بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Жазо – жиноят содир этганлар учун каффоратдир
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳида “Ҳадлар жиноят қилганлар учун каффоратдир” бобида шундай дейди:
وحدثني إسماعيل بن سالم، أخبرنا هشيم أخبرنا خالد عن أبي قلابة عن أبي الأشعث الصنعاني، عن عبادة بن الصامت قال:” أخذ علينا رسول الله صلى الله عليه وسلم كما أخذ على النساء، أن لا نشرك بالله شيئا، ولا نسرق ولا نزني، ولا نقتل أولادنا ولا يعضه بعضنا بعضا، فمن وفى منكم فأجره على الله، ومن أتى منكم حدا فأقيم عليه فهو كفارته، ومن ستره الله عليه فأمره إلى الله إن شاء عذبه وإن شاء غفر له“.
“Исмоил ибн Солим менга Убода ибн Сомитдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллардан қандай байъат олган бўлсалар, биздан ҳам шундай байъат олдилар. Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмасликка, ўғирлик қилмасликка, зино қилмасликка, болаларимизни ўлдирмасликка, бир-биримизга қуруқ ёлғондан бўҳтон қилмасликка байъат олдилар. Сўнг: “Сизлардан қайси бирингиз буларни тўлиқ бажарса, унинг ажри Аллоҳ ҳузуридадир. Агар сизлардан кимдир жиноят қилиб, жазоланса, бу унинг учун каффорат бўлади. Аллоҳ кимнинг гуноҳини яширса, унинг иши Аллоҳга ҳаволадир. Аллоҳ хоҳласа уни афв этади, хоҳласа жазолайди”, дедилар.
Эй мусулмонлар!
Исломда жазо-чоралари мавзуси кенг қамровлидир. Чунки Ислом ҳаётнинг барча масалаларини қамраб олади. У Ақида, одоб-ахлоқ, ибодат, савдо-сотиқ ва бундан бошқа барча муносабатларни ҳал қилади. Кимки бу муносабатларни бузса, охиратда жазосини олади. Бундан ташқари, унинг бу дунёда ҳам жазоси бор. Аллоҳнинг ҳукми бойга ҳам, камбағалга ҳам, ҳокимга ҳам, маҳкумга ҳам бирдек қўлланилади. Мўмин киши бугун дунё азобидан қутулиб қолса ҳам эртага Аллоҳдан қочиб қутула олмаслигини билади, чунки Аллоҳ дунё ва охиратнинг Роббисидир.
Бироқ, бугунги кунда Умматнинг ҳаётида бу воқелик йўқ. Чунки Ислом Умматини бошқараётган ҳукмдорлар бунинг аксини қилишмоқда. Ким гуноҳ ишлардан ўзини тийиб, Ислом аҳкомларига амал қилса, у жавобгарликка тортилиб жазоланмоқда. Унинг энг енгил жазоси қамоқдир. Бундай инсон қийноқ ва зулмлардан азият чекади. Чунки у коррупцияга барча эшикларни очиб қўйган тузумга қарши “жиноятчи” ҳисобланади. Шунингдек ҳукумат томонидан очилган эшиклардан кирмаганлиги учун ҳам худди шундай жазо бор.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
22 Жуммадул Увла, 1446ҳ йил.
24 Ноябрь, 2024м йил.