Матбуот баёноти
Ҳиндутва экстремистик ташкилоти (ISKCON) Ҳиндистоннинг прокси кучларидан биридир
Биз уни тақиқлашни талаб қилишимиз ва Ҳиндистон билан барча алоқаларни узишимиз керак
Ҳиндутва экстремистик ташкилоти ISKCON (Кришна онги халқаро жамияти) мушрик Ҳиндистоннинг юртимиздаги прокси кучи саналади. Ташкилот раҳбари давлатга қарши фаолият қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди. ISKCON тарафдорлари суд биносида – кўп сонли хавфсизлик кучлари мавжудлигига қарамай – мисли кўрилмаган тартибсизликлар ва таҳдид амалиётларини содир этишди. Ҳатто суд биносида жойлашган масжидга ҳужум қилиб, остин-устин қилиб ташлашди, худди Ҳиндистондаги масжидларга ҳиндутва тарафдорлари ҳужум қилишгани каби. Куни кеча мана шу эстремистлар 35 ёшли Сайфул Ислом Алиф исмли бенгал ҳукумат адвокатини куппа-кундузи ўзининг хонасида зўравонлик билан ушлашиб, сўйиб юборишди. Унинг онаси «Таҳажжуд намозларини канда қилмайдиган ўғлимни нега ўлдиришади?!», дея фарёд қилди. Ҳа, Бангладешдаги демократик секуляр сиёсатчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари маънавий жиҳатдан шу даражада абгорки, ушбу ҳақиқатни ошкор қилишдан иккиланишяпти! Кейинчалик бу ваҳшийлик электрон ахборот воситаларида фош этилгандан кейин ҳам мамлакатдаги ҳукуматга қарашли оммавий ахборот воситалари «адвокат полиция билан намойишчилар ўртасидаги тўқнашувда ҳалок бўлди», дея ҳамон содир бўлган жиноятнинг ҳақиқатини яширишмоқда! Очиқ кўриниб турибдики, мушрик Ҳиндистон давлати – босқинчи яҳудий вужудидан фарқсиз ўлароқ – ўзининг уюшган прокси кучларидан фойдаланган ҳолда чегараларни кесиб ўтиб, Бангладешдаги мусулмонларга қарши жиноятлар содир этмоқда. ISKCON (Кришна онги халқаро жамияти) ана шу кучлардан биридир. Аллоҳ Азза ва Жалла бундай деган:
﴿لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ ٱلنَّاسِ عَدَٰوَةٗ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلَّذِينَ أَشۡرَكُواْ﴾
«Мўминларга энг қаттиқ адоват қилгувчи кимсалар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз» [Моида 82]
Душман билан тили бир бўлган сиёсий партиялар Ҳиндистон ва унинг юртимиздаги малайларига қарши чора кўришни талаб қилиш ўрнига, ички ва ташқи фитналарни қўзғаш орқали мамлакат бўйлаб мусулмонларни тинчланишга чақиришди. Тўғрироғи, Бангладешнинг итоаткор позицияси ва вазминлик сиёсати сабабли Ҳиндистон юртимизга қарши тажовузкорлик даражасини кундан-кунга оширмоқда. «Майда этник гуруҳларга ҳужумлар» шиори остида мусулмонларга қарши тинмай ташвиқот олиб бормоқда. Мамлакатдаги демократ секуляр малай раҳбарлар гуруҳи эса Ҳиндистоннинг бу шиорига қарши сиёсий жиҳатдан қарши туриш ўрнига, уни Исломини яхши кўрадиган мамлакат халқига қарши ишлатишмоқда. Оқибатда аҳолиснинг 90 фоизи мусулмон бўлмиш бу замин ҳимоясиз озчилик заминга айланди. Бугунги демократ секуляр малайлар шу тариқа юртимиз мусулмонларидан воз кечишди, ниятлари Ҳиндистоннинг қўллаб-қувватловига эришиш. Ҳиндистоннинг мусулмонлар қонини тўкканидан кўз юмиб, Ислом ва мусулмонларга хиёнат қилмоқдалар. Аммо Набий ﷺ Каъбаи Мушаррафани тавоф қилар эканлар, мусулмонлар қони ҳақида
«وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَحُرْمَةُ الْمُؤْمِنِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ حُرْمَةً مِنْكِ»
«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, мўмин кишининг дахлсизлиги Аллоҳнинг наздида сенинг дахлсизлигингдан ҳам улуғроқдир», дея марҳамат қилганлар. (Ибн Можа ривояти).
Эй инсонлар!
Бир томондан ISKCON ташкилотини тақиқлаб, иккинчи томондан Ҳиндистон билан яхши алоқаларни сақлаб қолиш билан бугунги вазиятни асло ўзгартириб бўлмайди. Шунинг учун Ҳиндистонни уруш ҳолатидаги давлат деб эълон қилишимиз ва у билан бўлган барча алоқаларни узиб ташламоғимиз даркор.
Эй инсонлар!
