Матбуот баёноти
Шом тоғути ағдарилди…
Аммо Америка ва унинг тобелари жорий қилмоқчи бўлаётган бузғунчи секуляр бошқарувдан жуда-жуда эҳтиёт бўлинг
Сурия аҳли ўзининг муборак қўзғолонида йирик қурбонликлар берганига 14 йил бўлди. Ўшанда Ислом Уммати Америка, Россия, яҳудий вужуди, Эрон ва унинг Ливандаги ҳизбидан тортиб, борлиқнинг мустамлакачи зулм ва туғён кучларига қарши якка ўзи курашни бошлаган эди. Мана, Ислом ва мусулмонларни қаттиқ ёмон кўрувчи Асадлар оиласи режими 54 йил репрессия, қирғин ва қувғиндан сўнг ағдарилди. Сурия аҳли бундан беҳад шодликка тўлди. Ҳатто бутун мусулмон олами хурсанд бўлиб, мўминлар қалби ором олди. Шом аҳли аёллар, болалар ва эркакларни ваҳший қамоқхоналардан қутқарар экан, катта ҳайрат ва қувончни бошдан кечирди.
Шом аҳлининг 2011 йилда қўзғолон бошлангандан бери ҳайқираётган такбирлари то Дамашққа кириб, Асад ва Баас ҳукмронлиги чангалидан уни озод қилгунига қадар тўхтамади. Халқ базасининг мақсади фақат Асад режимини ағдариб, башараларни бошқа башараларга ўзгартириб қўйиш эмас, балки Исломни татбиқ этиш бўлган. Тўғрироғи, Ислом аҳкомларини тўлиқ татбиқ қиладиган ҳамда ўзига ва Ислом Умматига қарши тил бириктирганларни Шомдан қувиб чиқарадиган рошид Халифаликни хоҳлаётгани унинг қурбонликлари ва намойишларидан ҳамда золим, тажовузкор кучлар ва тил бириктирувчилар билан бўлган тўқнашувларидан очиқ кўриб турар эди.
Қўзғолоннинг бу буюк муваффақияти Ислом Уммати учун намуна бўлиши керак. Уммат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Ислом давлатини қайтариш учун бўлган туб ўзгариш йўлида фаолият қилишдан асло умидини узмаслиги, бу йўлда фидокорлик қилиши ва буни ҳаёт-мамот масаласи деб билиши лозим. У мусулмон юртларидаги барча ҳукмдорларнинг Фаластин аҳлига ёрдам бермаганини ҳамда уларнинг қонхўр Башар Асад жиноятларини қонунийлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини яққол кўриб турибди. Сурия делегациясининг 11 йилдан сўнг Араб давлатлари лигасига қайтиши ва Асаднинг саммитларда иштирок этиши ушбу ҳамкорликнинг яққол кўрсаткичидир. Ажабланарлиси шундаки, 2024 йил 11 ноябрда Риёзда бўлиб ўтган Ғазо бўйича фавқулодда саммитда Башар Асаднинг Москвага қочиб кетишидан бир ой олдин айтган танқидларига саммитдагилар эътибор беришмади. У, жумладан, бундай деган эди: «Умид қиламанки, биз тўғри қарорлар қабул қила оламиз. Бўлмаса, ўғри билан қонун тилида, жиноятчи билан ахлоқ тилида, қотил билан инсонийлик тилида гаплашишда давом этаверамиз. Яхши ниятларимиз яна бир бор ўлимга олиб келади».
Бироқ, бу ҳукмдорлар ва уларнинг хавфсизлик хизматидаги жинояткор гумашталари қаёқдан ҳам ибрат олишсин. Зеро, ҳукмдорлар ўзларини Аллоҳнинг интиқомидан Америка, Россия ва хавфсизлик хизматлари ҳимоя қилади деб ўйлаб, худди Башар Асад қилган ишларни қилишяпти! Аллоҳнинг душманлари бўлмиш мустамлакачи кофирларнинг манфаатлари ўз малайларидан воз кечишни тақозо этиб қолса, бу малайларидан қанчалик тез воз кечиб, тарих ахлатхонасига итдек улоқтириб юборишаётганини ҳукмдорлар кўрмайдиларми?! Ўзларидан олдинги ҳукмдорлар тақдиридан ибрат олмайдиларми?! Ёки ҳокимият курсисида узун замон ўтириш билан Аллоҳнинг ҳукми ва ғазабидан ҳамда халқнинг интиқомидан қутуламиз, деб ўйлашяптими?! Балки одамларнинг жиноятчи Асад оиласининг меросхўрларидан қандай интиқом олаётганларини кўриш бошқалардан кўра кўпроқ шу ҳукмдорларга лозимдир.
