Икки йил Исломсиз бошқарув: илоҳий омонатга хиёнат

11
0

Матбуот баёноти

Икки йил Исломсиз бошқарув: илоҳий омонатга хиёнат

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 2024 йил 23-24 ноябр кунлари ўз бошқарувининг икки йиллиги муносабати билан Куала-Лумпурдаги конференциялар залида «икки йиллик фуқаролик ҳукумати дастури (2ТМ) ва миллий давлат хизмати ислоҳоти бўйича 2024 йил конференцияси»ни ўтказди. Турли давлат хизматлари бир том остида намойиш этилган тадбирда 30 дан ортиқ стендларда хизмат ва маҳсулотлар аҳолига таклиф этилди. 200 мингдан зиёд киши қатнашгани эътиборидан, тадбир «муваффақиятли», дея даъво қилинди. Бундан ташқари, Анвар Иброҳим шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказиб, ўзининг фуқаролик ҳукумати даврида эришган ютуқлари ва ташаббусларини таъкидлади ҳамда танқидларга тўхталиб ўтди. Айниқса, ўзининг CNN телеканалидаги баҳсларга сабаб бўлган интервьюси, яҳудий вужудининг мавжудлиги, хусусий компаниялар томонидан молиялаштирилган ўзининг хорижий сафарлари ҳақидаги танқидларга жавоб берди.

Эй Малайзия бош вазири!

Сиз ютуқларингизни қанчалик кўп санаб чиқманг, халқ ўзининг икки йил ичида нималарни бошдан кечирганидан тўлиқ хабардор. Сиз шу мансаб учун ўнлаб йил курашдингиз ва халққа гўё осмондаги ой ва юлдузларни олиб беришни ваъда қилдингиз, халқ шу ваъдаларингизга ишонди. Бироқ, икки йиллик маъмуриятингиздан сўнг халқ ҳукуматингизнинг қандайлигини ва ваъдаларингизнинг пучлигини аввалгидан ҳам яхши англаб етди.

Шунинг учун сизнинг муддатингиздаги ҳал қилувчи мана шундай бир лаҳзада Аллоҳ Таолонинг сизга берган бу ҳокимияти бир омонат бўлиб, сиз бу омонатга лойиқ бўлишингиз лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Ўз аҳкомларини тўлиқ татбиқ этишингиз ва динини бутун оламга ёйишингиз учун сизни бу мавқега олиб келган Аллоҳдир. Сизнинг вазифаларингиздан бири бу демократик мустамлакачилик тузумини тубдан йўқ қилиб, ўрнига Халифаликни барпо этишдир. Бу омонат сизга раҳбар сифатида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан берилган амалий масъулиятдир. Бош вазирлик мансабини кўтаришга рози бўлиш билан сиз еру осмон ва тоғлар кўтаришдан бош тортган оғир омонатни кўтаришга рози бўлдингиз. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِنَّا عَرَضۡنَا ٱلۡأَمَانَةَ عَلَى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَٱلۡجِبَالِ فَأَبَيۡنَ أَن يَحۡمِلۡنَهَا وَأَشۡفَقۡنَ مِنۡهَا وَحَمَلَهَا ٱلۡإِنسَٰنُۖ إِنَّهُۥ كَانَ ظَلُومٗا جَهُولٗا﴾

«Албатта Биз бу омонатни (яъни Ислом шариатини татбиқ этишни) осмонларга, ерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат у (ўзига) зулм қилгувчи ва нодон эди (яъни бу омонатнинг нақадар вазмин юк эканлигини бутун коинот билди ва уни кўтаришга қурби етмаслигини сезди, аммо инсон ўзи билмаган ҳолда ўта мушкул вазифани ўз зиммасига олди)»                                                                           [Аҳзоб 72]

Эй Малайзия бош вазири!

Ачинарлиси, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло нима сабабдан сизни бу мансабга қўйганидан ё кўз юмяпсиз ёки ўйламаяпсиз. У сизга ё шарафни ёки шармандаликни қозониш имконини беряпти. Қачон бу омонатни Аллоҳнинг аҳкомларини татбиқ этиш орқали адо этсангиз, бу дунё ва охират шарафига ноил бўласиз. Аммо омонатга хиёнат қилсангиз икки оламда шармандалик ва хорликка гирифтор бўласиз. Бас, танлаш сизда. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бу омонат билан бирга, шунингдек, қаттиқ огоҳлантирмоқда. Яъни омонатни авайлаб асрамасангиз, фосиқлар ёки золимлар қаторига қўшиласиз, қилган хиёнатингиз иймонга алоқадор бўлса, кофирлар сафидан жой оласиз.

