Матбуот баёноти
Дин ва Вақф ишлари вазири Ҳизб ут-Таҳрир меҳмони
Ҳижрий 1446 йил 21 жумодулаввал, милодий 2024 йил 23 ноябр шанба куни Судан Дин ва Вақфлар ишлари вазири доктор Умарбахит Муҳаммад Одам Ҳизб ут-Таҳрирнинг Порт-Судандаги идорасига ташриф буюрди. Меҳмонни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси кутиб олди. Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо (Абу Ризо) амирлигидаги ушбу делегацияга унинг ёрдамчиси устоз Муҳаммад Жоме (Абу Айман) ва Ҳизбнинг Судандаги расмий нотиғи Иброҳим Усмон (Абу Халил) ҳамроҳлик қилди.
Устоз Носир ўз нутқи аввалида вазир ташрифини олқишлади ва уни делегация билан таништиргач, Ҳизб ут-Таҳрирни таърифлаб, унинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб борувчи сиёсий Ҳизб эканини маълум қилди. Шунингдек, Халифалик фарз эканини, Ҳизб Халифалик давлатини барпо этишда Набий ﷺнинг тариқатларига амал қилиб, Исломга асосланган уюшма тузганлигини, сўнг фикрий ва сиёсий кураш орқали жамият билан ўзаро муносабатда бўлишини, кейин эса куч-қудрат аҳлидан нусрат талаб қилишини таъкидлади.
Кейин устоз Носир Ризо Америка бошчилигидаги Ғарбнинг масжидлар ва диний идораларни ўзининг нафс-ҳавосига мувофиқ фаолият қилдиришни режалаштираётгани, кофирнинг диний хитобни ўзгартиришни кўзлаётгани ҳақида гапирди.
Кейин доктор Умарбахит Муҳаммад сўз юритиб, Ҳизб ут-Таҳрир ролига юксак баҳо берди. Бироқ у ҳозирги вақтда Судан армияси тарафида туриш кераклигини таъкидлади. Ана шунда устоз Носир Ризо ушбу урушнинг шаръий ва сиёсий жиҳатларини ёритиб берди.
Учрашув якунида мана шундай учрашувларни давом эттириш кераклигига алоҳида эътибор қаратдилар.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи