صَدَقُواْ مَا عَٰهَدُواْ ٱللَّهَ عَلَيۡهِۖ فَمِنۡهُم مَّن قَضَىٰ نَحۡبَهُۥ وَمِنۡهُم مَّن يَنتَظِرُۖ وَمَا بَدَّلُواْ تَبۡدِيلٗا﴾

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларида содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қазосига имон келтирган ҳолда, ўзининг қадрли аъзоларидан бири устоз Сярил ибн Неҳонг (Абу Қоим биамриллаҳ)нинг вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилади.

Устоз ҳижрий 1446 йил 23 жумодулохир, милодий 2024 йил 25 декабр чоршанба куни Сабоҳ вилоятининг Сандакан шаҳрида 46 ёшида Аллоҳ Таолонинг ҳузурига риҳлат қилди. Уйқусида тинч-сокин вафот топиб, ортидан мухлиса умр йўлдошини ва етти нафар фарзандини қолдирди.

Сандакан шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрирнинг биринчи аъзоларидан бири бўлган устоз Сярил ўзининг тақвоси, суюкли шахсияти, фидоийлиги ва Аллоҳнинг динини олий қилиш йўлида сидқидилдан қилган саъй-ҳаракати билан машҳур эди. Ҳақиқатни англаб, иккиланмай уни қабул қилди ва бутун ҳаётини таълим олиш, таълим бериш ҳамда Ислом ва Халифаликни барпо этиш йўлида фаолият қилишга бағишлади. Кўп қийинчиликларни бошдан кечирганига қарамай, аҳд-паймонидан қайтмади ва шикоят қилмади. Барча таниганлар уни севиб, қадрлайдиган яхши дўст эди.

Аллоҳ Таолодан барча гуноҳларини мағфират айлашини, амалларини қабул айлаб, борар жойини кенг қилиб, Фардавси Аълода анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ қилишини сўраб қоламиз. Уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар бахтдир. Аллоҳ Таоло яқинларига сабр ва тасалли берсин. Биз устоздан айрилганимиздан маҳзунмиз, аммо фақат Аллоҳ рози бўлувчи ушбу сўзни айтамиз:

﴿إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ﴾

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»                                                                      [Бақара 156]

 

Абдулҳаким Усмон

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Малайзиядаги расмий нотиғи

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here