Барча мусулмонларга, хусусан Шом аҳлига Нидо

132
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Барча мусулмонларга, хусусан Шом аҳлига Нидо

Аллоҳга ҳамдлар, Росулуллоҳга ва У кишининг оли байтига, саҳобаларига ҳамда У зотни дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин…

Ўзингизга яхши маълумки, Шомдаги ҳодисалар тезлашиб кетди. Шом тоғути Башарнинг қисмати 2024 йил 8 декабрда ҳайдалиш ва қочиб қолиш бўлди. У туғёнга кетиб, ернинг устию остида қанчалар ҳаддидан ошганига, маҳбуслар устида қандай жиноятлар содир қилганлигига гувоҳ бўлдингиз. Бу жиноятлар даҳшатидан пешоналар қора терга ботади ва ҳатто йиртқич ҳайвонлар ҳам бундай ваҳшийликни қилмайди… Одамлар бу тоғутнинг қулаши сабабли шаҳарларда, қишлоқларда, йўлларда буни Аллоҳ Таолонинг берган ғалабаси сифатида нишонлаб, У зотга ҳамд айтган ҳолларида қандай тантана қилганларини кўрдингиз.

Шундан кейин Америка ва унга эргашиб Туркия араб ҳукмдорларини Ақабада тўплаганини, Сурияда янги бошқарув қандай бўлишини муҳокама қилганини ҳам эшитдингиз, гувоҳи бўлдингиз: (Шанба куни, Иорданиянинг Ақаба шаҳрида араб давлатлари вазирлари алоқалар қўмитаси аъзолари, Туркия, Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи олий вакиласи ва БМТнинг Сурия бўйича вакили иштирокида Суриядаги воқеалар ривожига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Баёнотда қуйидагилар келган: (Учрашувларда «Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюциясига мувофиқ ўтиш даври амалиётига эришиш учун» сиёсий процессни қўллаб-қувватлаш йўллари Сурия раҳбарияти билан муҳокама қилинди). БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Гейр Педерсен Ақаба учрашуви чоғида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашиб, «Суриядаги барча тоифа-қатламларни бирлаштирувчи ҳақиқий ва кенг қамровли сиёсий йўналишни кўришимиз муҳимдир», деди. Ал-Жазира, 2024 йил 14 декабр)… Шундан кейин «Туркия» расмий газетаси ёзди: (Эрдўған келгуси икки ҳафта ичида Дамашққа «тарихий» сафар қилиши мумкин. У журналистларга берган интервьюсида, мамлакати «Суриянинг янги администрациясига давлат структурасини қуришда ёрдам беражагини» таъкидлаган. У қўшимча қилиб, Жўлоний бошчилигида янги Сурия администрацияси ташкил этилиши икки томон ўртасидаги алоқаларни янги даражага кўтаришини умид қилаётганини ҳам айтиб ўтган. Sky News Arabia, 2024 йил 20 декабр).

Шундан кейин Америка ва Европа делегациялари Суриянинг янги раҳбарияти билан учрашиб, вазиятни ўзлари истаётган шаклда тартиблаштириш учун бирин-кетин кела бошлади. Буларнинг энг охиргиси 2024 йил 20 декабр, жума куни келган Америка делегацияси бўлди. Учрашув сўнггида Суриядаги ҳарбий амалиётлар қўмондонлиги ўзининг етакчиси Аҳмад аш-Шаръанинг АҚШ давлат департаменти вакиллари билан учрашуви чоғида гаплашган масалаларнинг энг кўзга кўринганлари борасида баёнот чиқарди ва унда қуйидалар келган: (Америка томони Сурия халқи ва унинг янги администрациясини қўллаб-қувватлашини ва Сурия шимолий шарқий минтақаси каби ҳал қилинмаган масалалар ва улкан таҳдидларга қарши курашишда у билан ёнма-ён туришини таъкидлади». Делегация, шунингдек, Суриянинг янги администрацияси томонидан эълон қилинган қадамларни қўллаб-қувватлашини билдирган. Баёнотда қуйидагилар ҳам келган: «… Ўз навбатида, делегация янги администрацияга маҳбусларни, жумладан, Америка фуқароси Трэвисни озод қилишдаги ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди». Баёнот давомида қуйидагилар ҳам бор: «… Ўз навбатида, Сурия томони ҳам делегация миссиясини олқишлашини билдириб, Сурия халқи барча соҳаларда оёққа туриб, тикланиши учун улкан қўллаб-қувватловга эҳтиёжи борлигини очиқлар экан, унга қарши жорий қилинган санкцияларни олиб ташлашга чақирди ва Сурияни яккаланиб қолиш ҳолатига тушишига йўл қўймай, Сурия халқининг минтақадаги барча давлатлар ва тарафларга нисбатан бир хил масофада туришига ишора қилиб ўтди»… Arabic RT – Араб олами янгиликлари, 2024 йил 20 декабр).

