Доктор Кунайбийнинг Суриядаги охирги вазият ҳақидаги баёноти

41
0

Доктор Кунайбийнинг Суриядаги охирги вазият ҳақидаги баёноти

Доктор Иёд Кунайбий Сурияда юз берган воқеалар ва Асад режимининг қолдиқлари бошлаган фитналар ҳақида ҳукумат расмийларига насиҳат йўллади.

Иордания университетида академик таҳсилини давом эттираётган доктор Иёд Кунайбий Исломий илмларга оид бир қанча китоблар ёзган дунё мусулмонлари орасида машҳур олимлардан биридир. У Жарликка қараб кетаётган Иордания” мақоласи учун икки йилга қамалган. Кунайбий олти бандлик насиҳатида қуйидагиларга урғу берди:

 Суриядаги қочоқ режимнинг қолдиқлари араб ва бошқа давлатлардан ёрдам олмоқда. Айримлари бир тарафдан янги ҳукуматга қўл бериб, парда ортидан унга орқадан пичоқ уришга ҳаракат қилмоқда. Халқни қул қилганлар ва дунёдаги йирик давлатлар янги ҳукуматни ағдариш ёки ўз манфаатлари йўлида унга босим ўтказишни исташмоқда. Шом аҳлини бундай ҳийлалардан қутқарадиган бир қанча муҳим омиллар мавжуд:

 Биринчи: Аллоҳнинг Арқонини маҳкам ушланг. Барча ишларингизни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб, Унга бўйсуниш учун чин ихлос билан қилинг. Аввал қарор чиқариб, сўнг шаръий нусусларни унга мослаштирманг. Агар Аллоҳ сизга ёрдам берса, ҳеч ким сизни мағлуб эта олмайди. Агар Аллоҳ сизни тарк этса, ҳеч ким сизга ёрдам бера олмайди. Мўминлар фақат Аллоҳга таваккул қиладилар!

 Иккинчи: Вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиш зарур ва муаммо фақат қочиб кетган каламушлар билан чекланмаслигини тушуниш керак. Режим қулаган бўлса-да, уни ошкора ва яширин қўллаб-қувватловчи кучлар ҳамон ҳукмронлик қилмоқда. Улар Шомни янги “Башар занжири”га боғлашни хоҳлашадилар. Уруш ҳали тугагани йўқ.

 Учинчи: Дипломатиянинг, ҳийлакорликнинг ва шахсий манфаатларнинг янги дин ҳолига келишдан сақланиш керак. Бу янги дин барча шариат ҳукмларини рад этиш ва барча хатоларни қонунийлаштириш учун ишлатилиши мумкин. Биродарларим! биз Аллоҳнинг ёрдамига муҳтожмиз ва У Зотнинг ёрдамисиз бир лаҳза ҳам қололмаслигимизни тушунишимиз керак. Агар Аллоҳнинг ёрдами келмаса, инсоннинг ҳаракати ўзининг ҳалокатига сабаб бўлади. Ҳамма мусулмонлар сизга қараб турибди. Сиздан ўзлари яшаб турган вазиятдан қутқарадиган янги шонли даврнинг бошловчилари бўлишингизни умид қилмоқдалар. Лекин барча кофирлар ва мунофиқлар сизни ағдариш ёки йўлдан оздириш учун тузоқ қўймоқдалар. Сиз босқин остида қолган халқларга умид бўлинг…!

 Тўртинчи: Шом аҳли айни дамда энг кўп Аллоҳнинг ҳукмига бўйсунишга муҳтождир. Бу нафақат оғир масъулият, балки қулликка қайтишдан тўсувчи бирдан-бир ҳимоя қўрғони эканлигини тушуниш зарур.

Бешинчиси: Аллоҳнинг динига зид бўлса ҳам, махлуқларни рози қилишга уринган ва очкўзлиги туфайли ўшалардан бирига айланганлардан ибрат олинг. Миср ва Тунисдаги каби…

Олтинчи: Сиз билан бир хил фикрда бўлиб, бўлмаслигига қарамай, мусулмон биродарларингизга меҳрибон бўлинг. Улар маълум масалаларда сизга қаршилик кўрсатишлари, хатоларингизни эслатишлари ва уларни қабул қилмасликда қатъий туришлари мумкин. Бироқ бу биродарлар сизлар учун қочоқ режимнинг қолдиқлари ҳамда ички ва ташқи кучларга қарши курашда сизга таянч ва қалқон бўлади. Улар сизни хато қилишдан тўсиб қоладиган ҳақиқат овозидир. Уларга зулм қилишдан эҳтиёт бўлинг. Уларга дунёвий тузумни ҳимоя қилувчи, уни ҳоҳловчи, халқаро тузумга ва унинг қўғирчоқларига малайлик қилувчи режим барпо қилмоқчи бўлган уятсизлардан ҳам ёмонроқ муносабатда бўлишдан сақланинг.

Эй Шом аҳли, мана шулар сизни бу қийин вазиятдан қутқаради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Билгинки, агар бутун уммат сенга фойда келтириш учун тўпланса, Аллоҳ сенга ёзганидан бошқа ҳеч қандай фойда келтира олмайди. Агар бутун уммат сенга зарар етказиш учун тўпланса, Аллоҳ сенга ёзганидан ортиқроқ зарар етказа олмайди. Қаламлар кўтарилди, саҳифалар қуриди”.

Ассалому алайкум, ва роҳматуллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here