Мисрнинг қизил чизиқлари мавжуд бўлиб, улар Мисрнинг Исломга, шариатга ҳамда Миср халқини ва унинг бойликларини ҳимоя қиладиган Ислом давлатига қайтишини тақозо қилади

21
0

Матбуот баёноти

Мисрнинг қизил чизиқлари мавжуд бўлиб, улар Мисрнинг Исломга, шариатга ҳамда Миср халқини ва унинг бойликларини ҳимоя қиладиган Ислом давлатига қайтишини тақозо қилади

Қудсул Арабий газетасининг 2024 йил 9 ноябр шанба кунги сонида хабар қилинишича, Халқаро Валюта Фонди Миср ҳукуматига барча масалаларда енгиллик кўрсатишни ваъда қилган. Аммо бунинг учун солиқларни кучайтиришни, ёқилғи маҳсулотлари нархларини оширишни ва камбағалларга озиқ-овқат ёрдамларини озайтиришни шарт қилиб қўйган. Ушбу уч тақиқ ёки қизил чизиқларни кесиб ўтишга рухсат этилмайди.. «Иқтисодий ислоҳот дастури», деб аталган бу дастур Халқаро Валюта Фонди томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Миср ҳукумати ўз иқтисодий сиёсатини унинг кўрсатмаларига кўра юргизиши ва ҳукумат молиявий ҳисоботлари учун зарур бўлган бухгалтерия балансига эришиш учун унга риоя қилиши шарт. 2022 йил охирида Халқаро Валюта фонди ва Миср ўртасида 8 миллиард долларлик кредит келишиб олинган эди. Лекин бу кредитнинг атиги 3 миллиарди берилгандан кейин Халқаро Валюта Фондининг уч тақиқи асосида келишув қайта кўриб чиқилмоқда.

Халқаро Валюта Фонди томонидан Миср режими учун чизиб қўйилган бу қизил чизиқ Ғарб лойиҳасининг бир қисми бўлиб, ундан ушбу Кинона юртини Ғарбга қарамлигини давом эттириш ва биринчи навбатда Исломни татбиқ қилишдан узоқлаштириш кўзланган. Солиқларни кўпайтириш, ёқилғи нархларини ошириш ва асосий товарлардан давлат ёрдамини озайтириш, шубҳасиз, кам таъминланган, айниқса, даромади чекланган инсонларга қаттиқ зарба бўлади. Шунингдек, табақачиликни кучайтиради, бойлар билан камбағаллар ўртасидаги жарликни кенгайтиради. Капитализм ва монополия соясида мол бойлар қўлида тўпланиб қолади. Валюта курсини либераллаштириш кераклигини айтаётган, давлатни ўз компаниялари ва ресурсларини сотиш ҳамда давлат сектори деб аталмиш секторни хусусийлаштиришга мажбурлаётган бу сиёсатлар юрт бойликлари талон-торож қилинганидан кейин, Миср бозорларини Миср ва унинг халқи зиёнига хорижий капиталга очишни мақсад қилган. Бу ва бошқа капиталистик шартлар, умуман олганда, Исломга зиддир. Чунки динимиз инсонлардан ҳар қандай солиқ йиғишни ҳаром қилган ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг

«صَاحِبُ الْمَكْسِ فِي النَّارِ»

«Солиқ йиғувчи дўзахдадир», деган ҳадисларига кўра, буни солиқ деб ҳисоблаб, шу билан шуғулланган кимсага дўзахни вожиб қилган. Ислом ўз давлати фуқароларини ҳимоя қилади, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва мол-мулкларини сақлаб, уларнинг омма мулкидаги ҳуқуқларини кафолатлайди ҳамда омма мулкига эгалик қилишни ёки одамларга етиб боришидан тўсадиган даражада уларни тасарруф қилишни тақиқлайди. Зеро, давлат зиммасидаги вазифа бойликларни ўз манбаларидан чиқариб олиш ва уларни барча одамларга – бадавлат билан камбағални, мусулмон билан ғайримусулмонни ажратмаган ҳолда – тенг тақсимлашдан иборат. Бундан фарқли ўлароқ, Ислом судхўрлик қилиш, одамлар мол-мулкини талаш ва уларнинг эҳтиёжларини эксплуатация қилиш, машаққат ва кризислар келтириб чиқаришни ҳаром қилди.

Булардан яна бири, қоғоз пул (фиат пул)лардир. Ҳеч қандай қиймати бўлмаган бу пуллар албатта олтин ва кумушга ёки уларнинг ўрнини босадиган валютага алмаштирилиши керак. Ана шунда пул ўз қийматига эга бўлади, одамларнинг меҳнатини, бойликларини ва захираларини ўғирлаш воситаси бўлмайди.

Халқаро Валюта Фонди томонидан таклиф этилувчи ечимларга келсак, бундан Ғарбга молиявий ва иқтисодий қарамликни чуқурлаштириш ва Мисрни тўлай олмайдиган қарзлар ботқоғида қолдириб, ривожланишга бўлган ҳар қандай уринишга тормоз бериш кўзланган. Мудом капитализм ҳукмрон бўлиб, ундан ечим умид қилинар экан, Миср тўғри ечимга эришолмайди ва кризислардан чиқолмайди. Чунки капитализм аслида, ечим таклиф қилмайди. У таклиф қилаётган ҳар бир ечим одамлар ўз иродасига қарши ичишлари керак бўлган заҳардир. Одамлар ушбу тизимнинг оғир босими остида бу заҳарни ичишга мажбур бўладилар. Аллоҳга қасамки, агар одамларнинг пешоналарига битилган ризқ бўлмаганда эди, бундай сиёсат ва унинг оқибатида келиб чиқаётган қашшоқлик, очарчилик, саводсизлик ва касаллик остида очдан ҳалок бўлардилар. Касалликнинг давоси, аслида, касалликни аниқлашдадир. Мисрнинг касаллиги капитализм ва унинг қуролларида. Унинг давоси ўша капитализмни барча воситалари, қуроллари, шахслари ва ижрочилари билан илдизидан қўпориб ташлаш ва унинг мустамлакачи халқаро муассасалари ва ҳалокатли сиёсатларидан узоқлашиш ҳамда Исломни Ислом давлати бўлмиш Халифалик давлати соясида Аллоҳ истаганидек татбиқ қилиш билан амалга ошади. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик Исломни одамларга татбиқ этиб, уни бутун оламга ҳидоят ва нур сифатида етказади. Аллоҳим, ушбу давлатимизни тезлаштир, Мисрни унинг марказига ва ҳаракат нуқтасига айлантир. Аллоҳим, Миср армиясини Халифаликнинг ансорларидан қил. Аллоҳумма омин.

﴿وَلَوۡ أَنَّ أَهۡلَ ٱلۡقُرَىٰٓ ءَامَنُواْ وَٱتَّقَوۡاْ لَفَتَحۡنَا عَلَيۡهِم بَرَكَٰتٖ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ وَلَٰكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذۡنَٰهُم بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ﴾

«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик»

                                                                                                   [Аъроф 96]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here