Матбуот баёноти
Эй Шомдаги аҳрор қўзғолончилар!
Умматнинг умиди сизда, унинг умидини пучга чиқарманг!
Эй Шом аҳли!
Сиз Америка ва унинг қўғирчоқлари билан алоқа қилаётган кимсалардан узоқда туриб, сафларингиз ва саъй-ҳаракатларингизни бирлаштирсангизгина нажот топасиз. Бу кимсаларни таниб олиш унчалик қийин эмас. Чунки уларни ҳаммаси сизни режим билан муроса қилишга, унинг структураси ва муассасаларини сақлаб қолишга ҳамда даъво қилишаётган демократияси остида яшашга чақиришмоқда. Шуни унутмангки, улар қўй пўстинидаги тулкилар бўлиб, сиздан эмаслар. Умуман, қонхўрга қўл берган ёки унинг зулм ва зўравонлигига шерик бўлган одамларинг ҳеч бири сиздан эмас. Чунки уларнинг барчаси бошдан-оёқ хиёнат ва ёвузликка ботган жиноятчилар бўлиб, уларга умуман ишонч йўқдир. Миср Кинонасида тулкиларга ишонган, уларга ўз бўйинларини ишониб топширган ва тақдирлари бўғизланиш билан тутганлардан ибрат олинг. Робиа қирғинини унутмаган бўлсангиз керак. Ҳозир ҳам Миср турмалари Американинг малай хоин ҳукмдорларига қарши ғазаб билан қўзғалишдан бошқа «гуноҳ»лари бўлмаган минглаб маҳбуслар билан тўла. Бугунги кунда Миср ҳамон Американинг малайлари назорати остида. Америка режимни аввалгисидан ҳам ёмон суратда қайта тиклаш орқали, мамлакат устидаги назоратини мустаҳкамлаб олиб, Миср ва унинг халқини катта азоб-уқубатларга гирифтор қилишда давом этмоқда. Сизнинг бошингизга ҳам худди шундай кунларни солмоқчи. Жуда-жуда эҳтиёт ва ҳушёр бўлинг. Ҳақ ва буюк ғоя устида собит туринг. Сиз учун бундан ўзга ғояда нажот йўқдир. Чиройли ваъдаларга алданиб, инқилобингизни Америкага топшириб қўйманг. Акс ҳолда, у тепангизга янги малайни олиб келади, оқибатда сиз унга ва унинг малайларига яна бўйсунган ҳолатда қоласиз. У ҳолда сиз ҳақингизда на аҳдга ва на бурчга боқадиган Америка сизга ҳаргиз раҳм қилмайди. Натижада шундай ҳолатга тушиб қоласизки, зулм ва ёвузлик кучайиб кетгани сабабли бугун айрим мисрликлар Ҳусни Муборак замонини қумсаётгани каби, сизнинг орангиздан ҳам Башар Асад замонини қумсайдиганлар чиқади.
Эй Шом аҳли!
Сиз ҳозирда яшаётган бу кунларни биз ҳам Мисрда барча тафсилотлари билан яшадик, бугун сизга қандай тузоқ қўйилган бўлса, бизга ҳам ўшандай тузоқ қўйилган эди. Биз Миср аҳлини огоҳлантирганимизга қармай, улар алдангандилар. Бас, сиз ҳам алданиб қолманг. Аксинча, Ҳизб ут-Таҳрирдаги биродарларингиз гапига қулоқ солинг. Чунки улар ўз аҳлини алдамаган ва ҳаргиз алдамайдилар. Улар қўзғолонингизда биринчи кундан бошлаб ёнингизда бўлиб, майдонларда олдинги сафда турдилар, ҳар доим саъй-ҳаракатингизни энг яхши мақсад ва энг яхши ғоя сари бирлаштиришга интилдилар, Ислом давлатида Исломни татбиқ этишга чақирдилар. Зеро, ёлғиз ушбу давлат билан Роббингиз сиздан рози бўлади ва берган қурбонларингизнинг пишиб етилган янги мевасини териб оласиз, шаҳидлар қонининг муборак самарасига ноил бўласиз. Шундай экан, кимнинг ғояси, талаб ва мақсади Ислом давлати эмас экан, у сиздан эмасдир, аксинча у душманингиздир, ундан эҳтиёт бўлинг. Ундайлар билан ўртангиздаги алоқа ипларини узинг, ундайларни данак каби туфлаб ташланг. Орангиздан кечаги куннинг Саъд, Асъад ва Усайдлари чиқсин, улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам берсинлар, Умматнинг тортиб олинган ҳокимиятини қайтарсинлар, Америка ва унинг гумашталарини мағлуб этиб, уларни мағлуб аҳволда ўз инларига қувиб солсинлар. Бас, ғоянгиз шу бўлсин, шунча берган қурбонликларингиз бесамар, шаҳидларингиз қони эса зое кетмасин.
﴿وَلَا تَرۡكَنُوٓاْ إِلَى ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ ٱلنَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنۡ أَوۡلِيَآءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ﴾
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги
матбуот бўлими