Бу лаънати вужуд мусулмонларни қатли ом қилмоқда Уни илдизи билан қўпориб ташлаш ва Исломга нусрат бериш учун армиялар қачон ҳаракатга келади?!

0
18

Матбуот баёноти

Бу лаънати вужуд мусулмонларни қатли ом қилмоқда

Уни илдизи билан қўпориб ташлаш ва Исломга нусрат бериш учун армиялар қачон ҳаракатга келади?!

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 2024 йил 20 ноябрда Ғазо сектори шимолидаги Байти Лаҳия шаҳри касалхонаси яқинидаги турар-жой маҳалласи босқинчилар томонидан нишонга олинган. Оқибатда 70 нафар инсон шаҳид бўлди, 100дан ортиғи яраланди. Шунингдек, чоршанба куни кечқурун Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай хабар берди: «Сешанба куни душман (Исроил) Ливанга ҳаво ҳужуми уюштириши оқибатида 14 киши шаҳид бўлди, 87 киши жароҳатланди». Вазирлик маълумотига кўра, яҳудий вужуди Ливанга босқинчилик ҳаракати бошлаганидан бери қурбонлар сони бугунги қурбонлар сони билан қўшганда 3558 нафарга етиб, 15 минг 123 киши ярадор бўлди. Бундан шаҳид аёллар ва болалар сони 902 нафарни, жароҳатланганлари 4008 нафарни ташкил қилди. «Sana» ахборот агентлигига кўра, чоршанба куни яҳудий ҳаво кучлари томонидан Суриянинг марказий қисмидаги Тадмир (Пальмир) шаҳрига берилган зарбада 36 киши шаҳид бўлди, 50 дан зиёди яраланди.

Ғазодан то Ливан ва Суриягача шаҳидлар сони ортиб бормоқда. Ўз навбатида, бу нафақат ушбу юртлар, балки барча исломий юртларнинг душмани битта эканини кўрсатиб турибди. Йирик сондаги шаҳид бўлган аёллар, болалар ва тинч аҳолига қарши даҳшатли геноцид давом этар экан, буни бутун дунё барча қадриятдан холи жирканчли ва ҳалокатли сукут билан кузатмоқда. Фуқаро мудофаа гуруҳлари шиддатли бомбардимон оқибатида харобалар остида қолган шаҳидлар ва ярадорларга етиб бора олмаяпти. Террорист вужуд ҳамон қирғин кетидан қирғин содир этиб, маҳаллалар, мактаблар, бозорлар ва касалхоналарни нишонга олиш билан кўпроқ бегуноҳ инсонларни ўлдиришга ҳаракат қиляпти, бунинг олдида ҳеч қандай қаршиликка учрамаяпти. Мана, Ғазога қарши урушга тўрт юз ўн икки кун бўлганда, яна эрта тонгда қирғин содир этди. Бунинг оқибатида аксари аёллар ва болалардан иборат 66 инсон шаҳид бўлди.

Наҳотки, бу қирғинлар Уммат қўшинларининг шаънини, бу ерда ва бошқа жойларда мусулмонларнинг тўкилаётган қонларига нисбатан ғурурини қўзғатмаган бўлса?! Аёллар нолалари, гўдаклар йиғиси ва ёрдам сўраб қилинган фарёдларни нега ҳеч ким эшитмаяптими?! Ажабо, Аллоҳ инсонлар орасидан энг яхши Уммат сифатида саралаб олган бу Уммат шундай хорлик ва хўрликка рози бўладими?!

Эй мусулмон қўшинлар!

Ака-укаларингиз, ўғлонларингиз ва аёлларингиз бошдан кечираётган бу ҳодисалар қаршисида нега жимсиз?! Шундай разолатга розимисиз, бу ифлос вужуднинг ҳурматлар ва муқаддасотларни оёқ ости қилишини, Умматингиз баданларини тилка-пора қилишини қабул қиласизми?!

Эй Уммат уламолари, эй анбиёлар меросхўрлари!