Эй Малайзия бош вазири!

Сиз бу ҳокимият курсисига ўтириб олиб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло берган мансабдан хотиржам нафас олаётган экансиз, сизга маслаҳатимиз – ўтган икки йилни омонатга вафо қилиб ўтказдимми ёки хиёнат қилибми, деб сарҳисоб қилиб кўринг. Бунинг жавобини сиз ҳам яхши биласиз, биз ҳам яхши биламиз, аммо бизнинг ишончимиз комил. Сиз ўтган бошқарувингизни умумий суратда яхши қилиб кўрсатиб, мақтаняпсиз, ҳолбуки, мутлақо бунинг аҳамияти йўқ, балки сиз Аллоҳнинг назаридаги ўрнингизни яхши қилишга қанча саъй-ҳаракат қилдингиз, энг аҳамиятлиси мана шу. Унутманг, куч-қувватингиз албатта тугайди. Шу боис зиммангиздаги илоҳий омонатни эътиборсиз ташлаб қўймаслигингиз керак. Тарих Аллоҳ Азза ва Жалла ҳатто энг кучлилардан ҳам ҳокимиятни тезда қайтариб олгани тўғрисидаги мисоллар билан тўла. Баъзилар Роббисига хиёнат юкини зиммасига кўтарган ҳолда йўлиқди, баъзилари ўз тақдирларини кутиб туришибди.

Тарафдорларингиз сизга мақтовлар ёғдиришяпти. Бу мақтовлар сизни хотиржам бўлишга ундамаслиги керак. Чунки бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг ҳузуридаги мақтов эмас. Балки сиз эслатмамизга қулоқ солинг: буткул қутулиш мана шу омонатни адо этишга ва Аллоҳнинг бошқарувини тўлиқ барпо этишга боғлиқ. Аммо ўтган икки йил биз сизда фақат ушбу масъулиятга эътиборсизликни кўрдик! Қиёмат кунида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ҳузурида ҳужжатга эга бўлишимиз ва умрингиз пушаймонлик билан тугамаслиги учун огоҳлантириб, эслатмоқдамиз. Росулуллоҳ ﷺ огоҳ этганларидек, омонатини адо этмаган раҳбарлик уят ва шармандаликка учрамай қолмайди.

Эй Малайзия бош вазири!

Сиздан олдин ҳам кўп бош вазирлар келишди, кўплаб сиёсий партиялар ҳокимиятга чиқишди, лекин бирортаси ҳам Аллоҳ Таоло уларга берган омонатга вафо қилмадилар. Аслида, бугунги кунда барча исломий юртлардаги ҳукмдорлар илоҳий омонатга хиёнат қилишяпти, хиёнат қилиш билангина кифояланмай, балки баъзан ўз халқларига, айниқса, Аллоҳнинг динини қоим қилишга даъват қилаётганларга зулм қилишяпти.

Эй мусулмонлар!

Сиз ҳукмдорларингизни яхши танийсиз. Уларнинг омонатни адо этаётган ёки этмаётганларини ҳам яхши биласиз. Бас, сиз хоин ҳукмдорларни қўллаб-қувватлаётганлардан бўлманг. Аксинча, ушбу омонатни ўзининг шаръий эгасига (халифага) қайтариш учун курашаётганлар билан бирга бўлинг. Омонатнинг шаръий эгаси Аллоҳнинг аҳкомларини кенг миқёсда татбиқ қиладиган, Умматни битта соя остида бирлаштирадиган, Ислом душманларини мағлуб этиб, босиб олинган мусулмон юртларини озод қилиб, янги ерларни фатҳ қиладиган ва ер юзини Аллоҳнинг нури ила мунаввар этадиган халифадир. Ҳа, бу мақсадлар Халифалик соясида амалга ошган ва яқинда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик қайта барпо бўлиши билан яна Аллоҳнинг изни ила амалга ошади.

 Абдулҳаким Усмон

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Малайзиядаги расмий нотиғи

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here