Қирғизистон куч тизимлари Ҳизб-ут-Таҳрир йигитларини ғайриинсоний қийноқларга солмоқда
Қирғизистон куч тизимлари Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси бошчилигида 26 наябр куни Жалол-ободда ҳибсга олинган 22 нафар Мусулмон биродарларни ғайриинсоний услублар билан қийноққа солишган. Куч тизимлари бўлмиш – прокуратура, суд каби адлия ва назорат органлари ҳам, Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси олиб бораётган ушбу жиноий қийнов усулларига сукут сақлаш билан ҳамкорлик қилишаяпти! Омбуцмен ва бошқа ўзларини “инсонпарвар” қилиб кўрсатган нодавлат ташкилотлар ҳам, муаммо Ислом ва Мусулмонларга тегишли бўлганлиги учун зулмларга кўз юмишмоқда.
Кофир ва мунофиқлардан ташкил топган атайин бригада, Ўзбекистон махсус хизмат ходимлари билан ҳамкорликда, йигитларимизни ҳатто авратларигача ток қўйиб қийнашаяпти. Мусулмон киши – “Оллоҳнинг дини олий бўлсин” деган гапи ва даъвати учун, нафақат ўз биродарлари, ҳатто кофирларни ҳам, бундай жирканч қийноқларга солишдан Оллоҳдан қўрқади! Негаки ҳар бир одам, ҳатто кофир бўлса ҳам, Оллоҳ унга умр, ризқ, соғлик, аҳли-аёл, фарзандлар каби дунё матоҳларини бериб келаяпти. Мусулмон киши – буларнинг барчаси Оллоҳдан деб иймон келтириб ишонгани учун Оллоҳдан қўрқади. Ҳеч бўлмаса шу дунё лаззатларидан айрилиб қолишдан қўрқиб ҳам бундай жирканч ишлардан четланади!
Ўзбекистон махсус хизмат ходимлари Қирғизистон Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига, даъватчиларни азоблаш йўлларини ўргатиш билан ҳамкорликда иш олиб бораяпти. Оллоҳга қарши уруш эълон қилган ушбу золимлар ва улар устида буйруқ бериб, уларни дастаклаб турган ғаламусларни дуоибат қилиб, Оллоҳга топширамиз! Оллоҳ уларга кифоя қилсин. Пайгамбар салаллаҳу алайҳи вассалам айтадилар:
إنَّ اللهَ يُعذِّبُ الَّذينَ يُعذِّبونَ النَّاسَ في الدُّنيا
“Албатта Аллоҳ Таоло инсонларни дунёда азоблаганларни азоблайди”.
Яна айтадилар:
من ظلم قيد شبر من الأرض طوقه من سبع أرضين
“Кимки ердан бир қаричини зулм билан олган бўлса қиёмат куни (Аллоҳ) уни етти қават ерга киргизиб юборади”. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّمَا ٱلسَّبِیلُ عَلَى ٱلَّذِینَ یَظۡلِمُونَ ٱلنَّاسَ وَیَبۡغُونَ فِی ٱلۡأَرۡضِ بِغَیۡرِ ٱلۡحَقِّۚ أُو۟لَـٰۤىِٕكَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِیم
“Фақат одамларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ ҳадларидан ошадиган кимсалар(ни айблаш ва зулму зўравонликлари учун жазолаш)гагина йўл бордир. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир”. (42:42).
Яна айтади:
أَلَاۤ إِنَّ ٱلظَّـٰلِمِینَ فِی عَذَابࣲ مُّقِیمࣲ وَمَا كَانَ لَهُم مِّنۡ أَوۡلِیَاۤءَ یَنصُرُونَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِۗ وَمَن یُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن سَبِیلٍ
“Огоҳ бўлингизким, у золимлар мангу азобдадирлар. Улар учун Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган ҳеч қандай «дўстлар» бўлмас. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон (Тўғри) йўл йўқдир”. (42:45-46).
Улар, Оллоҳнинг динининг ҳимоячилари бўлган даъватчиларни йўқ қилиш билан, даъватни тўхтатмоқчи бўлишаяпти. Аксинча, Оллоҳ буларнинг зулм ва макрларини ўзларининг зарарига юргизиб қўяди инша Оллоҳ! Аллоҳ Таоло айтади:
یُرِیدُونَ لِیُطۡفِـُٔوا۟ نُورَ ٱللَّهِ بِأَفۡوَ ٰهِهِمۡ وَٱللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡكَـٰفِرُونَ
“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир”. (61:8).
Золимлар Ўзбекистонда қарийб 30 йилдан буён Ислом ва Мусулмонларга қарши худди шу тарзда уруш олиб бормоқда. Хўш, нимага эришди? Сурия, Фаластин қўйинки бутун куфр олами, Ислом эътиқодини йўқ қилиш мақсадида кураш олиб бораяпти. Улар жасадимизга озорлар етказаётган бўлса-да, бироқ бу билан эътиқодимизни янада мустаҳкамлашаяпти халос! Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ ٱللَّهَ یُدَ ٰفِعُ عَنِ ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤا۟ۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا یُحِبُّ كُلَّ خَوَّانࣲ كَفُورٍ
“Албатта Аллоҳ иймон келтирган зотларни мудофаа қилур. Албатта Аллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни суймас”. (22:38).
Шунча йилдан буён “мўътадил Ислом” каби макрлар билан бизни алдаб, даъватдан чалғитмоқчи бўлишди. Энди эса ҳокимиятга ялтоқланиб, бу билан айрим мансабларга эришмоқчи бўлаётган орган ходимлари юқоридаги зулмлари билан куфрнинг ҳақиқий башарасини очиб ташламоқда. Бу зулмлар маълум бир мусулмонларга эмас, балки Оллоҳ ва унинг динига қарши эълон қилинган урушдир!
Эй мўъмин – мусулмон биродарлар, динимизни ҳимоя қилишда собит қадам бўлайлик! Оллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай, юқоридаги 22 нафар биродарларимиз, шунингдек Ўзбекистон ва дунёнинг барча ерларида мазлум бўлиб ётган биродарларимиз каби қаерда бўлсак ҳам, ҳатто золимнинг зиндонида бўлса ҳам, зулмга қарши даъватдан тўхтамасдан охиратимизни обод қилиб олайлик! Дунё бизни чалғитди, биз даъватда матонат кўрсата олмай қолдик! Оллоҳ, ҳатто кофир ва золимлар қўли билан Ислом ва мусулмонларга нусрат беришга қодир Зотдир! Ўзбекистондаги биродарларимиз сингари даъватда матонат кўрсатиб, дунёга ўрнак бўлиш билан Оллоҳга энг яқин мўъминлардан бўлиб олиш имконияти пайдо бўлди инша Оллоҳ! Ҳар бир иш Оллоҳдан, фақат инсон уни ўз фойдасига ёки зиёнига ишлатиш имкониятига эга! Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّمَا ذَ ٰلِكُمُ ٱلشَّیۡطَـٰنُ یُخَوِّفُ أَوۡلِیَاۤءَهُۥ فَلَا تَخَافُوهُمۡ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِینَ
“Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!” (3:175) (Яъни, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар, деган хабардан қўрқинчга тушсангиз, бу ҳолингиз шайтондандир. У сизларни ўз яқинларидан қўрқитади. Шайтон ўзига эргашганларни сизнинг кўзингизга кучли бўлиб кўринишини истайди. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.)
Яна айтади:
یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤا۟ إِن تَنصُرُوا۟ ٱللَّهَ یَنصُرۡكُمۡ وَیُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ
“Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур”. (47:7).
Туркистон