Матбуот баёноти
Ғазо Уммат ва унинг армиялари масаласидир
АҚШ марказий қўмондонлиги малайларининг масаласи эмас
2024 йил 15 ноябрда армия бош штаб бошлиғи генерал Осим Мунир Ғазо қирғини ҳақида сўз юритиб, Покистон ҳеч қандай «халқаро можаро»нинг бир қисми бўлмаслигини қатъий таъкидлади. Шубҳасиз, Ғазо Уммат ва унинг армиялари масаласидир, АҚШ марказий қўмондонлиги малайларининг масаласи эмас. Бош штаб бошлиги 2023 йил декабрда АҚШга қилган сафари чоғида Ғазога оид батафсил буйруқларни олиб келган эди. Генерал Осим Мунир Америкадан олган кўрсатмаларига амал қилиб, Уммат ва қуролли кучларнинг босимига қарамай, Покистон қуролли кучларининг Ғазони қўллаб-қувватлаш учун ҳаракатга келишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:
«إنَّما الإمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِن ورَائِهِ ويُتَّقَى به»
«Албатта, имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».
Эй Покистондаги мусулмонлар ва қуролли кучлари!
Ҳарбий қўмондонлик халқаро можароларда асло қатнашмаслигини эълон қилди. У ҳолда, муборак Фаластин заминининг катта қисмини яҳудий вужудига топширган Американинг икки давлат ечимини қайси асосга кўра ҳимоя қиляпти?! Яҳудий вужудининг таъминот занжирини яманлик мужоҳидлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун Покистон денгиз кучларини қайси асосга кўра сафарбар қилди?!
Агар ҳарбий қўмондонлик халқаро можаролардан узоқ туришни даъво қилса, у ҳолда, нега Покистонда Ғазони қўллаб-қувватлаш учун байроқлар кўтарилишини тақиқлаяпти? Ғазодаги мазлумлар учун намойишлар ўтказган мусулмонлар нега қамаляпти?! Ғазони қўллаб-қувватлаш учун ўрнатган чодирлари нега шафқатсизларча бузиб ташланиб, уларга нисбатан суд иши қўзғатилмоқда?! Ҳеч шубҳа йўқки, Покистон ҳарбий қўмондонлиги айни халқаро можароларда қатнашиб келмоқда. У яҳудийлар, америкаликлар ва салибчилар томонида турибди! Ички жиҳатдан эса, қўмондонлик мусулмонлардан ва уларнинг қуролли кучларидан қўрқяпти, бинобарин, ҳукмдорлардан шаръан ҳисоб сўрашларига тўсқинлик қилмоқда.
Эй Покистондаги қуролли кучлар!
Ҳарбий қўмондонлигингиз мусулмонларни, Ақсо масжидини ва Фаластиндаги муборак заминни ҳимоя қилишдан очиқчасига бош тортди. Сиз ҳаракатга келиш учун ҳарбий қўмондонликдан буйруқ кутаётганингизни даъво қила олмайсиз. Чунки у ҳаргиз бундай буйруқ бермайди. Шундай экан, мазлумларга нусрат беришдек ўз шаръий бурчингизни адо этиш учун сизга тўсқинлик қилаётган мана шу ҳарбий қўмондонликни олиб ташлашдан бошқа яна қандай йўл бўлиши мумкин?! Аллоҳ Таоло айтади:
﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا﴾
«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Раббано, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» [Нисо 75]
Ҳизб ут-Таҳрир Ғазода илк уруш бошланган кундан бери сизга мурожаат қилиб келмоқда. Ойлар ўтгани сайин, сизга ҳарбий раҳбариятингизнинг Америкага малай эканлиги равшан бўлиб бормоқда. Шунинг учун, келинг, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг. Халифалик, шубҳасиз, Умматнинг айни вазиятни буткул ўзгартириши мумкин бўлган бирдан-бир сиёсий лойиҳасидир. Зеро, у аввал сизга нусрат-ёрдам бериб, сўнг яна даъват ва жиҳодни бошлайди. Ана шунда рошид халифа Аллоҳ йўлида жиҳод қилишда сизга қўмондонлик қилиб, Американинг дунёдаги ҳукмронлиги ва нуфузини йўқ қилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги
матбуот бўлими