Америка мусулмон юртларидаги мавжуд малайлари ағдарилиб, Халифалик барпо бўлишидан қўрқмоқда

0
17

Матбуот баёноти

Америка мусулмон юртларидаги мавжуд малайлари ағдарилиб, Халифалик барпо бўлишидан қўрқмоқда

Американинг мусулмон юртларидаги мавжуд малай режимлари ағдарилишидан қўрқаётганлиги вақти-вақти билан кўриниб қолмоқда. Бу қўрқув ҳатто юқори мартабали амалдорларининг баёнотларида ҳам ўз аксини топмоқда. Масалан, унинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливан Сурия можаросининг Иордания, яҳудий вужуди ва Ироққа ҳам кўчмаслиги учун шу давлатларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқчилигини маълум қилди. Бир неча кун олдин АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен НАТО давлатлари ташқи ишлар вазирлари саммитида қилган нутқида Халифаликнинг қайтишини олдини олиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Мусулмон юртлари воқелигини кузатиб бораётган киши кул остидаги чўғ ҳануз ўчмаганини англай олади. Араб баҳори, дея аталган халқ қўзғолонлари баъзи мамлакатларнинг жинояткор раҳбарлардан қутулишига олиб келган бўлса-да, бироқ йирик давлатлар ўзларининг малай ҳамкорлари орқали бу халқ қўзғолонларини назорат қилишга муваффақ бўлиб, бир малайни бошқа бир малайга алмаштириб қўйишди. Шунинг учун бу юртлардаги одамлар аҳволи ўзгаргани йўқ, аксинча, қўзғолондан олдинги аҳволдан баттар ёмонлашди. Лекин ҳануз кул остида чўғ ловуллаб турибди, халқлар Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритмаётган малай режимлардан қутуладиган ва Ислом билан ҳукм юритувчи ҳақиқий Халифалик барпо бўладиган кунга интилмоқдалар. Суриядаги сўнгги воқеалар ортидан, Америка мусулмон юртларида ҳақиқий ўзгариш бўлишидан, халқларнинг тоғут ҳукмдорларига қарши кўтарилишидан қўрқаётганини яшира олмай қолди. Қўрқув ҳатто исломий юртлар ҳукмдорлари ичига ҳам оралади. Иордания, Ироқ, Миср, Саудия, Қатар, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари шоша-пиша Давҳа учрашувига йиғилиб, «бугунги Сурия кризиси минтақавий ва халқаро хавфсизликка жиддий таҳдид солаётгани»ни таъкидлашди.

Биз бу қўрқувларни реал-ҳақиқатлигини, энг аввало Америка билан йирик давлатларни рошид Халифаликнинг барпо бўлиши қўрқитаётганини таъкидлаймиз. Яна шуни ҳам таъкидламоқчимизки, мусулмон юртларидаги тоғут ҳукмдорлар қўрқуви ҳам реал-ҳақиқатдир. Тўғрироғи, улар Америка биз каби малайларидан – қачон халқларимиз бизга қарши қўзғалсалар – воз кечиб юбормоқда, бизга ҳеч қандай ёрдам бермаяпти, дея ҳақиқатни англаб етиб, қўрқувни ич-ичларидан ҳис қилишмоқда.

Хуллас, шунга алоҳида урғу бермоқчимизки, мусулмонлар тинчлик ва барқарорликка эришишлари учун ўзларининг малай жиноятчи ҳукмдорларидан қутулиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишлари ва ўз юртларидаги мустамлакачи кофирнинг нуфузидан халос бўлишлари лозим. Албатта, бу Аллоҳнинг изни ила яқинда амалга ошади. Эртанги кун уни кутаётганлар учун яқиндир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий

матбуот бўлими

 

NO COMMENTS