Сизлар, яҳудий армияси Жўлон тепалиги қишлоқлари ва Қунайтарага қандай бостириб киргани, 600га яқин босқинчилик ҳужумларини уюштирганига гувоҳ бўлдингиз ва эшитдингиз. Бу ҳужумларда Сурия армияси позициялари, айниқса, ҳарбий ҳаво кучлари базалари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари нишонга олинди. Sky News Arabia веб-сайти 2024 йил 19 декабрда тарқатган хабарга кўра, бу ҳужумлар ҳозирги даврда ҳарбий потенциал ва қурол-аслаҳаларни йўқ қилиш бўйича ўтказилган энг улкан операция бўлди. Яҳудий армиясининг ҳужумлари қуролсизлантирилган минтақа ичкарисида ҳам давом этиб, Жабали Шайхгача етиб борди: (Исроил кучлари Сурия билан босиб олинган Жўлон тепалиги ўртасидаги қуролсизлантирилган зонага бостириб кирган пайтида Жабали Шайхни ҳам босиб олди…». Ал-Жазира, 2024 йил 18 декабр). Шундай қилиб, яҳудий вужуди Суриянинг янги ҳукмдорлари, араб ҳукмдорлари ва мусулмонлар юртларидаги ҳукмдорлар кўз ўнгида Суриядаги ҳарбий, хавфсизлик ва илмий иншоотларга қарата юзлаб ҳужумларни амалга оширди… Шунга қарамай, улар гўё бу ишнинг уларга заррача аҳамияти йўқдек, қимирлаб ҳам қўйишмади! Энг мудҳиш ва аламлиси шуки, Суриядаги янги администрация буларнинг барчасига қарамай, яҳудий вужуди билан ҳам, Америка ва Европа билан ҳам конфронтацияга киришиш ниятида эмаслигини, тинчликни ва устиларидаги санкцияларни олиб ташланишини, тикланиш ва ободонлаштиришда ўзларига ёрдам беришларини исташини билдирди… Булар хору зорликка ўхшаш талаблардир:

Шарқул Авсат 2024 йил 15 декабрда ўз сайтида қуйидаги хабарни нашр қилди: (… Аҳмад аш-Шаръа шанба куни, «Исроил» ўзининг Сурияга қилаётган ҳужумларини оқлаш учун бўлмағур баҳоналардан фойдаланаётганини айтди. Лекин у изоҳ бериб, ўзининг янги конфронтацияларга киришдан манфаатдор эмаслигини, чунки мамлакат Башар Асад даври тугаганидан кейин бутун эътиборини вайрон бўлган бинолар ва шаҳарларни қайта тиклашга қаратаётганини айтди… У «кўзда тутилмаган ҳар қандай ҳарбий авантюралардан йироқ ҳолдаги» дипломатик ечимлар тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг ягона йўли эканини таъкидлади). Ал-Жазира Нью Йорк Таймсдан олиб қуйидаги хабарни тарқатди: (Аш-Шаръа Қўшма Штатлар каби ҳукуматларни Ҳайъати Таҳрируш Шомни террорчи гуруҳлар рўйхатидан чиқаришга чақирди. У сурияликлар мамлакатни қайта тиклашлари учун барча санкцияларни олиб ташлашни ҳам талаб қилди… Ал-Жазира, 2024 йил 17 декабр).

