АҚШ ва мустамлакачи Ғарб Ислом Умматининг асл душманидир, яҳудий вужуди эса уларнинг гуноҳларидан фақатгина биттасидир

77
0

Матбуот баёноти

АҚШ ва мустамлакачи Ғарб Ислом Умматининг асл душманидир, яҳудий вужуди эса уларнинг гуноҳларидан фақатгина биттасидир

Америка ва Британия ўзлари пайдо қилган яҳудий вужудини ҳимоя қилиш, Ислом Уммати қалбига уни янада чуқурроқ санчиш ва уни барча турдаги тириклик воситалари билан таъминлашда давом этмоқда. Дарҳақиқат, 2024 йил 20 ноябр, чоршанба куни Америка яҳудийларнинг Ғазо секторидаги урушини зудлик билан тўхтатишни талаб қилувчи заиф резолюция лойиҳасига Хавфсизлик Кенгашида вето қўйди. Ўша куни АҚШ сенати яҳудий вужудига қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сотишни тўхтатиш талабини, шунингдек, танк снарядлари, миномётлар ва бошқа тўғридан-тўғри ҳужум ўқ-дориларини сотишни тақиқловчи учта қонун лойиҳасини кўпчилик овоз билан рад этди. Худди шу нуқтаи назардан, «iNews» веб-сайти Британиянинг яҳудий вужуди билан қурол савдоси ҳажмини ошкор қилиб, уни эълон қилинган расмий рақамлардан анча катта эканини таъкидлади. Унда, шунингдек, Британиянинг «учинчи томон» ёки «қўшма лицензиялар» деб номланувчи билвосита усулларни қўллаш орқали бу савдони яширишга ҳаракат қилгани таъкидланди.

Шубҳасиз, бу хабарлар Америка, Британия ва бошқа кофир Ғарб давлатлари сиёсатчиларининг қалбларида мусулмонларга бўлган душманлик денгизидан бир томчи, холос. Уларнинг Фаластин ва унинг халқига нисбатан бир йил давомида эгаллаб келган позициялари улар Умматнинг энг асосий душмани эканликларини, яҳудий вужуди эса гуноҳларидан фақатгина биттаси эканини кўрсатди.

Яҳудий вужудининг Фаластин ва унинг аҳлига қарши содир этган ва содир этиб келаётган шунча жиноятлари ва ваҳшийликларига қарамай, ғарблик сиёсатчилар ва қонун чиқарувчилар бу қонхўр вужудга ҳарбий, сиёсий, логистик ва халқаро ёрдамларни кўрсатишда давом этишмоқда. Улар яҳудийларнинг ғоя ва мақсадларини ўзларининг ғоя ва мақсадлари деб билишяпти. Сиёсий ёки логистик ёрдамни қайсидир маънода талқин қилишлари мумкин. Бироқ болалар, аёллар ва қуролсиз тинч аҳолини ўлдирадиган ракеталар, бомбалар ва портловчи моддалар билан берилган ҳарбий ёрдамни мусулмонларнинг қонини босқинчи яҳудийлар билан биргаликда тўкиш истагидан бошқача тушунтириб, талқин қилиб бўлмайди.

Яҳудий вужуди Ғарб найзасининг учи ва Ислом Уммати марказидаги ғаразли ҳарбий базаси экани бугун кундек аён бўлди. Бу ҳодисалар Ғарбга ёлғон шиорлар ва алдамчи таклифлар ортига яширинишига имкон бермаяпти. У Ғазодаги бечора мусулмонларнинг қони ва парчаланиб кетган жасадлари ҳисобига яҳудий вужуди тарафидан жой олди. Шунинг учун бу реал ҳақиқат Умматдан ўз буюклигига муносиб тарзда ҳаракат қилишни талаб қилади. Шунинг учун бўлаётган кураш унинг мустамлакачиларга ва бутун куфр давлатларига қарши кураши бўлиб, уни фақатгина Ғазодаги шафқатсиз уруш билан қисқартириб бўлмайди. Ғарб то Ислом Уммати унга итоатгўй бўлиб қолишига ва исломий юртлар унинг очкўзликларини қондирадиган майдонга айланишига ишонч ҳосил қилмагунича тинчимайди. Бу воқелик Умматдан ўз бурчини адо этишни, ҳодисанинг катталигига қараб ҳаракат қилишни ҳамда Ғарбнинг тажовузи ва мустамлакачилигига барҳам бериш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилишни талаб қилади. Зеро, Халифалик Умматга унинг ҳокимияти ва суверенлигини қайта олиб беради. Халифа кофир давлатлар раҳбарларига «Исломга киринг, нажот топасизлар», деган номани йўллайди.

﴿إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ﴾

«Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда ҳам албатта нусрат берурмиз»                                                                                                    [Ғофир 51]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here