Матбуот баёноти
Кофир Ғарб давлатларидаги сайловда қатнашишга чақириш уларнинг жамиятларига қоришишга ҳамда Ислом рисоласини бутун оламга етказишни тўхтатишга чақиришдир
Ҳар сафар Ғарбда бўладиган президентлик ёки парламент сайловлари чоғида у ердаги мусулмон диаспоранинг кўплаб фаоллари айни сайловларда қатнашиш зарур дея ҳайқиришади. Бу фаоллар, жумладан, шайхлар ва исломий марказлар амалдорлари мусулмон диаспорани партия ёки номзод шахсга овоз беришга ундаш учун худди сайлов кампаниясига ўхшаш ишларни амалга оширадилар. Номзод шу «шайхлар»га ёқмайдиган кимса бўлса ҳам, овоз беришдан воз кечишга чақирмайдилар. Мусулмон сайловчи ўз бюллетенини ҳатто бўш қолдирса ҳам, сайловда қатнашиши ва овоз бериши шарт дейишяпти. Бу шайхлар сайловларда қатнашишнинг ўзини шаръий фарз ва «миллий» бурч деган даъвони қилишяпти. Бу эса бизни уларнинг бу даъватидан асосий мақсад мусулмонларнинг овози ва таъсир даражаси эмас, балки уларнинг ўзлари, деб айтишга ундамоқда. Улар ҳатто Ғарбда яшовчи мусулмонлар жамоаси сони оз бўлса ҳам баъзан сайлов тарозисида оғир босадилар, дея иддао қилиш даражасига етишди. Масалан, Ал-Жазира каналида «Қўшма Штатларда яшовчи мусулмонлар еттита штатдаги сайловлар натижасини ҳал қилмоқдалар» сарлавҳали мақолада ёлғон нашр қилинди. Бунинг ёлғонлиги «Қўшма Штатлардаги мусулмонлар нисбатан кичик аҳоли гуруҳи ҳисобланади. Чунки улар 336 миллион аҳолининг уч ярим-тўрт миллионини ташкил қилмоқдалар», деган сўзларнинг ўзидан кўриниб турибди. Шунга қарамай, яна бундай дейилмоқда: «Мусулмонларнинг президентлик сайловларида таъсири, айниқса ҳар икки партия, яъни Республикачи ва Демократларни қўллаб- қувватловчилар сони бир-бирига тенг бўлган штатларда сезиларли бўлиши кутилмоқда, масалан, Пенсильвания, Мичиган, Аризона, Невада, Жоржия, Шимолий Каролина ва Висконсин каби».
Биринчидан: Ислом ва мусулмонларга очиқ душманлик қилаётган кофир Ғарб давлатлардаги бу каби чақириқлар мусулмон кишини ҳайратга солмоқда. Биз шайхларнинг бундай фатвосида далил тугул шибҳ далил деган нарсани ҳам топмадик, балки у Ислом фиқҳидаги аниқ далилларга зид келмоқда. Сайлов сайловчи билан сайланувчи ўртасидаги вакиллик битими бўлганлиги сабабли, бу шайхлар мусулмоннинг Аллоҳ нозил қилган қонун-қоидалар билан эмас, ўз давлатининг конституцияси, қонунлари ва сиёсати асосида ҳукмронлик қилувчи кофирга ваколат беришини қандай қилиб жоиз деб ҳисоблайдилар? Қолаверса, ўша давлатлар сиёсати доимо Ислом Уммати манфаатларига зид бўлган. Энг ажабланарлиси шуки, агар шайхларга айни аниқ далиллар эслатилса, тушунишни истамай, ўзаларини «биз икки ёмоннинг енгилроғи»ни сайлаяпмиз дея оқлашга уринишяпти. Ёки улардан бири айтганидек, одамлар «Абу Жаҳл ва унинг ўтин ташувчи аёли» ўртасида қолди деб, сайловда ҳеч қандай имконият йўқ ноаниқ учинчи номзодни танлашга чақирмоқда! Яна бир ажабланарлиси, ана шу шайхлар ўзлари «икки ёмоннинг енгилроғи», дея шаръий қоида дея гумон қилишган нарсадан фойдаланишаётганда унинг асл ҳақиқатидан кўз юмишяпти. Ҳақиқат шундаки, бу қоидани олган