Эй мусулмонлар, хусусан Шом аҳли! Жўлоний етакчилигидаги Суриядаги янги режим Америка орбитасида айланадиган Туркия режими билан чамбарчас боғлиқдир… Бу режим секуляр тузумни татбиқ қилиш, Халифаликка ва уни тиклашга чақираётганларга қарши курашиш, бошқаларни қамоқлардан чиқарса-да, Ер юзида Аллоҳнинг ҳукми бўлган рошид Халифаликни қайта тиклашга ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоқларга ташлаш орқали Американи рози қиламан, деб ўйлаётган бўлса, Америка ва Ғарб мустамлакачиларини уларнинг Халифалик ва унинг аҳлига қарши олиб бораётган урушларида (ҳамкор бўлиб) рози қилишни ўйлаётган бўлса, бу нарса ўз мансаб курсисини сақлаб қолади, деб ўйлаётган бўлса, хомхаёл қилибди. Чунки мустамлакачилар бу режимдан қачонки уларга мунтазам хизмат қилсагина рози бўлади, холос. Росулуллоҳ ﷺ бундай хомхаёл соҳибининг зиёнга учраши ҳақида бизга хабар берганлар. Ибн Ҳиббон ўзининг саҳиҳида Қосимдан, у эса уммул мўъминин Оиша розияллоҳу анҳодан чиқарган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:

«مَنْ أَرْضَى اللهَ بِسَخَطِ النَّاسِ كَفَاهُ اللهُ، وَمَنْ أَسْخَطَ اللهَ بِرِضَا النَّاسِ وَكَلَهُ اللهُ إِلَى النَّاسِ»

«Кимки одамларни ғазаблантириб, Аллоҳни рози қилса, Аллоҳ унга (ёрдам бериш борасида) кифоя қилади. Кимки одамларни рози қилиб, Аллоҳни ғазаблантирса, Аллоҳ уни ўша одамларга топшириб қўяди».

Мустамлакачи кофирларни рози қилиш учун уларга тобе бўлган ва уларнинг этагини тутган кимсаларнинг оқибатига назар ташлаган киши, уларнинг бу аҳволида ўзининг оқибатини кўради:

﴿إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ﴾

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган холда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир»                [Қоф 37]

Эй мусулмонлар, хусусан Шом аҳли! Аллоҳ Субҳанаҳу фарз қилган, Росулуллоҳ ﷺ ва рошид халифалар татбиқ қилган ягона низом – Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқаришдир. У соф ва тоза бошқарув бўлиб, унга бирорта бошқа нарса аралашмайди, унга бирорта бошқа тузум қоришиб кетмайди. Демак, у яхшилик билан ёмонликни қориштириб ташлайдиган, Исломдан бир қисмини ва секуляризмдан бир қисмини олиб татбиқ қиладиган бошқарув бўлмайди. Аксинча, у – ундан бир қисм, бундан бир қисм олмайдиган – Рошид Халифалик низоми билан бошқариш бўлади.

﴿وَأَنِ ٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ وَٱحۡذَرۡهُمۡ أَن يَفۡتِنُوكَ عَنۢ بَعۡضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَۖ فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَٱعۡلَمۡ أَنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ أَن يُصِيبَهُم بِبَعۡضِ ذُنُوبِهِمۡۗ﴾

«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (сизнинг ҳукмингиздан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда»                                                    [Моида 49]