Умматингиз дуч келаётган бу ҳодисаларга қачонгача жим турасиз?! Бу сукут ва қўрқоқликдан орингиз келмаяптими?! Биродарларингизни ёрдамсиз қўйганингиз учун Аллоҳ сиздан албатта ҳисоб сўрашини унутдингизми ёки ўзингизни унутганга соляпсизми?! Яҳудийлар содир этаётган геноцид ҳатто мусулмон бўлмаган олимларни ҳам ҳаракатга келтирди. Сиз эса нега қимирламаяпсиз?!  Италиялик генетик олим Паола Мандука бошчилигидаги 15 нафар тиббиёт мутахассислари гуруҳи қонхўр вужуд томонидан бир йилдан зиёд вақтдан бери содир этилаётган геноцидга нисбатан сукут деворини бузиш учун «Ғазо геноцидини қораланг ва зарур чоралар кўринг», деб номланган шошилинч мурожаат билан чиқди. Гуруҳ «Бу ҳолат қаршисида сукут сақлашни танлаган соғлиқни сақлаш муассасалари Ғазода содир этилган жиноятларга шерик бўлади», дея таъкидлади.

Эй Уммат олимлари, сиз қаердасиз?! Сиз Умматни унинг танасидаги бу хатарли ўсимтани таг-томири билан олиб ташлаб, унинг аввалги соғлигини тиклайдиган ва ниҳоят инсоният учун чиқарилган энг яхши Уммат ҳолига қайтарадиган ечимга етаклашда пешқадамлик кўрсатишингиз керак эмасми?! Соқов шайтонлар бўлиб қолишга рози бўласизми?! Бу хорлик ғуборини эгнингиздан қоқиб ташлаб, ҳар ёнда ҳақ сўз айтилишига ҳаракат қилинг, армиялардаги ўғлонларингизга ўз динлари ва Умматлари олдидаги бурчларини эслатинг, токи бу йўлда ортга чекинадиганлардан эмас, олдинга интиладиганлардан бўлсинлар.

Вазият жуда жиддий. Бу террористик вужуд ҳаргиз қоралашлар, намойишлар ва гуманитар ёрдамлар билан тўхтамайди. Бунинг учун қўшинлар казармаларидан чиқиб, малай ҳукмдорларни тахтидан ағдариши ва ўзини енгилмас санаётган яҳудий қўшинлари билан юзма-юз келиши шарт. Ҳолбуки, унинг қўрқоқ ва номард эканини, бир гуруҳ мужоҳидлар қаршисига чиқишдан қўрққанини бутун дунё кўрди. Шундай бўлгач, битта байроқ остида унга қарши уруш бошлайдиган армия қаршисида қай аҳволга тушиши мумкин?!

Эй Уммат уламолари ва қўшинлари, эй унинг холис фарзандлари!

Аллоҳ Таоло Ўз нусратини ва ер юзида ғолиб-мустаҳкам қилишни ваъда берган. Бас, Парвардигорингиз бу ишга муносиб кўрганлардан бўлинг. Токи, шу орқали дунё ва охират неъматига эришиб, Ислом ва мусулмонлар улуғворлигига гувоҳ бўласиз.

﴿مَن كَانَ يُرِيدُ ٱلۡعِزَّةَ فَلِلَّهِ ٱلۡعِزَّةُ جَمِيعًاۚ إِلَيۡهِ يَصۡعَدُ ٱلۡكَلِمُ ٱلطَّيِّبُ وَٱلۡعَمَلُ ٱلصَّٰلِحُ يَرۡفَعُهُۥۚ وَٱلَّذِينَ يَمۡكُرُونَ ٱلسَّيِّ‍َٔاتِ لَهُمۡ عَذَابٞ شَدِيدٞۖ وَمَكۡرُ أُوْلَٰٓئِكَ هُوَ يَبُورُ﴾

«Ким куч-қудрат истаса, бас, барча куч-қудрат Аллоҳникидир. (Ҳар бир) гўзал сўз Унга юксалур ва солиҳ амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтарур. Ёмон макр-ҳийлалар қиладиган кимсалар учун эса қаттиқ азоб бор ва уларнинг макрлари ҳам беҳуда кетур»                                           [Фотир 10]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

NO COMMENTS