Матбуот баёноти
Шом қўзғолони хоинлар шармандасини чиқариб, малайлар айбини фош қиладиган қўзғолондир
Биз Мисрда Шомдаги диктатор режим ва унинг оиласининг узоқ йиллик ҳукмронлигининг тугаши ҳақидаги хабарларни диққат билан кузатиб бордик.
Биз Кинона заминидан Шом заминидаги қўзғолончи аҳлимизга мурожаат қилиб, уларга холис насиҳат йўлламоқчимиз:
Эй қўзғолон аҳли! Миср ва унинг қўзғолонига нима бўлганига эътибор беринг. Қандай қилиб Америка ҳокимиятни қайта тиклаб, Миср аҳлига ёвузлик, шафқатсизлик ва зулмда аввалгисидан ҳам ўтадиган яна бир америкапараст малай режимни ўрнатганига қаранг ва биздан ибрат олинг. Ғаддор Америкага ишонманг ва таянманг, унинг сиёсий ечимларига ва даъво қилаётган сайловларига, истаётган ўтиш даври ҳокимиятига асло рози бўлманг. Ғарбнинг мустамлакачи ташкилотларига ҳам, у ерлардан чиқаётган халқаро резолюцияларга ҳам қулоқ солманг. Чунки уларнинг барчаси қўзғолонингизни ва истакларингизни тортиб олиш ва берган қурбонликларингизни зое кетказиш ниятида тузилган. Шуни билингки, сизнинг душманингиз Америка, унинг иттифоқчилари ва лойиҳасини татбиқ қилувчиларидир. Қўшни ҳукмдорларнинг ҳар бири Американинг хизматкорлари бўлиб, унинг режаларини бажариб, сизга ва қўзғолонингизга қарши тўқиган фитналарини ижро этиб келишмоқда. Эрдоган, Сисий ва Башар ўртасида фарқ йўқ. Ҳар бири сизни турли суратда алдаётган америкапарастлардир. Ёдингизда бўлсин, душманингиз сиз билан фақат тупикка кириб қолиб, ўзига чиқар йўл тополмаганда ва устингиздаги хўжайинлигини қайта тиклашга имкон қилолмай қолгандагина музокара столига ўтириши мумкин, холос. Шундай экан, арзимас дунё манфаати учун динини сотган итоатгўй кимсаларнинг чақириқларига қулоқ солманг. Бизнинг Мисрдаги аҳволимизга боқинг ва ибратланинг. Айримлар золимларга таяниб, Американинг найрангларига ишониб, охири қўй каби сўйилди. Аллоҳ сизни душман ёвузлигидан асрасин!
Бу нарсаларнинг ҳар бирини данак каби туфлаб ташланг ва қўзғолонингизни охиригача олиб боринг, режимни бутунича ағдариб, илдизлари билан қўпориб ташлашдан бошқасига рози бўлманг. «Эй Аллоҳ, Сендан ўзгага тиз чўкмаймиз», дея ҳайқирган экансиз, режимни Парвардигорингиз рози бўладиган нарсага алмаштиринг. Бунинг учун «етакчимиз тоабад, саййидимиз Муҳаммад», дея ҳайқирган экансиз, у зотнинг суннатларига эргашинг. «Ё Аллоҳ, Сендан ўзга таянчимиз йўқ», деган экансиз, У зотга итоат қилинг. Сўнг қўзғолонни сизга нусрат берадиган ва ҳақ-рост ғамхўрлик қиладиган Ислом давлатини барпо этишга олиб боринг. Шуни билингки, бундан бошқа йўл билан ҳаргиз яхшиликка етолмайсиз, эски режим янги шакли ва башаралари билан қайтиб келади, яна сизни қул қилиб, ризқингизни қийишни бошлайди. «Аллоҳ учун, Аллоҳ учун», дедингизми, бас, қўзғолонингизни Аллоҳ учун собит қилинг, Америкадан, унинг малайларидан ва гумашталаридан тозаланг, фақат ва фақат Аллоҳ учунлигини эълон қилинг. Аллоҳ учун Уни рози қилувчи давлат бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этинг.
﴿وَلَا تَرۡكَنُوٓاْ إِلَى ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ ٱلنَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنۡ أَوۡلِيَآءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ﴾
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги
матбуот бўлими