уламолар «мусулмон икки ёмондан енгилроғини мажбур бўлган ҳолатда танлаши керак, аммо иккисидан енгилроғини қилишга мажбур бўлмаса, ихтиёрли бўлса, иккисини ҳам қилиши асло жоиз эмас», деган шартни қўйишган. Шунинг учун, биз Ғарб сайловларида қатнашишга чақирувга – ҳатто нотўғри қоидани танласалар ҳам – ҳеч қандай шаръий оқловни топмаяпмиз. Аксинча, Ғарбда яшовчи барча мусулмонларни, айниқса, шайхлар ва исломий марказлар расмийларини шунга даъват қиламизки, Аллоҳдан қўрқсинлар ва куфр билан ҳукм юритадиган кимсани сайлаб, Ғарбнинг бутун дунё бўйлаб мусулмонларга зулм ва қирғин қилиш режаларини амалга оширилишига шерик бўлиб қолмасинлар, шунингдек, шариатга зид фатволарга қулоқ солмасинлар, дунё ва унинг матосига учмасинлар, «таёқ ва хушомад сиёсати»дан қўрқмасинлар.
﴿أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ يَزۡعُمُونَ أَنَّهُمۡ ءَامَنُواْ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَ وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبۡلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوٓاْ إِلَى ٱلطَّٰغُوتِ وَقَدۡ أُمِرُوٓاْ أَن يَكۡفُرُواْ بِهِۦۖ وَيُرِيدُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَن يُضِلَّهُمۡ ضَلَٰلَۢا بَعِيدٗا﴾
«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» [Нисо 60]
Иккинчидан: Ғарб сайловларида қатнашмоқ илмоний куфр тузумини тан олмоқ демакдир. Ғарбда яшаётган мусулмонлар ғарбликларни Исломга даъват қилмоқлари ва уни бутун дунёга етказмоқлари фарз. Улар ўз даъватларида Исломнинг ҳаммасига чақирмоқлари, фақат ундаги ибодат маросимларигагина чекланмасликлари керак. Исломга чақириш иқтисодга, бошқарувга ва ҳаётнинг барча соҳаларида яшаш тарзига чақирув демакдир. Исломга даъват қилиш маъноси мана шу. Хусусан, Ғарб ҳозирда ўзининг ҳазорати инқирозга учраган бир ҳолатда яшаётган экан, уларни бузғунчи илмоний ҳазоратдан қутқарувчи муқобил соғлом ҳазоратга жуда муҳтож бўлиб турибди. Чунки уларнинг бу ҳазоратлари Ғарб халқларини бахтсиз қилди ва бутун дунё халқларига, жумладан Ислом Уммати бошига бало ва лаънатга айланди. Яъни Ғарбни Исломга даъват қилинар экан, уни золим илмонийликка асосланган тузумини Исломга алмаштиришга даъват қилиниши керак. Бунинг учун Ғарбдаги мусулмонлар илмоний тузумга ишонмасликларини эълон қилмоқлари ва Ғарб жамиятига, шу жумладан сиёсий лавозимга номзод кишиларга Исломни ҳазоратга оид муқобил тузум сифатида тақдим қилмоқлари шарт. Улар одамларнинг манфаати учун хизмат қиламан дея ҳар қанча ёлғон даъволар қилишмасин, ҳеч бирларини сайламасликлари керак! Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:
«وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ، لَا يَسْمَعُ بِي أَحَدٌ مِنْ هَذِهِ الْأُمَّةِ، يَهُودِيٌّ وَلَا نَصْرَانِيٌّ ثُمَّ يَمُوتُ وَلَمْ يُؤْمِنْ بِالَّذِي أُرْسِلْتُ بِهِ إِلَّا كَانَ مِنْ أَصْحَابِ النَّارِ»
«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, менга бу умматдан бири, яъни яҳудий ва насроний қулоқ солмаса ва мен олиб келган нарсаларга имон келтирмаган ҳолда ўлса, албатта дўзах аҳлидан бўлади». (Муслим ривояти).
