Имомларга ойлик маош нима мақсадда берилмоқда?
Мамлакат бўйлаб 4 мингга яқин масжид имомларига март ойидан бошлаб 8 минг сомдан, йил охирига бориб, 20 минг сомгача маош тўланади. Президент Садир Жапаров Халқ қурултойида даъват масаласи ҳақида гапирар экан, ушбу масалага ҳам тўхталиб ўтди.
Президентнинг фикрича, ҳар бир қишлоқ мулласи маош олса, мажбурий равишда ишлайди. Улар бошқа дин ёки оқимга кириб кетаётганларни тарбиялайди ва фақат муфтийга итоат қилади. Муфтиёт одамларни Ҳанафий мазҳабига қайтариш вазифасини муллаларга юклайди. Муфтийнинг гапи ҳам муллаларга ўтадиган бўлади.
Бундан аввал туман бош имом-хатибларига жами 40 та автомобил топширилган эди.
Халқ орасида “Еган оғиз уялади” деган мақол бор. Юқоридаги қарорлар орқали ҳукумат имом-хатибларни давлат хизматининг бир тармоғига айлантирмоқда. Бундан мақсад Исломни мабда сифатида кўтариб чиқаётган мусулмонларга қарши куфр тузуми юклаган вазифаларни амалга оширишдир. Аниқроғи, ҳукумат мабдаий Исломга қарши имомлар армиясидан фойдаланишни кўзламоқда. Бу армияни тартибга солгандан сўнг, Исломий фатволар чиқариб, мусулмонларни чалғитиш, уларни ғайриисломий фикр ва қонунларга рози қилиш учун ҳаракат қилишади. Буни Туркия ва Ўзбекистон мисолида кўриб турибмиз.
Президентнинг Ҳанафий мазҳаби ҳақидаги гапига тўхталадиган бўлсак, аслида президент ва муфтийнинг ўзлари бош бўлиб, Ҳанафий мазҳабининг фатволарини яширишади. Бунга мисол келтирадиган бўлсак, Ҳанафий мазҳабининг буюк уламоларидан бири Шайх Абу Ҳафс Исмоил ан-Насафий “Шарҳ Акоиди ан-Насафий” китобида шундай дейди: “Мусулмонларга шаръий ҳукмларни татбиқ этадиган, ҳадни (жазо чораларини) жорий қиладиган, давлат чегараларини қўриқлайдиган, мусулмонлар қўшинларини тайёрлайдиган, уларнинг закотларини тўплайдиган, зўравонларни, ўғриларни, қароқчиларни тийиб қўядиган, жума ва ҳайитларни қоим қиладиган, Уммат ўртасидаги ихтилоф ва келишмовчиликларни ҳал қиладиган, ҳақ-ҳуқуқлар устидаги гувоҳнликларини қабул қиладиган, валийси бўлмаган етим ва беваларни таъминлайдиган, ўлжани мусулмонлар ўртасида тақсимлайдиган Халифанинг мавжуд бўлиши шарт ва вожибдир”.
Демак, мана шундан кўриниб турибдики, ҳукумат мусулмонларни чалғитиш учун Ҳанафий мазҳабини баҳона қилиб олган. Улар Ҳанафий мазҳабига эмас, фақат ўз нафсларига ва хўжайинлари томонидан қўйилган талабларга амал қиладилар. Шундай экан, биз мусулмонлар ҳар қандай ёлғондан эҳтиёт бўлиб, динимизни мустаҳкам ушлашга ҳаракат қилишимиз керак. Шунингдек, бир-биримизга қарши иш қилишдан тийилиб, айрим хатолар баҳонасида куфр манфаатига хизмат қилишдан эҳтиёт бўлишимиз лозим.
Мумтоз Мавароуннаҳрий