Сурияда нималар бўлмоқда?

84
0

Сурияда нималар бўлмоқда?

Сурияда 27 октабрдан буён мусулмонларни хурсанд қиладиган воқеалар содир бўлмоқда. Россия-Эрон-Туркия ўртасида 2020 йили тузилган ўт очишни тўхтатиш келишуви туфайли ҳужумларини тўхтатган Суриядаги мухолиф кучлар 27 октабр куни Асад режимига қарши жиддий ҳужум бошлади. Ҳозирда ҳам давом этаётган амалиётларда мусулмонлар Идлиб атрофидаги туманлар ва яна Ҳалаб каби йирик шаҳрларни назорат остига олди. Қонхўр Асад аскарлари ва Эрон ҳизбининг қўшинлари бир неча соат ичида жуфтакни ростлаб қолишди.

Маълумки, бундан 8 йил аввал хиёнат музокаралари ортидан Ҳалаб Сурия режимига топширилган ва юз минглаб аҳоли Ҳалабдан сургун қилинган эди. Орадан саккиз йил ўтиб, Ҳалабда яна тавҳид байроғи кўтарилди ва омон қолган мусулмонлар яқинлари билан учрашди.

Тарихий Ҳалаб шаҳрининг бир неча кун ичида қўлга киритилиши куфр кучларининг нақадар заиф эканини ҳамда мусулмонлар Аллоҳга таваккал қилган пайтда қанчалик кучга эга бўлишини яққол намоён қилди.

Шундай бўлишига қарамай, мусулмонлар яқин тарихда майдонларда қўлга киритган ғалабаларини музокара столида бой берганликларига ҳам гувоҳ бўлдик. Шунинг учун Америка ёзаётган Яқин Шарқдаги янги сценарий доирасида яна алданиб қолишдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Маълумки, Ҳалаб амалиёти бир қанча манфаатларни ўз ичига олган стратегия асосида амалга оширилмоқда. Бу воқеалардан кейин минтақадаги халқаро ва минтақавий кучларнинг роли камайиши ёки ортиши мумкин.

 Трампнинг сайловдаги ғалабаси ортидан Америка Яқин Шарқда янги мақсадларни қўймоқда. Бу мақсадлардан:

Биринчиси Россия ва Эроннинг минтақадаги ролини камайтиришдир.

Украинадаги уруш сабабли Россиянинг Суриядаги роли анча пасайиб кетди. Хусусан, “Вагнер” тугатилгандан сўнг Россиянинг Суриядаги ҳарбий базаси Африкага юк ташувчи базага айланиб қолди. Сўнгги маълумотларга кўра, Россиянинг ҳарбий кемалари Тартусдаги базани тарк этмоқда. Эронга келсак, (Исроил)нинг Ливандаги Эрон ҳизбига қарши операцияларидан кейин Суриядан чиқиб кетиши кутилмоқда. Бунинг ортидан Эроннинг минтақадаги ҳарбий фаолияти чекланиши мумкин.

Иккинчиси (Исроил) хавфсизлиги учун минтақадаги кучларни қуролсизлантириш. Қуролсизлантириш ҳаракатлари асосан минтақадаги Эрон ҳизби, ПКК (Курд Ишчи партияси), ПЙД (Демократик бирлик партияси) ва ҲТШ (Ҳайъат Таҳрир уш-Шом) ташкилотларига қаратилган.

АҚШ Давлат департаментининг вакили Метю Миллернинг 2 декабрда берган баёноти ҳам юқорида айтилганларга ишора қилади. У шундай деган эди: “Биз ушбу фуқаролар уруши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюциясига мувофиқ сиёсий йўл билан ҳал қилинишини истаймиз. Маълумки, бу резолюция Сурия режими ва мухолифат гуруҳлари Сурия келажаги ҳақида музокара олиб бориш учун БМТ томонидан осонлаштирилган жараёндир”.

Учинчиси, Американинг янги мақсадларидан бири Туркиянинг минтақадаги ролини кучайтиришдир. Зеро Туркия “ҲТШ” ва “ПЙД” ташкилотлари орасида катта таъсирга эга. Аниқроғи, Асад режимига қарши курашаётган кучлар асосан Туркияга таянади. Гарчи мазкур ташкилотларнинг сўнгги тўрт йил ичида халқ орасида таъсири ортган бўлса-да, бундан кейин ҳарбий эмас, сиёсий ролга эътибор қаратишлари кутилмоқда. Бунинг учун Туркиянинг “ҲТШ” ташкилоти устидан таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилинади.

“ПКК” ташкилотига келсак, унинг Туркия билан муносабатларида янги давр бошланиш арафасида турибди. Туркия қамоқхонасида сақланаётган ташкилот раҳбари Ўжалон орқали қизғин савдолашиш олиб борилмоқда. Бунинг ортидан ташкилотни қуролсизлантириш ва унга сиёсий рол бериш масаласи муҳокама қилинмоқда. Шунинг учун Сурия келажаги учун “ҲТШ”, “ПЙД” ва Асад режимининг ҳарбий кучлари орасида муваққат ҳукумат ва янги конституция яратиш мақсад қилинган.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ҳалаб амалиёти нафақат Суриянинг келажагига, балки минтақадаги кучлар мувозанатига ҳам таъсир кўрсатадиган воқеаларнинг бир қисмидир. Бунинг натижасида Россия ва Эроннинг роли пасайтирилиб, Туркиянинг роли кучайтирилади. Шунингдек Музокаралар орқали маҳаллий кучларга сиёсий рол берилиши кутилмоқда. Шунинг учун биз Суриядаги мужоҳидларга ва уларнинг раҳбарларига шу пайтганча айтиб келган насиҳатларимизни такрорлаймиз. Жанг майдонларида эришилган ғалабаларни музокаралар столида қўлдан бой беришдан эҳтиёт бўлинг! Бундан аввал “Террорчиларга қарши кураш” баҳонасида мужоҳидларни Ҳалабдан чиқариб, шаҳарни Асад режимига топширган Туркиянинг хиёнатларидан эҳтиёт бўлинг! Туркия бир томондан мужоҳид кучларни қўллаб-қувватлаётгандек кўриниб, иккинчи томондан Американинг режаларини амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқда. Бир пайтлар золим Асад, деб тилга олинган кимса бугунга келиб Туркия учун ҳурматли Асадга айланди. Шундай экан, музокаралар столлари сизни тузоққа туширувчи воситалигини унутманг! Шунинг учун ҳам, яҳудий вужуди тарих ахлат қутисига ташланиб, малай ҳукмдорлар ўз хиёнатлари учун жавоб берадиган кунгача курашни давом эттириш зарурдир!

Мумтоз Мавароаннаҳрий

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here