Ашаддий душман

15
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Ашаддий душман

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳида “Ашаддий душман” бобида шундай дейди:

حدثنا أبو بكر بن أبي شيبة، حدثنا وكيع عن ابن جريج عن ابن أبي مليكة عن عائشة قالت: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:” إن أبغض الرجال إلى الله الألد الخصم

Абу Бакр ибн Абу Шайба бизга Оиша розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ наздида одамларнинг энг ёмони ашаддий душман бўлганидир», дедилар.

“Ашаддий душман” маъносидаги “الألد сўзи “Ладид ул-Вади” (водийнинг икки томони) сўзидан олинган. Бу ўжарлик билан душманлик қилиш маъносини англатади. Сабаби, ҳар сафар унга далил келтирилса, водийнинг нариги томонига ўтгани каби бошқа тарафларга ўтиб олаверади. “الخصم эса мунозарада моҳир бўлади. Ҳақиқатни инкор этиш ёки ёлғонни исботлаш учун ёлғонга асосланган баҳслашишга моҳирдир. Аллоҳу аълам.

Азиз биродарлар!

Ислом динимиз меҳр-шафқат динидир. Парвардигори олам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бундай деди:

“وما أرسلناك إلا رحمة للعالمين

“Биз сизни дунёга раҳмат қилиб юбордик”.

Яна деди:

ولو كنت فظا غليظ القلب لأنفضوا من حولك

“Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар”.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларга, кексаларга, аёлларга меҳрибон эдилар. У зот ҳатто ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқат кўрсатар эдилар. Бироқ, бугунги кунда Уммат бир-бирига душман кўзи бидан қарайдиган бўлиб қолди. Нима учун? Чунки, бири тўғри деб билган нарсани иккинчиси нотўғри деб билади. Бу эса, албатта, қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир. Чунки мусулмон киши бошқа мусулмонларга меҳрибон бўлади. У ҳатто ҳайвонларга ҳам меҳрибон бўлади.

عن ابن مسعود رضي الله عنه قال: كنا مع رسول الله صلى الله عليه وسلم في سفر، فانطلق لحاجته، فرأينا حمرة معها فرخان، فأخذنا فرخيها فجاءت الحمرة تعرش، فجاء النبي صلى الله عليه وسلم فقال: “من فجع هذه بولدها؟ ردوا ولدها اليها”. ورأى قرية نمل حرقناها فقال “من حرق هذه؟” قلنا: نحن، قال: “إنه لا ينبغي أن يعذب بالنار الا رب النار”. رواه أبو داوود باسناد صحيح.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. У зот қазои-ҳожат учун кетдилар. Биз икки жўжаси бор Ҳамра (чумчуқсимон кичик қуш)ни кўриб қолдик ва унинг иккита жўжасини ажратиб олдик. Қуш эса атрофимизда безовталаниб уча бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб: “Ким бу қушни боласидан ажратиб қийин аҳволга солди? Унинг жўжаларини ўзига қайтаринг, – дедилар. Сўнг биз ёқиб юборган чумоли уясини кўриб: “Буни ким ёқиб юборди?” деб сўрадилар. Биз дедик. У зот: «Оловнинг Роббисидан бошқа ҳеч кимнинг олов билан азоблашга ҳаққи йўқ», дедилар. (Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган).

Ҳа, динимиз ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлишга буюради. Бу ўзаро бир-биримизга меҳрибон бўлишимизни англатмайдими? Табиий бир савол туғилади, мусулмонлар орасида раҳм-шафқат қандай йўқолди? У қаерга кетди ва у қандай қайтади? Бунга биз яшаётган капиталистик тузум орқали ўз дини ва умматига хиёнат қилган малай ҳукмдорларимиз сабаб бўлганига шубҳа йўқ. Шунингдек, тўғри Исломий фикрдан узоқлашиш ҳам гўзал хулқнинг йўқолишига сабаб бўлди. Уммат ана шу юксак одоб ва гўзал ахлоқларни қайта тиклаш учун тинмай меҳнат қилиши керак. Бу эса, малай ҳукмдорларни ҳокимиятдан четлаштириш ва уларнинг ўрнига Аллоҳнинг қонунларига мувофиқ ҳалқни раҳм-шафқат билан бошқарадиган Халифани тиклаш орқали амалга ошади. Ана шунда дунё ва охиратда бахтли бўламиз. Аллоҳим, ўша кунни тезлатгин.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

19 Жуммадул Увла, 1446ҳ йил.

21 Ноябрь,                 2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here