Сизлар улкан қурбонлар бердингиз, озору азиятларга учрадингиз, кўпчилигингиз шаҳид бўлди ва кўпчилигингиз жароҳат олди. Шунинг учун бу қурбонликлар ер юзида Аллоҳнинг бошқаруви бўлмиш рошид Халифаликни тиклаш учун бўлмоғи вожибдир. Бу қурбонликлар бир секуляр режимни номигагина ўзгартириб, ўрнига бошқасини алмаштириб қўйиш учун бўлмаслиги лозим. Бу ўринда ном ва номланувчи ўртасидаги фарқнинг умуман аҳамияти йўқ! Қачонки, Аллоҳнинг бошқаруви ўрнатилса, ана ўшандагина сизлар берган қурбонликлар Шомни ёритувчи нур бўлади. Аммо бу қурбонликлар сизларнинг бир секуляр тузум ўрнига бошқа бир секуляр тузумни олиб келишга эришишингиз учун бўладиган бўлса, у ҳолда сизлар худди ўзи пишиқ қилиб тўқиган нарсасини яна қайта бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қоласизлар.

﴿وَلَا تَكُونُواْ كَٱلَّتِي نَقَضَتۡ غَزۡلَهَا مِنۢ بَعۡدِ قُوَّةٍ أَنكَٰثٗا﴾

«Ва сизлар худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз!»                        [Наҳл 92]

Эй мусулмонлар, хусусан Шом аҳли! Ҳизб ут-Таҳрир ўз аҳлини асло алдамайдиган етакчидир. У сизларни инсонларнинг шайтонлари чангалидан огоҳ бўлишга чақиради. Улар сизларнинг қонларингизни беҳудага зое қилиб юбормоқчи. Натижада сизлар соф ва тоза яхшиликка, Аллоҳ нозил қилган қонунлар билан ҳукм юритишга етишолмай қоласизлар. Аксинча, яна бир секуляр бошқарувга эришасизлар, унинг номи ўзгарган бўлади, холос. Оқибатда сизлар, кофир минг бор ҳисоблашадиган бир бутун Уммат бўлиш ўрнига, яна ўша мустамлакачи кофирларга ва уларнинг малайларига тобе бўлиб қолаверасизлар. Бу эса шундай жиноятки, унинг оқибати – Аллоҳ асрасин – дунёдаги хорлик ва охиратдаги азобдан бошқа эмасдир.

﴿سَيُصِيبُ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ صَغَارٌ عِندَ ٱللَّهِ وَعَذَابٞ شَدِيدُۢ بِمَا كَانُواْ يَمۡكُرُونَ﴾

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир»                                            [Анъом 124]

Шундай экан, берган қурбонликларингиз беҳудага зое бўлиб кетмаслиги учун бор кучингизни сарфланг. Хусусан, Шом – Росулуллоҳ ﷺ бизга башорат хабарини берганларидек – Ислом уқри (асл маркази) бўлмоғи вожибдир. Росулуллоҳ ﷺ Табароний Мўъжамул Кабирда Салама ибн Нуфайлдан нақл қилган ҳадисда шундай дедилар:

«عُقْرُ دَارِ الْإِسْلَامِ بِالشَّامِ»

«Ислом диёрининг маркази Шомда бўлади».

Шундай экан, мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари хоҳлаётган бузуқ секуляр сиёсий ечимларни барбод қилиш учун бор кучингизни сарфланг. Токи, ана шу ҳодисаларда берган қурбонликларингиз зое кетмасин! Исломдаги бошқарув низоми бўлмиш рошид Халифаликни барпо қилиш учун фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг. Шунда Аллоҳнинг изни ила улуғ ажр ва буюк зафарга эришиб, ушбу севинчли башоратга ҳақли бўлган зотлар жумласидан бўласиз.

﴿نَصۡرٞ مِّنَ ٱللَّهِ وَفَتۡحٞ قَرِيبٞۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ﴾

«У Аллоҳ томонидан бўлган нусрат ва яқин(да рўй бергувчи) фатҳдир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!»                             [Соф 13]

 

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                      19 жумодулохир 1446ҳ

                                                                                                          21 декабр 2024м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here