Учинчидан: Ғарбдаги мусулмонлар жамоасини у ердаги жамият ичида ижобий жамоа қилиб турган нарса Ислом соясида бирлашиб, Исломни рисолат ва раҳмат сифатида етказаётганликларидир. Чунки Исломнинг илоҳий рисоласини Ғарбга, айниқса, бир ҳовуч капиталистлар томонидан эзилган мазлум халқларга етказиш вожибдир. Капиталистлар ўз халқини йирик қитъалараро компанияларнинг магнатлари манфаатларига кўра бошқаради. Шунинг учун Ғарб халқларини бахтсиз қилган, Аллоҳ Таолонинг ғазабига учрашларига сабаб бўлган турмуш тарзларига қоришиб кетиш эмас, аксинча, уларга даъватни етказиш фарздир. Шунингдек, мусулмонларнинг бирлашиши уларни ўзларига ва Исломга қилинаётган фитналардан сақлайди. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:
«فَعَلَيْكَ بِالْجَمَاعَةِ، فَإِنَّمَا يَأْكُلُ الذِّئْبُ مِنَ الْغَنَمِ الْقَاصِيَةَ»
«Жамоадан айрилманг. Чунки бўри подадан айрилган қўйни ейди». (Абу Довуд ривояти). Масалан, Америкадаги ўн миллион мусулмонлар учун уларнинг ўзларидан бўлган бир вакил бўлса, бу уларни ажойиб кучга айлантиради. Бу нарса – модомики уларнинг талаблари фуқаро сифатидаги ҳуқуқларини ҳамда Ғазодаги биродарларимизни ўлдирган қуролларнинг яҳудий вужудига берилмаслигини талаб қилиш каби қонуний ва адолатли экан – сайловда қатнашадиларми ёки йўқми ҳуқуқлари бузилишининг олдини олади.
Тўртинчидан: биз Ғарбдаги мусулмонлардан Ислом ва мусулмонларнинг ҳақиқий элчи-вакиллари бўлишга даъват қиламиз. Улар Ҳабашистонга ҳижрат қилган саҳобаларнинг, шу жумладан, Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг сийратини ўзларида қайтарсинлар. Шунингдек, уларнинг сийрати ибратли сийрат бўлсин. Ғарб жамиятларига аралашиб-қоришиб, унинг сиёсати ва анъаналари билан шуғулланмасинлар. Чунки Ғарбнинг сиёсати ва анъаналари даъват юкининг сифатига, яъни унинг барча инсоният учун эканлигига қаршидир. Биз уларни жиддий фаолият қилиш билан Ғарб жамиятларида аъло ва ижобий даражадаги мусулмонлар бўлишга чақирамиз. Токи, ушбу халқларни капиталга сиғинишдан чиқарсинлар ва Исломга тўп-тўп қилиб олиб кирсинлар, Исломга ақида ва ҳаётнинг барча соҳасини қамровчи тузум сифатида даъват қилсинлар. Шундай қилиш билан улар Ислом рисоласини Роббиларини рози қиладиган тарзда етказадилар. Шунингдек, ўзлари ва кейинги авлодларини куфр ҳаёти ва анъаналарига қоришиб кетишдан ҳимоя қиладилар.
﴿ٱدۡعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِٱلۡحِكۡمَةِ وَٱلۡمَوۡعِظَةِ ٱلۡحَسَنَةِۖ وَجَٰدِلۡهُم بِٱلَّتِي هِيَ أَحۡسَنُۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُهۡتَدِينَ﴾
«Роббингизнинг йўли – динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг! Албатта, Роббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У ҳидоят топгувчи кишиларни ҳам жуда яхши билур» [Наҳл 125]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий
матбуот бўлими