Фаластин тупроқларидан воз кечиб, унинг аҳлига хиёнат қилганлар Фаластин вакили бўла олмайди

0
18

Матбуот баёноти

Фаластин тупроқларидан воз кечиб, унинг аҳлига хиёнат қилганлар Фаластин вакили бўла олмайди

2024 йил 1 декабр, якшанба куни Фаластин маъмурияти «Фаластин қабилалари», деб аталган бир гуруҳ инсонларни «Фаластин қабилалари Фаластин озодлик ташкилотини ягона қонуний вакил деб биладилар» номи остида бир жойга тўплаб, уларни суратга олди. «Wafa» ахборот агентлигига кўра, бу тадбир «Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси котиби Шайх Ҳусайннинг кўрсатмалари асосида ҳамда Озодлик ташкилоти котибияти томонидан мақсадимиз халқимизнинг барча қатламидир, дея ўтказилаётган қатор учрашувлар доирасида бўлди».

Ушбу тадбир Фаластин маъмуриятининг шубҳали бир пайтда Фаластин озодлик ташкилоти «қонунийлигини» қайта тиклашга қаратилган муваффақиятсиз уринишидир. Гўё у Ғазо секторида янги рол ўйнашга тайёргарлик кўраётгандек, бундан жуда умидвор бўлиб турибди. Ўзи таклиф қилаётган хизматлар билан Ғазо устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. У, шунингдек, яҳудий жиноят машинаси Америка қуроллари билан амалга ошира олмаган нарсани Фаластин аҳли ва унинг қўллаб-қувватловини ўзига ниқоб қилиб олиш орқали тамомига етказмоқчи.

Бу ерда асл воқеликни ёритиб ўтмоқ лозим:

1 – «Ягона қонуний вакил» шиори Озодлик ташкилотининг Фаластиннинг аксар қисмидан яҳудий вужуди фойдасига воз кечишдан иборат улкан хиёнати учун бир ниқобдир. Тўғрироғи бу нарса Озодлик ташкилотига фақатгина шу жирканч жиноятни амалга ошириш учун берилган.

2 – Фаластин аҳли Фаластин тупроқларининг бир қаричидан ҳам воз кечишга рози бўлмайди. Бундан ташқари, Озодлик ташкилоти йиғилган одамларга қуйидаги саволларни беришга ҳам журъат эта олмайди: Озодлик ташкилотининг Исро ва Меърож заминининг 80 фоизидан воз кечганлигига бу тўпланган инсонлар рози бўладиларми?! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу фатҳ қилган ва Салоҳиддин роҳимаҳуллоҳ озод қилган бу заминдан воз кечишга улардан бирортаси рози бўладими?! Саҳобалар, фотиҳлар, халоскорлар ва мужоҳидлар қони билан суғорилган Фаластиннинг энг олис минтақаларининг бир қаричидан бўлса ҳам воз кечишга рози бўладиларми?

3 – Фаластин Маҳмуд Аббос, Ҳусайн Шайх ёки уларга ўхшаганларнинг томорқаси эмас. Улар бу масалага паразитлардек ёпишиб олдилар. Аслида Фаластин халқи у ёқда турсин, ҳатто фаластинлик битта болакайдан ҳам вакил бўла олмайдилар.

4 – Фаластин хирожий ер бўлиб, Ислом Умматининг мулкидир. Ер юзидаги ҳеч бир кимса унинг бир қаричидан ҳам воз кечишга ҳаққи йўқ. Фаластин маъмурияти босқинчи вужуд билан имзолаган ҳар бир шартномалар Уммат оёқлари остида янчиб ташланади.

5 – Биз Фаластин ўғлонларини ушбу замин ва унинг аҳлига хиёнат қилишда мусобақалашаётган кимсалар тузоғига илинишдан ва бу жиноятчиларга бирор шаклда алданиб қолишдан огоҳлантирамиз. Уларга эргашиш ушбу замин ҳақиқатини заррача ўзгартирмайди. Аксинча, уларнинг изидан борган ҳар бир кишига хоинлик ва малайлик тамғаси босилади.

6 – Шубҳасиз, бир кун келиб, Ғазо ва бутун муборак замин озод этилиб, Аллоҳнинг изни ила яҳудийлар ва салибчилар ифлослигидан тозаланади. Яқинда бу ерда на хоинларга жой қолади, на тил бириктирувчиларга ва на уларнинг ёрдамчиларига.

﴿وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هُوَۖ قُلۡ عَسَىٰٓ أَن يَكُونَ قَرِيبٗا﴾

«У (кун) қачон бўлур? дейдилар. Шоядки яқин бўлса, деб айтинг!»   [Исро 51]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак

Фаластин заминидаги

матбуот бўлими

NO COMMENTS