Жалолобод воқеаси: Даъватни ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир

0
89

Жалолобод воқеаси: Даъватни ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир

Жалолобод вилоятида 26 ноябрь куни Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари “Эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қарши тадбирлар уюштирдилар. Орадан 3 ҳафта ўтиб, 10-14 декабрь кунлари Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси вилоятдаги 21 хонадонда тинтув ўтказиб, Ҳизб йигитларини ноқонуний равишда ҳибсга олди. Ҳукумат вақтинча ҳибсда сақланаётган йигитларга адвокатлари билан учрашишга рухсат бермади, балки тергов ишларини ўзлари махсус тайёрлаган адвокатлар иштирокида олиб борди. Натижада, қонун лойиҳасига қарши масжидларда варақалар тарқатиш баҳонасида юқорида айтилган йигитларимиз бир ой муддатга вақтинчалик ҳибсга олинди. Улар устидан “Экстремистик фаолият ташкил этиш ва амалга ошириш” моддаси билан жиноий иш очилди. Бироқ ҳибсга олиш учун ҳеч қандай далил ва экспертиза хулосаси тақдим этилмади. Ҳибсга олинганлар орасида Муродиллоҳ, Алишер, Манас, Абдураҳим, Абдураҳим, Равшанбек, Насипбек, Расулбек, Темирлан, Каримжон, Мирзоҳид, Абдулмуқим, Баҳодир, Шарип, Абдуқодир ва икки ўғли ҳамда Карим ва ўғли бор.

Миллий хавфсизлик кучлари Ҳизб йигитларини ҳибсга олаётганда худди коррупционерлар ёки қотиллар каби хатарли жиноятчиларни қўлга олгандек иш тутиб, бу билан Ҳизб йигитларини одамларга ваҳимали кўрсатишга уринишди. Аслида ҳукуматнинг бундай ҳаракати халқни алдаб адаштиришдан бошқа нарса эмас. Чунки экстремизм – асли йўқ нарсадир! Дунё ҳамжамиятида экстремизмнинг аниқ таърифи мавжуд эмас. Ҳар бир ҳукумат ўз манфаатларидан келиб чиқиб унга “таъриф” беради. Масалан, Россия ва Хитой ШҲТ доирасида алоҳида, АҚШ ўзича алоҳида, Европа давлатлари эса алоҳида таъриф бериб, ўз таърифларига кўра ҳаракат олиб боришади. Бироқ, бу таърифларнинг барчаси битта сифатни ўз ичига олади, бу сифат: “экстремизм – ҳокимиятни радикал воситалар билан қўлга киритишдир”. Мана шундан келиб чиқиб Қирғизистон “Ҳизб-ут-Таҳрир” уюшмасини экстремистик ташкилот деб эълон қилган бўлса, айрим мамлакатлар террорчи ташкилот деб эълон қилди. Бироқ, соғлом фикрга эга бўлган ҳар бир киши маълумотларни тўғри боғлаш билан бу даъвонинг ёлғонлигини осонгина билиб олиши мумкин. Масалан, Қирғизистонда улар айтаётган таърифдан келиб чиқиб, тўғрироғи, экстремистик йўл билан 3 марта ҳукумат алмашди. Бироқ, Ҳизб буларнинг ҳеч бирига аралашмаган. Чунки у фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган тариқатга амал қилади.

Зулм билан ҳибсга олинган йигитлар мана шу Исломий тариқат асосида динни еткизганликлари учун қамоққа ташландилар. Улар “Эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ортида турган мақсадни очиб, ҳеч ким айта олмаётган ҳақиқатни айтиб чиқишди. Ҳукумат даъват қилиш, яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш олдига ушбу янги қонун орқали тўсиқлар қўймоқда. Даъватчилар олдига янада кучайтирилган чекловлар қўйилмоқда. Қолаверса, қонунда масжид, мадраса ва ҳужралардаги Исломий таълимларга ҳамда интернет орқали қилинаётган насиҳатларга қарши чора кўриш назарда тутилади.

Аслида, бундай ҳолатда, аввало, ҳақиқатни уламолар айтиб чиқишлари керак эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

العُلَمَاءَ وَرَثَةُ الأَنْبِيَاءِ، وَإِنَّ الأَنْبِيَاءَ لَمْ يُوَرِّثُوا دِينَارًا وَلَا دِرْهَمًا، إِنَّمَا وَرَّثُوا العِلْمَ، فَمَنْ أَخَذَهُ أَخَذَ بِحَظٍّ وَافِرٍ

“…Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам мерос қолдирмаганлар. Балки илмни мерос қолдирганлар. Ким уни олса, тўла насибасини олибди”.

Шундай экан, динимизни ҳимоя қилаётган йигитларни ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятини давом эттириш биринчи навбатда уламоларимиз зиммасига тушади. Чунки бу даъватчилар сиёсий асосда ҳибсга олинмоқда. Уммат манфаати учун зулмга учрамоқда.

ИншаАллоҳ, бу даъватчиларнинг оилалари сабр-тоқатлари учун улкан ажлар олишади. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларига қаттиқ ишонадилар. У зот айтадилар:

»لاَ تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الْحَقِّ ظَاهِرِينَ لَعَدُوِّهِمْ قَاهِرِينَ لاَ يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ إِلاَّ مَا أَصَابَهُمْ مِنْ لَأْوَاءَ حَتَّى يَأْتِيَهُمْ أَمْرُ اللَّهِ وَهُمْ كَذَلِكَ«

“Умматимдан бир гуруҳ кишилар динда ғолиб бўлиб, душманларини мағлуб этиб бораверадилар. Қарши чиққанлар уларга зарар етказа олмайди, магар уларга бир оз ғам-ташвиш ва қийинчиликлар етади холос. Улар Аллоҳнинг ёрдами келгунича шундай давом этадилар”. (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).

Яна айтади:

:بدأ الإسلام غريبًا وسيعود غريبًا كما بدأ فطوبى للغرباء، قيل يا رسول الله من الغرباء؟ قال: الذين يصلحون إذا فسد الناس وفي لفظ يصلحون ما أفسد الناس من سنتي، وفي لفظ: يحيون ما أمات الناس من سنتي  

“Ислом Ғариб бўлиб бошланди, яна бошланганидек Ғарибликка қайтади, Бас, Ғарибларга Тубо жаннати бўлсин”. Ғариблар кимлар, ё Росулаллоҳ? – деб сўралди.Одамлар бузилганда уларни ислоҳ қилувчи кишилардир”, бошқа бир ривоятда: “Одамлар бузган нарсаларни ислоҳ қилувчи кишилардир”, яна бошқа бир ривоятда: “Одамлар ўлдирган суннатимни тирилтирувчи кишилардир”, деб жавоб бердилар. (Мусулмон ривояти).

Бинобарин, зулм ва қўрқитиш сиёсати Ҳизбнинг Исломни ҳаётга қайтариш истагини синдира олмайди. Уларнинг қалбидаги ёнаётган оловни ҳеч қачон ўчира олмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِنَ اللهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

“Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи Макка) фатҳидир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!” [61:13].

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

NO COMMENTS