Матбуот баёноти
Сукут қилиб бўлмас хатарли прецедент
Қўзғолон бошлангандан бери хатарли прецедент шу бўлдики, 2024 йил 21 декабр шанба куни Ҳалабдаги жамоат хавфсизлиги хизмати намойиш ўтказган ўн нафар муслимани ўғирлаб кетди. Аёллар Исломни ҳоким қилинишини ҳамда бундан бир ярим йил аввал (2023 йил 7 май куни) Идлибда Жўлоний томонидан ўғирлаб кетилган эрлари, ака-укалари ва ўғилларининг озод этилишини талаб қилиб намойиш қилаётган эдилар!
Эй қўзғолон аҳли ва уларнинг орасидаги мужоҳидлар, талабалар, журналистлар, зиёлилар ва фаоллар! Шунча қурбонликлар шу нарса учун қилиндими? Шаҳидлару муҳожирлардан миллионлаби шу нарса учун берилдими?! Аёлларнинг бу ўғирланиши Асад режими яратган инсоний фожиага ва йиллар давомида содир этган жиноятларига ўхшайди.
Яна бир ёмон нарса, Дамашқда очиқ-сочиқ аёллар ҳеч кимнинг қаршилигисиз бемалол намойиш қилиб, секуляр ва эркин жамият талаб қилишяпти, бу ёқда покиза ҳур муслималар намойиш қилишса, ўғирлаб кетиляпти. Ҳолбуки, улар Аллоҳнинг ҳукми ўрнатилишини ва бир ярим йилдан бери қамоқда қолаётган ўз ўғлонлари озод этилишини талаб қиляптилар, холос!
Эй қўзғолон аҳли, эй қурбонликлар берган инсонлар!
Бу қўзғолон тоғут Асад режимининг ҳужумлари ва тажовузларига учраган ва поймол қилинган номусларга нусрат бериш учун бошланмаганмиди?! Иффатли ҳурларимизни ўғирлаш сиёсати қайта бошланганига кўз юма оламизми?!
Шом қўзғолони, шубҳасиз, жиноятчи Отиф Нажибнинг Даръа шаҳрининг шарафли аёлларини ҳақорат қилиши ортидан бошланмаганмиди? Бугунга келиб эса, қонхўр режим ағдарилганидан кейин биринчи хавфсизлик операцияси покиза муслималарни ўғирлашдан бошланди. Бундай қилмишга сукут қилиб қараб туришдан сақланинг. Чунки номусларимиз қизил чизиқдир, уларнинг ҳимояси учун энг қимматли нарсалар ва жонлар қурбон этилади.
Эй қўзғолон аҳли!
Бошларига тушган зулмнинг даф қилинишини талаб қилган ўн нафар муслиманинг ўғирланишига, бунинг муқобилида очиқ-сочиқ аёлларнинг болалар ва аёлларнинг қотилини қайтиб келишини талаб қилиб, бемалол намойиш қилишларига қўйиб берилишига розимисиз?! Бу очиқ-сочиқ аёллар қаерда намойиш қилишларини биласизми? Улар Умавийларнинг қадимий шаҳри Дамашқдаги Умавийлар номи билан аталган майдонда намойиш қилишди!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Сурия вилоятидаги
матбуот бўлими