Ўзингиз гувоҳсиз, экстремист ҳиндулар Ҳиндистондаги масжидга ҳужум қилиб, у ердаги кўплаб мусулмонларни ўлдиришди. Шунда ҳам анави секуляр демократ кучлар ҳатто буни қоралашга ҳам журъати етмади. Устига-устак, Ҳиндистонни дунёдаги энг демократик давлат сифатида мақташдан тортинмайдилар. Бошқа томондан, мамлакатдаги миллатчи исломчилар Ҳиндистонга қарши туриш учун Америка билан дўст бўлиш шарт, деб ҳисоблашмоқда. Бироқ Ҳиндистон АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги «QUAD» ҳарбий алянси аъзоси сифатида, Ғарбнинг минтақадаги манфаатларини ҳимоя қилишда қўриқчи ит ролини ўйнамоқда. Америка ғазабга учраган яҳудий вужудининг биринчи рақамли қўлловчиси экан, малайларнинг бўйсуниш сиёсати ва АҚШнинг қўллаб-қувватлаши Ҳиндистон каби ички сиёсий бўлинишларни бошдан кечираётган заиф бир давлатга бизнинг ва мамлакатимизнинг ишларига бурун суқиш имкониятини бермоқда.
Эй мусулмонлар!
Бугунги демократик секулар сиёсатчиларнинг башарасини очиб бериш учун сизга яна нима керак?! Аллоҳ Таоло айтади:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلنَّصَٰرَىٰٓ أَوۡلِيَآءَۘ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمۡ فَإِنَّهُۥ مِنۡهُمۡ﴾
«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Моида 51]
Эй мусулмонлар!
Росулуллоҳ ﷺ Саҳиҳи Муслимда
«وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى»
«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дедилар. Ислом Умматининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлмиш Халифаликнинг йўқлиги туфайли биз давлати йўқ етим умматга айланиб қолдик. Уммат дунёда энг катта халқ бўлишига қарамай, биз ҳар жойда қувғин ва хорлашга дучор бўляпмиз. Шунинг учун ҳам, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини қайта барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир бошчилигида бирлашмоғингиз керак.
Эй мусулмонлар!
Ҳиндистонга малайлик қилиб, тиз чўкаётган бу ҳукмдорларингизга талаблар қўйиб, ҳайқиришингиздан фойда йўқ. Балки армия сафидаги ўғлонларингиздан ҳокимият калитини қўлга олишни талаб қилмоғингиз лозим. Ёлғиз шуларгина ҳокимиятни олиб, уни Халифаликни барпо этиш ва истакларингизни рўёбга чиқариши учун Ҳизб ут-Таҳрирга топширишга қодирдирлар. Ҳарбий зобитлар Халифаликнинг барпо бўлишига ижобий қарайдилар, сиздан уни барпо этилишини талаб қилишингизни хоҳлаяптилар. Шунинг учун улардан Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришларини талаб қилишингиз даркор. Зеро, Ҳиндисон жиноятларига якун ясашга ва минтақани қайта барқарорлаштиришга ёлғиз Халифаликкина қодирдир.
Эй содиқ ҳарбий зобитлар! Сиз буюк динингиз билан фахрланмоғингиз лозим. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿كُنتُمۡ خَيۡرَ أُمَّةٍ أُخۡرِجَتۡ لِلنَّاسِ تَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَتَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَتُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ﴾
«Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз, маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз» [Оли Имрон 110]
Уммат мана шундай аъло-мумтоз сифатга эга бўлганлиги учун боболарингиздан бўлган Муҳаммад ибн Қосим ўн йитти ёшида 712 йилда золим подшоҳ Даҳир устидан ғалаба қозонган. Муҳаммад ибн Қосим Синдни фатҳ қилиб, минтақа аҳолисини зулмдан халос қилган. Шундай бўлгач, нега сиз энг яқинингизда бўлган мусулмон ва муслима биродарларингизга ёрдам бермаяпсиз?! Нега сиз қуролдошларингиз ва муассасаларингиз қонини Пилхонада ҳинд фитнасидан ҳимоя қила олмадингиз? Орангизда жасур, шижоатли аскарлар бўлса-да, нега мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун олдинга чиқиб, Ҳиндистонга муносиб жавоб бера олмадингиз? Оддий одамлар каби сиз ҳам қўзғолондан кейин Бангладешда хиёнат ва алдов сиёсати якун топишини, Пилхона борасида Ҳиндистон билан тил бириктирганлар жавобгарликка тортилишини кутган эдингиз. Аммо ҳозирги вазиятга гувоҳ бўлганингиздан кейин алданганингизни ҳис қилишингиз лозим. Вазиятнинг бундай тус олганининг асосий сабаби шундаки, Ғарбнинг секуляр ва демократ малайлари сизни мустамлакачи Ғарбга занжирбанд қилиб, қўйди. Улар душман ва унинг минтақадаги иттифоқчилари учун биринчи мудофаа линияси ҳисобланишади. Зотан, Халифаликнинг барпо этилиши олдидаги асосий тўғаноқ ҳам мана шу малай раҳбарларингиздир. Шунинг учун сизлар бу тўсиқни енгиб ўтиб, ҳайбат ва қадр-қимматингизни қайтариб олишингиз ҳамда Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришингиз лозим.
﴿وَكَانَ حَقًّا عَلَيۡنَا نَصۡرُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ﴾
«Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамизда ҳақ бўлган» [Рум 47]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги
матбуот бўлими