Арабистон ярим ороли ҳукмдорлари бузғунчилик ва Уммат душманлари билан дўстлашишда бир-бирлари билан рақобатлашмоқда!

12
0

Матбуот баёноти

Арабистон ярим ороли ҳукмдорлари бузғунчилик ва Уммат душманлари билан дўстлашишда бир-бирлари билан рақобатлашмоқда!

Бир неча кун аввал Амирликлар ҳукмдорлари мамлакатда ўлдирилган яҳудий раввин Цви Коган қотилларини қўлга олиш учун катта сафарбарлик бошлангани билан фахрланишди. Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Амирликлар ҳукмдорлари хавфсизлик хизматининг ҳушёрлигини ҳамда уларнинг кечаю кундуз иш олиб боришганидан сўнг воқеани фош қилишга ёрдам берган процедураларнинг тезлигини юқори баҳолашган. Бироқ Бирлашган Араб Амирликлари ва мудофаа вазирлиги қотил аниқ маълум бўлишига ва уни аниқлаш учун қўшимча ҳаракатларнинг ҳожати йўқлигига қарамай, Ғазодаги 44 мингдан зиёд шаҳид, 104 минг ярадор учун айни ҳушёрликни кўрсатишмади.

Саудлар оиласи ҳукмдорлари томонидан муборак замин ва Икки Ҳарам юртига қарши содир этилган жиноятга бир неча кун ҳам бўлгани йўқ. Яқинда «Риёз мавсуми 2024» тадбирлари доирасида саҳнага чиққан хонанда ва модел аёллар ярим яланғоч аҳволда чиқишди. Бу қилмишлари билан ҳукмдорлар на Аллоҳдан ҳаё қилишди, на Ғазо ва Ливан аҳлидан. Улар, шунингдек, гўдакларидан айрилган оналар фарёдига, болаларнинг додига, минглаб шаҳидларга ҳамда уй-жойларнинг вайрон қилинганига ҳам парво қилишмади.

Бу икки ҳодиса Арабистон ярим ороли ҳукмдорларининг ўнлаб йиллар давом этган, сўнгги йилларда очиқчасига ва қабиҳ суратда ортиб кетган бузғунчиликларининг кичик бир қисмидир.

Амирликлар ҳукмдорлари бир неча йилдан бери яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш эшигини ланг очиб қўйишди. Яҳудийларга ўз юртларини очиб бериб, Арабистон ярим оролида улар учун ибодатхоналар қуриб беришди. Шунингдек, Исломга зарар етказиш ва мусулмонлар динини бузишга қаратилган «Абраҳам келишуви»ни имзолаган муҳим давлатлардан бирига айланишди. Улар мусулмонларнинг Ғазода ҳеч қандай кучга эга бўлмасликларини таъминлашга қаратилган урушдан кейинги режани амалга ошириш учун Америка ва яҳудийларга ўз хизматларини таклиф қилишда давом этишмоқда.

Худди шундай Саудлар оиласи ҳукмдорлари ҳам фаҳш ва ахлоқсизлик тадбирларини ўтказиш орқали икки Ҳарам юртига бузуқлик ва разолатни олиб келиш учун вақт билан пойга ўйнашяпти. Фаҳшни ёйиш учун «кўнгил очар» дея номланаётган ҳайъат тузиб, унинг харажатлари учун ҳар йили миллиардлаб риял сарфлашмоқда. Масалан, бу ҳайъат куфр ва фаҳшни куйловчи қўшиқчи эркак ва аёлларга ҳамда эркак-хотин аралаш бўладиган, раққосалар ўйнайдиган байрам-фестивалларига мезбонлик қиляпти. Аёллар ярим яланғоч чиқиш қиладиган ва эркагу аёл аралаш томоша қиладиган «шоу» тадбирлари ўтказиляпти. Яқинда биз Саудлар оиласи ҳукмдорларининг Фаластин заминининг тўртдан бир қисмида «Фаластин давлатчаси» қурилишига яҳудийларнинг рози бўлиши эвазига улар билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёр эканини очиқ-баралла эълон қилишганининг гувоҳи бўлдик.

Ислом Уммати бу рувайбизалардан ҳамда уларнинг хоинликлари ва жиноятларидан чидаб тура олмайдиган даражага етди. Шунинг учун ҳам улардан, уларнинг ёвузликлари ва бузғунчиликларидан тезроқ қутулмоғи даркор. Айниқса, куч-қудрат аҳлидан бўлган холис кишиларнинг Умматнинг дарди ва мусибатига барҳам бериш ва уни бу аҳволдан қутқариш учун имкон қадар тезроқ чора кўришларидан умидвормиз.

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»                                   [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here