Ғазо аҳли қирғин, очлик ва совуқни бошдан кечирмоқдалар Эй мусулмонлар, кеч бўлмасидан уларга ёрдамга шошилинг!

0
14

Матбуот баёноти

Ғазо аҳли қирғин, очлик ва совуқни бошдан кечирмоқдалар

Эй мусулмонлар, кеч бўлмасидан уларга ёрдамга шошилинг!

Ғазо сектори марказидан жанубигача чўзилган ғарбий минтақаларда ҳаво пастлаб кетиши оқибатида ғазолик қочқинларнинг минглаб чодирини сув босди. Шундоқ ҳам Ғазо аҳли яҳудий вужуди томонидан содир этилаётган ваҳший геноцид сабабли жуда оғир шароитда яшамоқдалар. Ғазо ҳукумати матбуот бўлими қочқинларга бошпана бўлаётган 10 мингга яқин чодирни ҳаво ҳароратининг пастлаб кетганлиги туфайли сув босиб, денгиз тўлқини оқизиб кетганини хабар қилди. Статистик маълумотларга кўра, Ғазо секторининг ғарбий ҳудудларида 35 квадрат километр майдонда тахминан 1,8 миллион қочқин истиқомат қилади. Бу одамлар қишнинг совуқ шароити, инфратузилманинг бутунлай ишдан чиқиши, муниципалитетларнинг ҳеч нарса қила олмаслиги, чунки ёмғир сувлари ва канализация сувларини йиғиштириш имконини берувчи ресурслар ва имкониятлар йўқлиги сабабли катта фалокатга дуч келишмоқда. Оқибатда эпидемик касалликлар тарқалиши хавфи юқори. Чунки қочқинлар жуда тиқилинч яшамоқдалар ва зарурий нарсалар етишмаяпти. «UNRWA» тарқатган ҳисоботларга кўра, ёмғиргарчиликнинг кўп бўлиши ва инфратузилманинг йўқлиги сабабли бир ярим миллион ғазолик сув тошқини хавфси остида қолган.

Ёмғиргарчилик Ғазо аҳлининг, яйниқса, яшаш учун энг зарур нарсалардан маҳрум аҳволда чодирларда яшаётган қочқинларнинг азоб-уқубатларини янада кучайтирди. Зотан. булар на ёзнинг иссиғидан тўсадиган ва на қишнинг совуғидан сақлайдиган, ёмғир суви ҳам, денгиз тўлқини ҳам оқизиб кетадиган яроқсиз-сифатсиз чодирлардир. Энг яхши ҳолатда, чодир ичидагилар тик туриб ухлайдилар, чунки унинг томидан чакки ўтиб, ерни лой қилган, чодирнинг деворлари йиртилиб, шомол уриб туради. Яъни Ғазо аҳли совуқ, очлик ва аёвсиз қирғинлар исканжасидалар. Шаҳид бўлмаганлар ёки ўқлар, бомбалар ва ракета ҳужумларидан омон қолганлар очлик ёки нотўғри овқатланиш қийинчилиги остида бўлиб, совуқ уларнинг суяк-суякларига ўтиб кетмоқда. Ҳатто баъзилари очликдан ҳалок бўляпти. Яҳудийларнинг шафқатсиз қирғинларида бўлгани каби очлик ва совуқ энг қаттиқ аёллар ва болаларга таъсир қилмоқда.

Ғазо халқи бир йилдан ортиқ вақтдан бери бошдан кечираётган шафқатсиз геноцид уруш юракларни парчалаб, кўзларни қон йиғлатмоқда. Қолаверса, Ғазо аҳли дунёдаги энг кучли қўшинларга эга Умматнинг бир қисмидирлар. Хўш, Миср ва Иордания қўшинларига нима бўлди? Нега улар атиги бир чақирим масофада бўлса ҳам, ғазоликларга ёрдамга келишмайди, нега бу шафқатсизлик ва зулмни тугатиш учун чора кўришмайди?

Бас, Ислом Уммат ўз қарорини қачон қайтариб олади? Қачон ҳукмдорларни ағдариб, ўзини ва Ғазо аҳлини бу асирликдан қутқаради? Бу ҳукмдорлар яҳудийларга ёнилғи, кийим-кечак, сабзавот ва мева-чева жўнатаётган бўлсалар, Ғазо аҳлига бир-икки бурда нарса фақат яҳудийларнинг рухсати билан етиб бориши мумкин. Ислом Уммати мустамлакачилар томонидан талон-торож қилинган бойликларини қачон қайтариб олиб, улардан Ғазо халқи ҳамда бошқа юртларидаги оч ва камбағаллар манфаати учун фойдаланадилар? Уммат қачон ўз эгнидан қўрқув, номардлик, мутелик чангини қоқиб ташлаб, куч-қудратини қайтариб олади? Қачон Сайкс-Пико чегараларини бузиб ташлаб, ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ байроғи остида бирлашади? Қачон ортида туриб жанг қилинадиган ва у билан ҳимояланиладиган етакчига эргашади?! Эй Ислом Уммати, ёрдам беринг, қутқаринг, акс ҳолда, вақт кеч бўлиб, бу дунёда пушаймон, охиратда зиён кўрасиз.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

NO COMMENTS