﴿فَأَهۡلَكۡنَآ أَشَدَّ مِنۡهُم بَطۡشٗا وَمَضَىٰ مَثَلُ ٱلۡأَوَّلِينَ﴾
«Бас, Биз улардан кучли-қувватлироқларни ҳам ҳалок қилганмиз. (Ушбу Қуръонда) аввалгиларнинг масал-қиссалари ўтди-ку!» [Зухруф 8]
Шом аҳли интилаётган ҳақиқий ўзгариш, шубҳасиз, ағдарилган режимни қадриятлари, конституция-қонунлари ва одамларидан иборат барча арконлари билан қўшиб йўқ қилинадиган ўзгаришдир. Айнан шу ўзгаришда мустамлакачи Ғарб кучлари билан бўлган барча алоқалар узилади, Ғарбни рози қилиш ва унинг ҳукмронлигига сукут сақлаш учун секуляр фуқаролик давлат қуришга тарғиб қилинмайди, айнан шу ўзгаришда Ислом давлати барпо этилиб, секуляр тузум ўрнига Исломдаги бошқарув тузуми ўрнатилади. Шом аҳли шундай ўзгаришни талаб қиляпти. Айни шу ўзгариш учун Асад режимига қарши қўзғолон қилди. Қўзғолончи кучлар, ўзлари айтганидек, халқнинг хоҳиш-иродасига мувофиқ ҳаракат қилмоқчи бўлсалар, бу иродани қабул қилишлари лозим.
Инқилобнинг ўтиш даври бошқаруви деган гирдобга тушиб қолишидан жуда-жуда эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки бу секуляр бошқарувга ёки юмшоқ қилиб айтганда фуқаролик бошқарувига замин тайёрлаш демакдир. Бу Америка вакили сифатида Эрдоган Туркиясининг ҳамда яҳудий вужудини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб, бир-бирларининг ўз халқини бостиришларига сукут сақлаётган атрофдаги араб режимларининг режасидир. Бас, Шомдаги қўзғолон аҳли Миср, Ливия, Тунис ва Ямандаги каби қўзғолонларнинг нимага олиб борганидан сабоқ чиқарсин. Уларда фақат яримтаки ғалабалар қўлга киритилиб, баъзи бир башаралар ўрнига бошқа бир башаралар олиб келинди, бу билан қарамлик ва секуляр конституция сақланиб қолди. Ҳозирда бу давлатларда аввалгидан ҳам ёмон вазият ҳукмрон. Масалан, мустамлакачи кофир ва малай ҳукмдорларга қарамлик, танг-бахтсиз ҳаёт ва Ғазо аҳлини ҳамон қирғин қилаётган яҳудий вужудини кучайтириш каби ишлар давом этмоқда.
Ағдарилган ва мавжуд золим режимлар чангалида азоб чекаётган инсонларга, шунингдек, Американинг ҳамда Туркия ва бошқа юртлардаги унга малайлик қилаётган қўғирчоқ ҳукмдорларнинг ўйинларини онгли равишда тушунаётган инсонларга айтар сўзимиз шуки, секуляр сиёсий ечимларни барбод қилишга ҳаракат қилинглар. Чунки булар сиртдан фуқаролик бошқаруви, деган чиройли ёқимли сўзлар билан ўралган, асли эса исломий юртлардаги мавжуд режимлардан мутлақо фарқ қилмайдиган сиёсий секуляр бошқарувдир. Ушбу онгли инсонлар, шунингдек, қўзғолон қилишларига сабаб бўлган мақсадларида, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш ғоясида собит турсинлар ҳамда бунинг учун фаолият қилаётган холис инсонларга нусрат-ёрдам берсинлар, зотан, бутун мусулмон халқлар интиқлик билан кутаётган нарса ҳам мана шудир.
﴿ٱلَّذِينَ إِن مَّكَّنَّٰهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَوُاْ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَمَرُواْ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَنَهَوۡاْ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۗ وَلِلَّهِ عَٰقِبَةُ ٱلۡأُمُورِ﴾
«Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни барпо қиладилар, закотни адо этадилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» [Ҳаж 41]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иордания вилоятидаги
матбуот бўлими